1.9.6 – Расм. Электрон маълумотлар базасига янги талабаларни киритиш ойнаси.
1.9.7-Расм.Электрон маълумотлар базасидаги талаба тўғрисидаги маълумотларни тахрирлаш ойнаси.
Электрон маълумотлар базасидаги барча ишларни амалга оширилгандан сўнг сақлаш ва чиқиш ойналари мавжуд.
To’lov файли устида тўхталадиган бўлсак унда Yangi, Tahrirlash, O’chirish, ойналари мавжуд. Yangi ойнасига кирилганда қуйидаги ойна кўриниши пайдо бўлади.
1.9.8-Расм. Электрон маълумотлар базасида талабани тўловларини тахрирлаш ойнаси.
1.9.9-Расм.Танланган талабани ўчириш ойнаси.
Дастур таъминотида барча ишлар бажарилгандан сўнг статистика маълумотлар олиш имконияти мавжуд бўлади ва қуйидаги ойна кўриниши ҳосил бўлади.
1 .9.10-Расм. Бажарилган тўловлар статистикаси гуруҳлар кесимида.
Ушбу ойнада факултетдаги талабаларни шартнома тўловлари ва стипендиялар тўғрисида маълумотларни олиш мумкин. Булардан ташқари тўловлар бўйича факулътет кўрсаткичини ҳам кўришимиз мукин. Факулътетни шартнома тўловларидаги кўрсаткичларини автоматик жадвал кўринишида MS Excel дастурига чиқариб беради.
1 .9.11-расм. Факулътетнинг тўлов шартномалари бўйича кўрсаткичининг MS Excelдаги кўриниши.
1.9.12-Расм. Дастур муаллифлари ойнаси.
Мен ўйлайманки ушбу яратилган Электрон маълумотлар базаси институтимизнинг барча факултетларида самарали фойдаланиб, талабаларни тўлов шартномаларини тартибга солиш ва автоматлаштирилишига ишонаман.
1.10. Электрон маълумотлар базасининг иқтисодий самаралари ва дастур таннархи.
Республикамизда олиб борилаётган туб иқтисодий ислоҳотлар таълим соҳасида ҳам изчил ва узлуксиз ўзгаришларни амалга оширишни тақозо этмоқда. Иқтисодиётнинг бозор муносабатларига ўтиши кадрларни тайёрлаш соҳасида жаҳон андозаларга мос равишда туб ўзгаришлар қилинишини талаб этади. Маълумки, фирмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг самарали ишлашини ундаги мавжуд бўлган малакали ва билимли ходимлар таъминлайди. Шу жиҳатдан ҳозирги вақтда малакали ва ишбилармон ходимларни шакллантиришга эришиш муҳим ижтимоий-иқтисодий аҳамият касб этади.
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозидан чиқиш йўлларини чуқур таҳлил қилиш асосида, уни бартараф этиш чораларини мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов қуйидагича таъкидлаган “Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини, биринчи навбатда, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, маҳсулот таннархини пасайтириш, кооперация алоқаларини кенгайтириш, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари маҳсулотларига ички талабни рағбатлантириш ҳисобига таъминлаш бўйича чора-тадбирлар комплекси амалга оширилди.
Ўзгариб турувчи бозор шароитларини илғаб олиш, уларни моҳиятини, қонуниятларини чуқур таҳлил қилиш, кўп вариантли ечимларни яратиш ва оптимал иқтисодий қарорлар қабул қилиш, кейинчалик, бу қарорлар бажарилишини компьютер орқали мониторинг қилиш, зарур бўлса, олдинги қарорларга оператив тарзда ўзгартиришлар киритишда иқтисодий билимлар муҳим аҳамиятга эга.
Ноаниқлик, таваккалчилик ва юқори рақобат шароитида самарали қарорлар қабул қилиш мураккаб ва анча харажатларни талаб қиладиган жараён ҳисобланади. Яна шуни ҳам ҳисобга олиш лозимки, иқтисодий жараёнлар устидан турли хил “эксперимент” олиб бориш ҳар доим ҳам ижобий натижа бермаслиги мумкин.
Юқоридаги билимларга таянган ҳолда “КҲКда ўқитиладиган “Растр графикаси асослари” фанининг “Potoshop дастурида ишлаш” мавзуси асосида электрон дарс ишланмаси яратиш” мавзусига тегишли бўлган дастурий таъминотни иқтисодий самаралари ва таннархини қуйидагича ҳисоблаймиз:
Do'stlaringiz bilan baham: |