Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети


Скалиозда даволаш жисмоний тарбияси


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/65
Sana03.12.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1799611
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   65
Bog'liq
СТ Маърузалар 2014 ЎЗБЕКЧА 5 семестр

Скалиозда даволаш жисмоний тарбияси 
Сколиоз туғма (умуртқаларнинг нотўғри ривожланиши туфайли) 
бўлиши мумкин лекин кўпроқ 5 - 15 ёшли болаларда айниқса ўқувчилар 
орасида учрайди. Ўқув машғулотлари вақтида болалар партада гавдасининг 
нотўғри тутиб ўтириши натижасида умуртқа поганаси ва мускулларга 
оғирлик бир хилда тушмайди. Оқибатда мускуллар бўшашиб қолади. 
Умуртқа поғонаси бойламлари ва шаклининг ўзгариши турғун сколиозга 
сабаб бўлади. Болаларнинг ёшликда рахит бўлганлиги, катта ёшдагиларнинг 
доим бир қўлида юк кўтариши ҳам сколиозга олиб келиши мумкин.
Умуртқанинг синиши ёки унинг айниқса сил оқибатида емирилиши 
натижасида ҳам сколиоз рўй беради. Кишининг бир оёғи калта бўлса ўша 
томонга энгашиб қадам ташлаши натижасида функционал сколиоз келиб 


115 
чиқади. Сколиознинг олдини олиш учун болаларни партада ва стол
атрофида тўғри ўтиришга ўргатиш, врач буюрган даволаш жисмоний 
тарбияси машқларининг қунт билан бажариш массаж қилиш серхаракат 
ўйинлар ўйнаш, очиқ хавода сайр қилиш катталарда эса меҳнат билан дам 
олишни тўғри алмаштириб туриш иш вақтида ишлаб чиқариш гимнастикаси 
билан шуғулланиш лозим.
Умуртқа поғонасининг қийшайишини барча хиллари олдини олиш 
учун болаларни қадди қоматини тўғри тутишга ўргатиш, тана
мускулларини мустахкамлайдиган комлекс машқларни хар куни бажариб 
туриши керак.
Юқорида кўрсатилиб ўтилгандек кифолордоз умуртқа 
поғонасида касаллик ҳолати хисобланмайди бу таянч харакат органининг
физиологик холати бўлиб, бунда шартли рефлекс натижаси катта рол 
ўйнайди. Бунда ички органларда касалликлар вужудга келиши мумкин.
Бу бошқача айтганда қоматни нуқсони хисобланади. Сколиоз эса 
касаллик бўлиб, бунда ички органларда касалликлар вужудга келиши 
мумкин. Бу бошқача айтганда қоматни нуқсони хисобланади. Сколиоз эса
касаллик бўлиб бунда ички органларда ҳам хар хил ўзгаришлар содир
бўлади, бу фақат нуқсон бўлмай касаллик ҳолати ҳамдир, сколиозни 4-
та даражаси мавжуд бўлиб унинг бу даражалари умуртка поғонаси
суяклари ўз ўқи атрофида буралиш натижасида содир бўлади, унинг 1-
даражаси бу бўрилиш 10 градусда ортмайди, 2-даражаси 30-градусгача, 3-
даражада 30-60 градусгача ва 4-даражасида 60 градус ва ундан ошиш
мумкин сколиозни 1-2 даражаларини махсус даволовчи машқлар орқали
даволаш мумкин, аммо 3-4 –даражаларини даволаб бўлмайди, чунки
бунда кучли поталогик ўзгаришлар содир бўлади, фақат оператция йўли
билан даволанади. Умуман умуртқа поғонасини қийшайиши касаллик ва 
етишмовчиликларни махсус даволовчи жисмоний тарбия машқларидан
фойдаланилади, жумладан тўғриловчи коррегирловчи симметрик ва
асимметрик тўғриловчи машқлар қорин ва бошқа мускуллар системасига
тўғриловчи машқлар берилади, буларни даволашда сузиш ва массаж
катта аҳамиятга эга хисобланади.

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling