Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика институти
Транспорт воситаларининг эксплуатацион хусусиятлари
Download 0.68 Mb.
|
Юк ташиш.маъруза
Транспорт воситаларининг эксплуатацион хусусиятлариАвтомобил транспорти воситалари ишончли, юқори тортиш-динамик хусусиятли, ўтагон, етарли даражада юрув заҳирасига эга, юқори тежамли, енгил хизмат талаб этувчи ва ҳайдовчилар меҳнат шароити меъёрли, максимал миқдорда таший олиш хусусиятларига эга бўлиши зарур. Транспорт воситасининг таший олиш хусусиятларига айни ташишга қўйиладиган талабларга риоя қилинган ҳолда автобуслар учун йўловчиларни сигдира олиши, юк автомобили ва автопоездлар учун кузовнинг юк кўтариш. Автобус сигими унинг салонига белгиланган жоиз меъёрга кўра қанча йўловчини сигдира олишидир. Автомобил (автопоезд)нинг кўтарувчанлиги, бу унинг кузовдаги, юкнинг солиштирма огирлигини инобатга олган ҳолда тоннада ўлчанувчи юк миқдори билан белгиланади. Юк кўтарувчанлик ёки автобус сигими белгиланган ортиш баландлигида улар кузови ва салони габарит ўлчамларига боглиқ. Ортиш баландлиги ташилаётган юклар тури, характери, улар упаковкаси ёки тарасига боглиқдир. Автобуслар сигими эса, ўриндиқлар сони, салоннинг бўш сатҳи ва нисбий меъёрларга боглиқдир. Ташиш хусусиятининг юқори даражасига эришиш учун транспорт габаритидан юқори даражада фойдаланиш лозим. Юк автомобилларининг таший олиш хусусиятига балардан ташқари қуйидагилар таъсир этади: юкларнинг ташишга мослашганлиги (гўшт, сут, қурилиш панель ва фермалари ва ҳ.к.); автомобиллар кузовининг ташилувчи юклар тури ва характерига мослиги (қуйилувчи, сочилувчи, узун ўлчамли, тирик мол ва ҳ.к.); ортиш-тушириш операцияларининг тез бажарилишига мосланганлиги (ўзи агдарувчи-самосваллар); баъзи санитария-техник ишларни тез ва қулай бажаришга мослиги (дезинфекция-юқимсизлаштириш, ювиб-тозалаш, вентиляция). +атновнинг равонлиги (эластиклиги), яъни автомобилнинг ўнқир-чуқурлардан ўтишдаги тебранишини зудлик билан сўндириш хусусияти алоҳида ўрин эгаллайди. Чунки шундагина ташилаётган юклар сифат ва миқдорининг сақланувчи юқори даражада бўлади. Йўловчиларни ташишни ташкил этишда автобуслар қуйидаги хусусиятларга эга бўлиши лозим: йўловчиларнинг чиқиши ёки тушишидаги қулайлик, йўловчилар ўриндиқларининг комфортабеллиги ҳамда бошқарувнинг енгиллиги. Шаҳар автобусларида, йўловчиларнинг чиқиш ва тушиш вақти, улар умум қатнов вақтининг кўпроқ улушини ташкил этганлиги учун йўловчилар ўртача алоқа тезлигига анчагина таъсир этади. Бундай вақт сарфи иложи борича камайтирилиши зарур. Шунинг учун ҳам шаҳар автобуслари конструкциясида бир неча (иккитадан кам бўлмаган) эшиклар бўлади. Download 0.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling