Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
СТ Маърузалар 2014 ЎЗБЕКЧА 5 семестр
Массажга тайёргарлик кўриш. Яхшилаб массаж қилиш учун
анатомия билан физиологияни билиш, хар бир харакат техникасининг ўрганиб олиш ва уни қачон, қандай қилиш кераклигини тушунишдан ташқари массаж қилишда бир қанча шарт-шароитларга амал қилиш лозим. Массаж қилинадиган хона иссиқ (19-20 градус) ва ёруғ бўлиши керак. Хар бир муолажани ўтказиб бўлгандан кейин кабинетни шамоллатиш керак. Бемор билан массажистнинг вазияти уларнинг иккаласи учун ҳам бир хилда қулай бўлиши керак. Кабинет керакли жихозланган бўлиши лозим. Қўлларни массаж қилиш учун столча бўлиши керак. Бемор массаж қилинадиган қўлни анна шу столча устига қўйиб ўтиради. Тана ва оёқларни массаж қилиш учун бош томони кўтарилган, устига селлофан қопланган , қаттиқ кушетка ва иккита эластик ёстиқ бўлиши керак (кушетканинг узунлиги 175 см, энига 60 см, баландлиги 70-75 см). Бўйин билан юзни массаж қилиш учун айланма стул ёки баландлиги 40 см келадиган табуреткадан фойдаланилади. Массаж қилинадиган соҳага етарли даражада бир текисда ёруғлик тушиб туриши керак. Массаж қилинадиган беморга хар томондан бемалол ўтирадиган жой бўлиши лозим. Бемор массаж қиладиган одамнинг тиззисидан юқорироқда бўлиши керак. Гавданинг массаж қилинадиган соҳаси ялонғоч бўлади. Бундан ташқари, беморнинг кийимларини ва массаж қилинаётган жойдан қон 101 Билан лимфанинг оқиб келишига халақит берадиган нарсаларнинг ҳаммасини ечиш керак. Массаж қилишдан олдин тери, томи рва мускуллар ҳолатини кўздан кечириб чиқиш муҳим. Одамнинг массаж қилинадиган жойи ва массажистнинг қўллари тозалаб ювилган бўлиши керак. Массажистнинг тирноқлари олинган бўлиши лозим, узуклар олиб қўйилади. Иш пайтида массажист гаплашмаслиги керак. Массажист чарчаб қолмаслиги учун тўғри нафас олиши, иккала қўлини бир меъерда ишлата олиши жуда муҳим. Яхшиси қуруқ массаж қилиш керак (порошоклар ёки мазлар ишлатилмасдан). Узоқ массаж қилинадиган бўлса, терини шилиб юбормаслик учун, одатда куйдирилган талк ёки вазелин ишлатилади. Нам терини қуритиш учун спирт ва эфир билан ёки бутунлай тозаланган бензин билан артиш тавсия этилади. Массаж пайтида беморнинг мускуллари бўшашган бўлиши керак. Шу мақсадда массаж қилинадиган қўл ёки оёққа физиологик холат берилади. Массажист одатда, тик турган холатда массаж қилади. У массаж қилаётган одамнинг ўнг томонида турса жуда қулай бўлади, чап қўл ёки чап оёқни массаж қиладиган бўлса, массажист беморнинг чап томонига ўтади. Массаж қилинаётган соҳа массаж вақтида қимирламай туриши лозим. Қўл, бўйин ва бош массаж қилинадиган бўлса, бемор ўтказиб кўкрак, орин , орқа ва оёқ массаж қилинадиган бўлса ётқизиб қўйилади. Массажни одатда, кунига бир марта қилинади. Массаж қилиш муддати хар-хал бўлади. Оёқ-қўлларнинг чекланган қисмлари (қўл панжаси, бита бўғим, билак, болдир) 8-10 минут, қорин 20 минут массаж қилинади. Умумий массажга 40-60 минут вақт кетади. Массаж билан даволаш курси касалликка ва унинг қай тариқа ўтишига боғлиқ. Умумий массажни овқатдан бир-икки соат олдин ёки овқатлангандан бир-икки соат кейин массаж қилинади. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling