Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/65
Sana03.12.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1799611
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65
Bog'liq
СТ Маърузалар 2014 ЎЗБЕКЧА 5 семестр

 
Витаминлар. Оқсил препаратлари 
Иш қобилиятини оширишда витаминларнинг аҳамияти катта. Бунда 
поливитаминлар анча қўл келади ва уларни истемол қилишда нормага амал 
қилиш зарур. Биологик қиймати оширилган махсулотларга қуйидаги 3 гурух 
моддалар киради.
1. Оқсил моддалар. Оқсил глюкоза витаминлар ёки минерал тузлар 
киради.
2. Углеводлар минерал ичимликлар киради.
3. Макро ва микро элементлар ва витаминлар киради.
Оқсилли преператларда оқсилнинг суткалик дозаси 40-50 г бўлиши,
углеводли минерал ичимликларда углеводнинг миқдори 60-80 г дан ортиқ 
бўлмаслиги керак. Организмни тез тикланишига, кун тартиби, уйқу,
шахсий гигиеналар ижобий, чекиш ва ичиш кабилар сальбий таъсир 
кўрсатади.
 
Спортда допинг ва унга қарши кураш. 
Спортда допинг назорати амалга оширилади. Буни амалга оширишда 
ҳозирги замон текшириш усуллари кенг қўлланилади ва спортчиларни қони, 
сийдиги, сўлагини текшириш учун олинади. Халқаро олимпия қўмитаси 


10 
медицина қўмитасининг рўйхатига кўра допингларга қуйидагилар киради:
Марказий нерв системаси стимуляторлари (амфитамин, аменертин, 
сигнофен, мизокарб, кофеин), наркотик моддалар (героин, пептидин, кодеин), 
анаболик моддалар (болденон, метенолон, тестостерон, метилтестостерон),
диуретеклар (фурасемид, мерсамил, инданамид, амилорид), пептид ва 
гликопротеин гармонлари (сомототропин, картикотропин, эритропоэтин). 
Бундан ташқари қуйидаги методлардан фойдаланиш спортчи учун рухсат 
этилмайди: автогемотрансфузия (мусобақага бир неча кун қолганда ўз 
қонини қуйдириш), фармокологик, химик ва физик ишловлар (жумладан 
дориларни қўллаш методлари сийдик таркибини ўзгартириб юборувчи), 
баъзи моддалар синфини маълум миқдорда ишлатишга рухсат берилади 
(жумладан отиш спортида спиртни 0,5 % дан ортиқ титрашни йўқотишда 
тақиқланади), махаллий анестетиклар, кортекостероидлар ёзма рухсатнома 
асосида қабул қилинади. Допингга қарши назоратни мусобақани 
ташқиллашган мамлакат оширади ва бунга фармакологлар, биохимиклар, 
генетиклар, эндокринологлар, клиника врачлари, суд экспертиза врачлари ва 
юристлардан иборат бўлади. Финалга қатнашган хамма мусобақа 
ғолибларида допинг назорати амалга оширилади. Бошқаларда эса танлов 
асосида ўтказилади. Хар бир қатнашчида сийдик рН ўлчанади. Текширишлар 
газ суюқлик хромотографияси ва радиоиммунологик методлар ёрдамида 
амалга оширилади. Хозирги пайтда жуда сезгир аппаратлар жорий қилинган 
бўлиб, булар ёрдамида оз миқдордаги допинг моддаларни ҳам аниқлаш 
мумкин. Допинг назорат кучайиб боришига қарамасдан айрим спорт 
турларида уларни қабул қилиш ошиб бормоқда. 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling