Маршрутлар тизими ва ҳайдовчилар меҳантини ташкил этиш
Маршрут (йўналиш)лар тизими дейилганда шаҳар, туман ёки вилоят худудидаги йўловчиларни кўплаб ташувчи барча турдаги маршрутлар йигиндиси тушунилади
Аҳолиси 250 мингдан ортиқ бўлган шаҳарлардаги турли йўловчи транспортларини энг оқилона ёндоштириш мақсадида шаҳар йўловчи транспортининг узоқ даврли (перспектив, яъни 10-15 ва ундан ортиқ йилда мўлжалланган) режалари ишлаб чиқилиши зарур. Бундай режалар маршрутлар тизимини комплекс ривожлантириш масалаларини қамраб олади.
Комплекс маршрут тизими дейилганда барча турдаги йўловчи транспорти иш маршрутлари ва енгил такси автомобилларининг тўхташ бекатлари йигиндиси тушунилади.
Шаҳар, туман ёки вилоят ичи йўловчилар ташиш маршрутлари конфигурацияси (жойлашуви) маршрутлар тармоги дейилади. Фақат автобуслар қатнайдиган маршрутлар конфигурацияси автобус маршрутлари тармоги дейилади. Бошқа тур йўловчилар транспортининг ҳам тегишлича маршрут тармоқлари бўлади.
Маршрутлар тармоги кўрсаткичлари. Шаҳар маршрутлари тизимига қўйиладиган асосий талаблар: йўловчилар шаҳар чегараси ичида бир қатновда ёки бир транспорт воситасидан иккинчисига ўтиши минимал миқдорда бўлиши; шаҳардаги барча йўналишларида бир қатновга минимал вақт сарфлаш; транспорт воситаларидан самарали фойдаланиш, яъни бутун маршрутлар тармоги бўйича транспорт воситаларининг текис тўлиб ишлаши ва бошқалар.
Маршрутлар таснифи. Шаҳар йўловчи транспорти маршрутлари транспорт турлари (автобус, трамвай, троллейбус, метро ва ҳ.к.), маршрутлар тармогидаги ҳаракат йўналишлари, ҳаракат тезлиги ва иш режимларига биноан таснифланади.
Автобус маршрути дейилганда автобус ва маршрутли таксиларнинг бошлангич ва сўнгги бекатлар оралигида белгиланган ҳаракат йўллари тушунилади. Шаҳар автобус маршрутлари шаҳар худудидаги ҳаракат йўлларига биноан ажратилади.
Диаметриал маршрутлар шаҳарнинг бир четини иккинчи чети билан шаҳар марказий худудларини кесиб ўтиб, шаҳар марказини четлари билан ҳамда шаҳар четки худудларини ўзаро боглайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |