Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети
Қомат бузилганда даволаш жисмоний тарбияси
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
СТ Маърузалар 2014 ЎЗБЕКЧА 5 семестр
Қомат бузилганда даволаш жисмоний тарбияси.
Қадди-қомат боланинг ёшлигидан бошлаб ўсиши, ривожланиши ва тарбияланишига қараб шаклланади. Тўғри шаклланган қадди – қомат кишини хушбичим қилади, харакат аппарати ва бутун организмнинг нормал ишлашига ёрдам беради. Одамнинг қомати тўғри шаклланган бўлса умуртқа поғонаси қийшайиши билинмас даражада, курак суягида бир – бирига нисбатан симметрик жойлашган иккала елка бир текисда қорин тортилган, оёқ тўғри, оёқ панжалари нормал мускуллари яхши ривожлагган бўлади, қомати нотўғрилиги айниқа унинг ўсиш даврида нотўғри шаклланиши суяк скелетида турғун ўзгаришлар хосил бўлишига нафас органлари қон айланиши овқат хазм бўлиши сийдик ажраши нерв харакат аппаратини фаолиятини ёмонлашувига, бош оғришга, тез тез чарчашга, иштаха йўқолишига олиб келади. Елкаси туриб чиққан умуртқа поғонаси қийшиқ кишилар қомати нотўғри бўлади. Елкаси чиққан кишиларда елка мускуллари суст ривожланган, умуртқа поғонаси кўкрак қисми орқага бир текисда туртиб чиққан бош олдига эгилган, кўкрак қафаси ясси елка киришган қорин чиққан бўлади. Шалвайган қоматда бош эгилган, кўкрак қафаси ясси, елка киришган оёқлари тизза қисми букилган бўлади. 114 Қомат бузилишида умуртқа поғонасининг қийшайишига катта аҳамият касб этади. Нормал умуртқа поғонаси тик юришда мослашган бўлиб, пастга қараб кенгайиб боради. Умуртқа поғонасининг бел, кўкрак ва думғаза қисмларидан физиологик букилмалар бор. Бўйин ва бел қисмидаги букилмалар лордоз кўкрак ва думғаза қисмидаги букламалар кифоз деб аталади. Бўйин ва бел қисмлари олдинга кўкрак ва думғаза қисмлари орғага қараб букилган бўлади. Бу букламалар бола бошининг мустақил кўтариб туриши, ўтира бошлаши ва тик туриш, юришидан бошлаб шаклланади. Одам умуртқа поғонасининг ўзгариши умуртқа поғонасининг қийшайиши дейилади. У уч хилда бўлади. Лордоз (олдинга), кифоз (орқага) ва Сколиоз (ёнга) қийшайиши орқали вужудга келади. Катта ёшдаги кишининг умуртқа поғонаси олд ва орқа томонга қараган кичикроқ букилмалар бўлади. Бу букилма ёшликдан аста секин айниқса бола тик туришига ва юришга ўргана бошлаганда вужудга келади. Бу касаллик бўлмай, балки физиологик ҳолат хисобланади. Умуртқа поғонаси касаллигида эса умуртқа поғонисанинг физиолигик ҳолатидан чиқиб, олд ва орқа томонга қараб, қийшайиши кузатилади. Кифоз ёйсимон бўлиши мумкин. Бунда умуртқа поғонасиниг у ёки бу бўлаги орқа томонга қийшайган бўлади. Ёйсимон кифоз умуртқа поғонасининг кўкрак қисмида кўпроқ учрайди. Кифозни бу формасини олдини олиш сколиозга ўхшашдир. Уни даволаш гимнастикаси, физиотерапия буюрилади. Умуртқа поғонасининг орқага тортиб туртиб чиқиши кўпроқ кўкрак умуртқаларида кузатилади ва бу букрилик деб аталади. Букриликка умуртқа поғонасининг турли касалликлари ва шикастланиши, кўпинча умуртқани сил билан касалланишига сабаб бўлади бу касални даволаб букриликни олдини олиш мумкин. Лордазда умуртқа поғонаси ичкарига қийшаяди. Кўпинча чаноқ суягининг сон суяги билан туташган буғинининг туғма чиқиши сабаб бўлади. Бел лордози қорнига её йиғилишидан ҳам пайдо бўлади. Лордозда умуртқалар деформацияланади ва оғрийди. Умуртқа поғонаси шикасланган қисмининг харакатланиши қийинлашади. Лордозни даволашда унинг сабаби аниқлангач врач томонидан даво гимнастикаси ва массаж буюрилади. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling