Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/65
Sana03.12.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1799611
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   65
Bog'liq
СТ Маърузалар 2014 ЎЗБЕКЧА 5 семестр

 
Адабиётлар 
1. Дембо А.Т. «Спортивная медицина». Учебник для ИФК., М., 
«Медицина», 1990, 1995. 
2.
Хруҳев С.В. «Врачебнўй контрол физическим воспитанием 
школников». М., 1992. 
3.
Тихвинский С.Б., Хруҳев С.В. «Децкая спортивная 
медицина». М., «Медицина», 1990. 
17-маъруза. Массаж – физиологик ва гигиеник асослари, спорт 
шикастланишларида қўлланиш хусусиятлари 
РЕЖА: 
1. Масcажнинг физиологик таъсири.
2. Масcажга тайёргарлик куриш.
3. Масcажнинг умумий техникаси ва методикаси.
4. Массаж усуллари тартиби.
5. Аппаратлар ёрдамида масcаж.
Масcаж деб махсус усулар билан организм тўқилмаларига механик 
равишида таъсир қилишга айтилади. Бир неча хил масcаж фарқ қилинади:
1. Шифобахш масcаж;
2. Гигиеник масcаж ва унинг организмни соғломлаштириш ва 
касалликларни олдини олиш учун ҳамда энг кўп умумий масcаж сифатида 
қўлланилади. Тери функциясини яхшиловчи косметика масcажи ҳам шу 
туркумга киради;
3.
Спорт масcажи. унинг мақсади организмнинг функционал 
имқониятларини ошириш ва спортчида чарчаш аломатларини бартараф 
этишдан иборатдир. Ундан (кўпинча ўз- ўзини масcаж қилиб) спортчилар 
спортив чиникишдан олдин разминка қилишда ҳамда чарчаганда 
фойдаланади.
Масcажни физиологик таъсири. Жуда енгил ва юзани масcаж 
қилганда ҳам тери энг сезги нерв рецеплари биринчи галда механик 
таъсиротдан таъсирланади. Рецепторни таъсирланишига жавобан нерв 
системасида; қон лимфа айланишида хилма-хил рефлектор реакциялар юзага 
келади. Масcаж рефлекс йўли билан бутун организмга таъсир кўрсатади ва 
ҳамма орган ҳамма тўқималарда турли ўзгаришларни келтириб чиқаради деб 
хисобланади. Бу ўзгаришлар даражаси умуман масcажнинг ва хусусан,
унинг айрим усулларининг методикаси ҳамда техникасига боғлиқ бўлади.
Массаж таъсирида бош мия пўстлоғида тормозланиш процесслар 
кучаяди. Шуни натижасида муолажалардан кейин одамни мудроқ босади.
Масcажнинг турли усуллари унинг дозировкасига қараб нерв 
системасининг қўзғалувчанлилигига хар -хил таъсир кўрсатиши мумкин. 
Чунончи, силаш ва ишқалаш қўзғалувчанликни пасайтирса, шапиллатиб 
уриш ва кафт қирраси билан уриб чиқиш қўзғалувчанликни кучайтиради.


100 
Масcаж оғриқни қолдириш мумкин. Масcаж механик таъсир қилиб 
эпидемик пўстлоғини туширади. Масcаж туфайли теридаги қон томирлари 
кенгаяди. Терида қон айланиши ва ёғ ҳамда тер безлари функцияси кучаяди.
Масcаждан кейин тери қизариб мулойим бўлиб қолади. Масcаж қилинаётган 
тери қисмини температураси кўтарилади.
Массаж таъсирида оқсилларнинг терида пайдо бўладиган парчаланиш 
махсулотлари (гистамин, ацетилхолин) ҳам 
қон 
айланишининг 
яхшиланишига маълум даражада таъсир қилиниши мумкин.
Масcаж мускулларига катта таъсир кўрсатади мускул ва толаларни 
қисқартириб, мускул хужайраларини ўзида ўзгаришлар пайдо қилади.
Мускулнинг чарчаши масcаж таъсирида масcажсиз дам олганидан эртароқ 
босилади. Масcаж арофияга учраган мускуллар хажмини сезиларли 
даражада катталаштириб, иш қобилиятини оширади.
Мускулга кўрсатиладиган таъсир лимфа қон оқимининг кучайишига олиб 
келади. Бу хусусан силаш уқалаш вақтида шишларнинг сурилиб кетишига 
ёрдам беради. Мускулларда резерф копиллиярлари ишга тушади. Бу 
копиллиярларга қўшимча қон, демакки кислород ҳам келади. Масcаж 
уқалаётган жойларда қоннинг қайта таксимланишига таъсир қилиш билан 
бирга юрак ишига ҳам таъсир кўрсатади. Артериал босим билан пулс сал 
ўзгаради. 
Массаж таъсирида оксидланиш процесслари тезлашади, азот 
алмашинуви кучаяди, безларнинг секретор функцияси зўраяди, сийдик 
ажралиши ҳам кучаяди. Массаж олган одам яхши ухлайди ва иштахаси 
очилади. 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling