1.9. Электрон маълумотлар базасидан фойдаланиш йўриқномаси.
Ю қоридаги бўлимларда таъкидлаб ўтганимиздек, Касб таълими факультети талабаларининг тўлов шартномаларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш электрон маълумотлар базасини яратиш дастур таъминоти ҳозирги кунда Олий таълим муассасаларига жуда ҳам керакли дастур бўлиб, деканатлар ишини автоматлаштиради. ДТ замонавий дастурлаш тилларидан бири бўлган Delрhi7 дастурлаш тилида яратилган. Яратилган ДТ жуда ҳам қулай интерфейсга эга бўлиб, дастурдан иҳтиёрий деканат ходимлари фойдаланиши мумкин. Фақатгина киритилаётган маълумотларни сифатли қилиб барчасини киритилса бўлди. Дастур таъминотини ишга тушириш учун компьютердан Shartnoma.exe. файл устида сичқонча тугмасини босамиз. Экранда қуйидаги 1.9.1-расмда келтириб ўтилган кўриниш пайдо бўлади.
1.9.1-Расм. Дастур таъминотининг асосий ойнаси.
Ушбу дастур таъминоти факультетдаги шартнома тўловларини қайд этиш дастури бўлиб, унда тўртта асосий юқори файл менюлари мавжуд: Fayl, Tahrirlash, To`lov, Statistika, Muallif.
1.9.2.- Расм. Электрон маълумотлар базасидаги юқори файл менюларини умумий кўриниши.
F ayl менюсида Excelга Eksport, Import, Chiqish менюлари мавжуд. Tahrirlash менюсида guruhlar\talaba тугмачаси бўлиб босилганда қуйидаги кўриниш ҳосил бўлади.
1.9.3-Расм. Электрон маълумотлар базасини тахрирлаш ойнаси.
Ушбу ойна ҳам кўплаб тахрирлаш ишларини амалга оширади яъни гурух номларини ўзгартириш, гуруҳ раҳбари, телефон рақами, гуруҳ сардори, телефони, бир талабанинг йиллик тўлови в.к. Электрон маълумотлар базасига янги гурух қўшиш учун қуйидаги ойна кўриниши пайдо бўлади.
1.9.4-Расм. Электрон маълумотлар базасига янги гуруҳ қўшиш ва таҳрирлаш ойнаси.
1.9.5-Расм. Электрон маълумотлар базасидан маълумотларни ўчириш ойнаси.
Ушбу ойнада гуруҳлар устида амаллар бажарилиб бўлинганидан сўнг талабаларни электрон маълумотлар базасига қўшиш, ўчириш ва тахрирлаш ишларини амалга ошириш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |