Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/65
Sana03.12.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1799611
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   65
Bog'liq
СТ Маърузалар 2014 ЎЗБЕКЧА 5 семестр

Вибирация. Вибирация- тери ости тўқималари тез хамда бир
меъёрда титратиш (силкитиш) харакатлари. Бу усул ёрдамида чукур
жойлашган орган ва тўқималарга тасир этиш мумкин. Вибирация қўл
ёки махсус аппарат ёрдамида бажарилади. Қўл вибирациясида массаж
қилувчи бир бармоқ ёки бир нечта бармоқ учларининг юмшоқ
қисмини босиб, билак кафти усти буғимини ёки тирсак буғими
ёрдамида қўлни титратади. Одатда, қўл вибирацияси нерв тармоқлари
ва тармоқчалари йўналишида бажарилади. Бадан қисмлари кафт
ёрдамида вабирацияси фойдаланилади. 
Массаж усуллари тартиби. Массаж умумий ва махаллий
бўлади. Умумий массажда бутун гавда махаллий масажда гавданинг
айрим қисмлари массаж қилинади. Хар бир массаж усуллари малум
тартибда олиб борилади . Массаж силашдан бошланади, кейин
ишқалашга ўтилади, сўнгра уқалаш, қоқиш ва яна силаш билан
тугалланади. Одатда, умумий массаж қўл оёқни массаж қилишдан 
бошланади. Массаж қилинувчи киши чалқанча ётади. Массаж
қуйидаги тартибда олиб борилади: оёқ панжаси, болдир, хар иккала сон , 
сўнгра қўл панжаси, билак, ўнг ва чап елка ва нихоят кўкрак. Шундан 
кейин массаж қилинувчи киши қорнини ерга босиб ётади. Унинг оёқ 


104 
панжаси, болдири, сони, хар иккала думба сохаси, сўнгра орқаси массаж 
қилинади. Умумий массаж қорнини силаш билан тугалланади. Бўғимлар 
массажи силаш ва секин харакатлар қилиш билан чегараланади. Умумий 
массажнинг ўртача муддати 50 минут. 
Массажнинг хусусий методикаси. А). Қўлни массаж қилиш. Қўлни 
массаж қилишда массаж қилинган соха танадан ён томонга 15-20 градус ва 
олдинган 60-70 градус букиб қўйилади. Билак тирсак бўғими ичига ўтмас 
бурчак хосил қилиб , қайрилган панжа елка билан бир хил баландликда 
туради. Қўл массажи қуйидаги тартибда олиб борилади: дастлаб бармоқлар 
алохида-алохида массаж қилинади, сўнгра панжа , билак кафт усти бўғими , 
билак ,тирсак бўғими ,елка ва нихоят елка бўғими массаж қилинади. Панжа 
сохасини массаж қилишда силаш ва ишқалаш усуллари ,елка ва билак
сохаларини массаж қилишда силаш ва уқалаш, қоқиш ва шапатилаш
усуллари қўлланилади. Лимфа томирларини йўналиши ва лимфа 
тугунларининг жойлашишига қараб, силашни панжадан бошлаб қўлтиққача 
давом эттириш керак. Қўл панжаси массажи бош бармоқнинг юмшоқ қисми 
билан орқа томонидан, кўрсаткич ёки ўрта бармоқ билан кафт томонидан 
айланма харакат қилиб, бармоқ фалангаларини силаш ва ишқалашдан 
иборатдир. 
Билак кафт усти бўғимини массаж қилишда кафтдан бошлаб билак 
бошдан оёқ айлантириб силанади, бунда беморнинг қўл панжаси гох 
пронация, гох сипинация холатига келтирилади. Бир оз силангандан кейин 
кафт бўғимининг ён томонлари бўғим йўли тирсак ва билак суякларининг
бигизсимон тармоқлари орасида жойлашган. Бўғимларнинг баъзи 
касалликларида, одатда, бу йўлга суюқлик йиғилиши туфайли шиш пайдо 
бўлади. Ишқалаш бош бармоқларининг аста-секин айланма харакати 
ёрдамида бажарилади. Бунда бош бармоқларнинг хар иккала ён сатхидан 
бўғим халтачасига томон йўналиши бўйича харакат қилиши керак. 
Ишқалашдан сўнг силашга ўтилади, сўнгра билак мускуллари уқаланади. 
Қўлни кафт ва орқа томонга аста-секин бир-неча марта буқилади.
Билакни массаж қилиш кафт томонидан билак кафт устки 
бўғимидан бошлананади. Массаж синаш, уқалаш, яна силаш ва қоқишдан 
иборат. Массаж қилувчи бемор қўл панжасининг тирсак қисмини чап қўли 
билан ушлаб, супинаторлар группасини ўнг қўли билан тутади. Массаж 
қилувчининг бош бармоғи дастлаб тирсак суяги бўйлаб, қолган бармоқлари
эса ёзувчи ва букувчи мускуллар орасидаги пушталар бўйлаб сирғанади. 
Бош қолган бармоқлар елканинг ташқи дунгчаси остида учрашади. Массаж 
қилувчининг бош бармоғи билан кафт устидан билак суяги бўйлаб
сирғалади, қолган бармоқлар эса тирсак суяги бўйлаб харакат қилади, бош
бармоқ ички дунгча олдида қолган бармоқлар билан учрашади . 
Тирсак бўғими массаж қилинганда 3 бошли ва 2 бошли 
мускулларнинг бириккан жойидан билак айлантириб силана бошланади. 
Силашдан сўнг бўғимнинг орқа қисми иккала бош бармоқни айланма 


105 
харакат қилиниб ишқаланади. Ишқалаш ён сиртларидан тирсак учигача 
булган йўналишда давом эттирилиб, юқорига яъни 3 бошли мускулнинг пай 
учларига ва тескари йўналишда ўтказилади. Сўнгра бўғимнинг олд юзаси 
уқаланади. Бунинг учун массаж қилинувчининг билагини 90 градус бурчак 
остида букиб, 2 бошли мускул пайлари бўшаштирилади. Массаж қилувчи 
бир қўли билан тирсакдан юқоридаги елка суягини, иккинчи қўли билан
билакнинг пастки учдан бир қисмини ушлаб туради. 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling