Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/65
Sana03.12.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1799611
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   65
Bog'liq
СТ Маърузалар 2014 ЎЗБЕКЧА 5 семестр

 
НАЗАРАТ САВОЛЛАР 
1.
Артрит нима ва унда даволаш жисмоний тарбиясини 
қўлланилиши.
2. Артроз қандай касаллик ва унда даволаш машқлари қўлланилиши. 
3. Қомат деганда нимани тушунасиз? 
4. Қоматни бузилиши нимадан иборат? 
5. Қомат бузилганда қандай даволаш машқлари қўлланилади? 
6. Сколиоз нима ва унда қандай даволаш машқлари қўлланилади? 
7. Ясси оёқликда қандай даволаш машқлари қўлланилади?
ТАЯНЧ ИБОРАЛАР 
1. Артритда даволаш машқлари. 
2. Артрозда даволаш машқлари. 
3. Қоматни шаклланиши.
4. Қоматни бузилиши.
5. Қомат бузилганда даволаш машқлари.
6. Сколиоз ва уни даволаш машқлари.
7. Ясси оёқликда даволаш машқлари.
 


117 
Адабиётлар
1.
Гуселевич А.В. Медицинский справочник тренера. М. ФиС. 1981.
2.
Дубровский В.И. Спортивная медицина. Учебник для студентов 
вузов – М. Гуманит. Изд. Сентр. ВЛАДОС. 1998.
3.
Дубровский В.И. Лечебная физическая култура. Учебник для 
студентов вузов – М. Гуманит. Изд. Сентр. ВЛАДОС. 1998.
4.
Дубровский В.И. Лечебнўй массаж. – М. Медицина. 1995.
5.
Рихсиева О.А., Саидов Т.М., Нурмуҳамедов К.А., Рихсиев
 
 
19-маъруза. Модда алмашинуви касалликларида даволаш жисмоний 
тарбияси
РЕЖА: 
1. 
Моддалар алмашувининг бузилиши ва уларда даволаш 
машқлари.
2. 
Семизликда даволаш машқлари 
3. 
Қандли ва қандсиз диабетда даволаш машқлари 
 
Моддалар алмашувининг бузилишларида даволаш машқлари 
Маълумки аъзоларнинг ишлаб туришини таминловчи жараён 
тўқималарнинг озиқланиши учун зарур бўлган овқат моддалари (оксил, ёғ,
углевод ва витаминлар)нинг парчаланиши туфайли идора қилинади. Лекин 
айрим сабабларга кўра, озиқ моддаларининг парчаланиши издан чиққанда 
турли касалликлар пайдо бўлади. Масалан, қонда витамин С етишмаганда 
синга, урат моддалари кўпайиб кетганда подагра ва нихоят, вазопрессин 
гармони етишмовчилигида қандсиз диабет, инсулин гармони етишмаганда 
эса қандли диабет вужудга келиши мумкин.
Семизлик - ирсий сабаблар билан боғлиқ бўлиб, кўп овқат ейиш ва кам 
харакат қилиш натижасида юзага келади. Бунда беморлар иш қобилиятининг 
пасайганидан салга чарчаб қолиш, кўп терлаш, иштахаси зўрлигидан шикоят 
қиладилар. Агар одам жуда ҳам семириб кетса, юрак атрофини ёғ босиб,
хансираб қолади. Қорин қисмида ёғ тўпланганда ел йиғилади, ич қотади, 
қорин деворида ёғ тўпланганда ўт пуфагида тошлар пайдо бўлиши мумкин.
Семизликнинг 4 даражаси: 1-даражаси - тана оғирлиги нормага нисбатан 30 
фоизгача ошади; 2-даража - 30 - 50 фоизгача;. 3- даража 50 - 100 фоиз ва 4 - 
даража 100 фоиз ва ундан юқори бўлади.
Даволаш жисмоний тарбиясига диета(пархез)терапияни қўшиб олиб 
борилиши семиришда ўзини катта натижасини беради. Бунда моддаларни 
парчалайдиган харакатларга кўпроқ эътибор бериш керак. Масалан, сиклик 
машғулотларга кўпроқ зўр берилиши керак. Гимнастик машқларга ҳам 
эътиборни тортиш зарур, чунки бу машқлар қорин, сон, кўкрак ва бошқа тана 
қисмларига таъсир кўрсатади. Эрталабки гигеник гимнастика (давомийлиги 
15-30 минут) машқларида гимнастика машқлари, юриш, сайрлар (яёв, 
велосипедда) ва қўл келадиган спорт ўйинлари қўлланилади.
Агар одам организмида витамин С етишмаса синга касаллиги пайдо 
бўлади. Бунда барча тўқималарда моддалар алмашинуви издан чиқади. Бу 


118 
хол ҳамма аъзоларда қон алмашинишинг бузилишига олиб келади. Оғиз 
бўшлигида майда яралар хосил бўлади, улардан қон оқиб туради.
Беморнинг мадори қуриб, мушакларида оғриқ пайдо бўлади, хатто терисига 
тошмалар тошади, майда қон қуйилишлари, кўкимтир (айниқса оёқнинг 
болдир ва тиззадан паст қисмларида оролчалар хосил бўлади.
Подагра касаллиги ҳам моддалар алмашуниви бузилиши касаллигига 
кириб, у асосан қонда урат кислотасини кўпайиб кетишидан келиб 
чиқади. Бунда бемор оёқ товонлари оғришидан, бўғимлари шишиб кетиши, 
оёқ бармоқларини қимирлатганда оёқ тагида оғриқ пайдо бўлишидан шикоят 
қилади. Бўғимларда урат кислотанинг йиғилиши натижасида бўғимлар 
ўзгариши, қулоқда ҳам тугунлар пайдо бўлиши мумкин. Касаллик бир неча 
йил чўзилиб кетганда (5-10 йил) тез-тез сийиш, буйракда тош йиғилиши 
натижасида белда оғриқ, оғиз қуриши, озиш, қувватсизлик каби белгилар 
пайдо бўлади. Бу касалликда даволаш машқларини қўллаш организмдан 
сийдик кислотасини чиқариб юборилишини тезлаштиради.
Қандли диабет- эндокрин бези касалликларидан бири бўлиб, бунда 
меъда ости безининг лангерганс оролчаларидаги бета хужайралардан 
инсулин гормони кам ишлаб чиқарилади. Бунда бемор кўп чанқайди, кўп 
сув ичади, тез-тез сияди (10-15 литргача ). Шунингдек тез қорин очишлик,
кам қувватлик, кўришни пасайиб кетиши каби белгилар пайдо бўлади. Қанд 
касаллигида даволаш машқларини қўллашнинг асосий мақсади тўқималарни 
кучини ошириш, 
қондаги глюкозани йўқотиш ва уни мускулларда 
тўпланишини таъминлашдан иборат. Даволаш жисмоний тарбиясини 
қўллаш қонда қанд миқдорини меъёрлаштиради ва организмни 
чидамлилигини оширади. Қанд касаллигини енгил кўринишида даволаш 
жисмоний тарбияси барча мускулларга машқ бериш орқали амалга 
оширилади. Харакат катта амплитудада, секин ва ўртача тезликда, кичик 
мускул гурухларида тез. Секин-аста машқлар мураккаблаштирилиб 
(бошқарув машқлари) борилади ва анжомлар билан олиб борилади (нарвон 
ва скамейкаларда). Машғулотни давом этиши 30-40 минут. Тиғизлиги 
юқори даражада. Бундан ташқари миқдорлаштирилган юриш (аста-секинлик 
билан 5 км дан 10-12 км гача ошиб борувчи ) спорт машқлари (конкида
учиш, сузиш, эшкак эшиш, югуриш) ўйинлар ( волейбол, бадминтон,
теннис)ни жуда қаттиқ врач-педагогик назорат асосида олиб борилади.
Қанд касалининг ўртача оғирликдаги ҳолатида даволаш жисмоний 
тарбияси дориларни турғунлаштиришга ёрдам беради. Бундан ҳамма мускул 
системаларига ўртача ва кичик тезликдаги машқлар берилади. Машғулот 
давомийлиги 25-30 минут тиғизлиги юқори эмас. Бундан даволаш жисмоний 
тарбиясидан тарбиясидан ташқари миқдорий юриш ҳам қўлланилади (2-7 
км).
Оғир ҳолат ва юрак қон-томир касалликларида қўлланиладигандек 
амалга оширилади. Бунда умумий организмга оғирлик катта эмас ва ўртача 
бўлади. Бунда кичик ва ўрта мускул гурухларига машқлар аста-секинлик ва 
эхтиётлик билан олиб борилади. Бунда организмни оғирликка нисбатан 
мослашиши хисобга олинади. Оғирлаштиришда шу нарсани хисобга олиш 


119 
керакки, аста-секин қўлланилган жисмоний машқ қандни миқдорини 
камайтиради, чунки бунда нафақат мускулдаги гликоген, хатто қондаги 
қанд ҳам. Даволаш жисмоний тарбиясини камида бир соат инсулин 
юборганда ва енгил овқатланганда сўнг амалга ошириш лозим. Акс холда 
гипогликемия вужудга келади.
Қандсиз диабет эндокрин бези касалликларидан бири бўлиб, бунда 
хасталик гипофиз орқа бўлмачасидаги антидиуретик гармон, яъни
возобрессин етишмовчилигидан пайдо бўлади. Беморлар кўп сийишга (10-40 
л), қаттиқ чанқоқликга, уйқусизликга (жуда кўп чанқаб, кўп сийиш 
натижасида) кечқурунлари безовта бўлиши натижасида жиззакиликка мойил 
бўладилар. Бундан ташқари беморни қувватсизлик, совуқ қотиш, ич 
қотиш, тери қуриши ҳам безовта қилади.

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling