Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика институти
Микрохудудлар ва уларнинг ҳосил бўлиши
Download 0.68 Mb.
|
Юк ташиш.маъруза
Микрохудудлар ва уларнинг ҳосил бўлишиАмалиётда йирик шаҳар, иқтисодий худуд ёки аҳоли яшаш жойларида юк обороти кичик бўлиб, юк жўнатувчи ва қабул қилувчи пунктлар сони кўп ва тармоқ жойлашган бўлса, уларни ўзаро микроҳудудларга бирлаштириш мумкин. Микроҳудуд дейилганда катта бўлмаган ер участкаси (бўлаги) тушинилиб, унда ҳар хил миқдордаги юк оборотли пунктлар жойлаштирилган бўлади. Амалда айни пунктлардаги юк оборотининг катта-кичиклиги, илгаридан мавжуд йўл шахобчалари ва кўчалар, кўприклар жойлашуви, сув (анҳор, дарё) тўсиқлари ва улардан ўтиш ҳамда рухсат этилган ҳаракат йўналишлари ва шу кабиларни ҳисобга олувчи транспорт алоқалари инобатга олиниб, микроҳудуд чегаралари белгиланилади. Амалдаги қоидаларга кўра ҳар бир микроҳудудда юк жўнатувчи ёки қабул этилувчи биргина юк пункти бўлиши тавсия этилади. 4-Маъруза: АВТОМОБИЛ ТРАНСПОРТИ ВОСИТАЛАРИНИНГ ЭКСПЛУАТАЦИОН ХУСУСИЯТЛАРИ Халқ хўжалигининг турли тармоқларида сарфланувчи капитал маблагларни иқтисодий самарадорлигини аниқлашнинг намунали йўриқномасига кўра жорий этилган ҳар қандай янги техника ёки технологиянинг иқтисодий самарадорлигини келтирилган харажатларининг энг кам (минимал) бўлишлигига кўра таққосланиб аниқлаш тавсия этилади. Ушбу намунали йўриқномани ҳисобга олган ҳолда проф.Д.П.Великанов автомобил (автобус) ишининг самарадорлигини баҳоловчи асосий кўтаркич сифатида ташиш билан боглиқ бўлган келтирилган ҳаражатлар (транспорт иши бирлигига тўгри келувчи жорий эксплуатация ҳаражати ва капитал маблаглардан фойдаланишнинг бир йиллик самарадорлиги йигиндиси)дан ҳамда автомобилларни ишлатишдаги меҳнат сарфини камайтириш, иссиқлик қуввати ва материаллар сарфи тежамлигидан фойдаланишни таклиф этди. Ташишга сарфланган келтирилган харажатлар миқдори қуйидаги формула орқали аниқланиши мумкин: , сўмткм (1) бунда: Хэ-маҳсулот (ташиш, хизмат) таннархида ҳисобга олинадиган йиллик жорий харажатлар миқдори; 0,15-капитал харажатлар самарадорлигининг тармоқ меъёрий коэффициенти; К-янги техника остиб олиш ёки янги технологияни жорий этишга сарфланган бир йўла капитал маблаглар; Бb-автомобил (тиркама)ни ҳисобдан чиқаришдаги қолдиги (янгисидан 10% миқдорда олинади), сўм. Рйил-транспорт воситасининг бир йиллик ўртача иш унуми, ткм (пас.км). Келтирилган харажатларга кўп жиҳатдан автобуслар сигими, юк автомобилларининг юк кўтарувчанлиги таъсир этади. Бинобарин, транспорт воситаларининг самарадорлигини ошириш учун, иложи борича, катта сигимли автобуслар, юк кўтарувчанлиги юқори бўлган автомобил ва автопоездлардан фойдаланиш зарур экан. Йўловчилар ва юк ташишда ҳайдовчилар, кондукторлар ва юкловчиларнинг меҳнати анча каттадир. Ортиш ва тушириш операцияларини механизациялаш ва тўгри ташкил этиш транспорт воситаларидан фойдаланишдаги меҳнат сигимини анчагина камайтириш имконини беради. Автобуслар сигими ва юк автомобил (автопоезд) ларининг юк кўтарувчанлиги қанча катта бўлса, транспорт иши бирлигига тўгри келувчи меҳнат сигими шунча кам бўлади. Йўловчилар оқими кам бўлган маршрутларда кичик сигимли автобуслардан фойдаланиш, зарур бўлганда уларнинг ҳаракат интервалини қисқартириш керак. Кам ҳажмли юкларни ташишда ҳам ишни шу тарзда ташкил қилиш зарур. Download 0.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling