5-Маъруза: ТАШИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ АСОСИЙ
ЭЛЕМЕНТЛАРИ
Автомобил транспортида ташишни ташкил этиш мураккаб жараён бўлиб, у юк ёки йўловчиларни бир ердан иккинчи жойга кўчиришда умум ташиш технологияси билан боглиқ изчил жараён ва операциялар мажмуидан иборатдир.
Автомобилларда йўловчилар ташиш таърифи ва таснифи
Автомобилларда йўловчилар ташиш қандай худудда бажарилиши, вазифаси ва ташкил этиш шаклига кўра таснифланади.
+андай худудда бажарилишига кўра: шаҳарларда, шаҳар атрофида, қишлоқ худудлари ичида, шаҳар ва вилоятлараро ва халқаро ташишларга ажратилади.
Вазифасига кўра: доимий маршрутларда, экскурсион, туристик, хизмат юзасидан йўловчилар ташишларга бўлинади.
Ташкил этиш шаклига кўра: маршрутлардаги, буюртмали, тгридан-тўгри ва аралаш ташишларга бўлинади.
Шаҳарлардаги йўловчиларни ташишдаги энг долзарб муаммо-«пик» соатлардаги ташиш жараёнларини такомиллаштиришдир.
Шаҳар ва шаҳар атрофидаги ташишларнинг ўзига хос томонларидан яна бири хафта кунлари ва йил ойлари (мавсум, фасл) ичида ташиш ҳажмларининг катта ўзгаришидир. Ташиш ҳажмининг сезиларли даражада ўсиши дам олиш куни олдида, айниқса ёз ойларида кўзга ташланади.
Шаҳарлараро ташишларга шаҳар ва поселка чегарасидан 50 км дан ортиқ масофага ташишлар киради. Улар, асосан, мамлакат (вилоятлараро), вилоят аҳамиятидаги йўлларда бажарилади. Ташишлар асосан умум фойдаланиш автобуслари билан қатнов жадвалига биноан доимий, баъзи ҳолларда вақтинчалик маршрутларда бажарилади.
Шаҳарлараро ташишларнинг энг катта ҳажми узунлиги 200 км гача бўлган маршрутларга тўгри келади. 200 км дан ортиқ масофаларда автобусларда ташиш ҳажмининг 6% атрофида йўловчилар ташилади.
300-400 км масофаларда йўловчиларни ташишда автобусларнинг бошқа транспорт турларига нисбатан афзалликлари ҳам мавжуд.
Ҳалқаро автомобил транспорти билан йўловчиларни ташишда давлатлараро чегаралар кесиб ўтилади. Бундай ташишлар ҳозирги кунда умум фойдаланиш АТС лари автобусларида амалга оширилмоқда.
Экскурсион-сайёҳлик йўловчилар ташиш, одатда, умум фойдаланиш транспорти ҳамда бошқармаларга қарашли автобусларда доимий, олдиндан ишлаб чиқилган маршрутларда ташкилотлар буюртмасига биноан бажарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |