Елкани массаж қилиш . Букувчи мускуллар сохасини ва делтасимон
мускулларни массаж қилишдан иборат. Дастлаб ёзувчи мускуллар сўнгра
букувчи мускуллар массаж қилинади. Уч бошли мускулни тирсакка уланиб
турган жойидан ушлаган холда юқорига қараб боради ва бармоғи икки
бошли мускулни ташқи пуштаси бўйлаб, сўнгра эса делтасимон мускулларни
устки қисми бўйлаб сирғанади. Барча бармоқлар қўлтиқда учрашади. 2
бошли мускулни массаж қилишни тирсак бўғимнинг пастидан бошлаб
қўлтиққача давом эттирилади. Массаж қилувчининг ўнг кафти 2 бошли
мускул сиртига жипс туруши керак. Агар делтасимон мускул яхши
ривожланган бўлса, у ўртадан ўтувчи пай пластинкасига мувофик икки
бўлакка бўлинади. Хар бир бўлак алохида-алохида массаж қилинади.
Елка бўғими массажи. Массаж қилинадиган кишининг қўли 3 холатда
турганида қилинади. Массаж делтасимон мускулларни силаш ва уқалашдан
бошланади, сўнг бўғим халтачасини олд қисмини ишқалашга утилади.
Бунинг массаж қилинувчи беморнинг қўлини орқасига қайириб қўяди, бу хол
бармоқни бўғим халтачасига етказишга ёрдам беради. Массаж қилувчи
беморни орқасида туриб бўғим халтачасини бармоқларини айланма харакат
қилдириб уқалайди, олдинга чиқиб туради. Кейинчалик бўғим халтачасини
орқа томонини массаж қилишга ўтилади. Бунинг учун массаж қилинувчи бир
қўлини иккинчи елкасига қўйиб туради ва пастки қисмини массаж қилишга
киришилади. Бунда бемор массаж қилинадиган қўлини массаж қилувчининг
елкасига қўяди. Массаж қилувчи елка учини иккала қўлини тўрт бармоғи
учлари билан ушлайдики натижада унинг бир панжасини турт бармоғи
орасида , бош бармоғи эса қўлтиқда жойлашади. қўлтиқ бош бармоқлар
орасида айланма харакатлар билан массаж қилинади , лимфа тугунлари
массаж килинмайди. Шундан сўнг қўл бўш турганда иккала елка дунглиги
орасидаги тарновча ўрта бармоқлар ёрдамида ишқаланади, буғим соҳаси,
делтасимон мускуллар силанади, умров суягининг кўкрак суяги билан
бирлашган жойлари массаж қилинади. Массаж елка бўғимида актив ва
пассив харакатлар қилиш билан тугалланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |