4.Маош фондини хисоблаш
Маош фондини асосий иш хақи (Sасосий иш хақи )ни рағбатлантириш
фонди суммаси(Sрағбат)га қўйиш орқали аниқланади .
Sмаош фонди =Sасосий иш хақи +Sрағбат=145392,76сум+36348,19сум=181740,94 сўм
5.Ягона ижтимоий тўлов суммасини ҳисоби
Илова3: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги Президент фармонига кўра ягона ижтимоий тўлов миқдори 2007 йил 1-январдан 25 % қилиб белгиланди.
Sяит=Sмаош фонди*0,25=181740,94*0,25=45435,24 сўм
6.Электр энергияси сарфи
Илова4: Компьютер 1 соатда ўртача 0,250 квт электр энергияси сарф қилади. Ҳар куни ўртача 3 соатдан компьютерда ишланди деб ҳисобланиб, 10 кунга сарфланадиган электр энергияси суммаси аниқланади. Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан тасдиқланган 19-03-22-05-ЎзР-21-2009-сонли реестрига асосан 2013 йил 1 апрелдан бюджет ташкилотлари 1 квт/соат электр энергияси сарфи учун 112 сўм 2 тийин ҳисобида тўлайдилар.
Sэлектр=0,250квт/соат*3соат*10 кун*112,2 сўм=841,50 сўм
7.Фойдаланилган техник воситалар амортизацияси.
Илова5: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 31 декабр
1996 йил 469- сонли буйруғини 15- иловасининг 2-бандига асосан, компьютерлар, периферик қурилмалар ва маълумотларни қайта ишловчи воситаларнинг эскириш муддати этиб 5 йил белгиланган:
Атех.вос.=(750000+180000+249000+350000)/5йил/12ой/25,4кун*10 кун = 10032,81 сўм
8.Асосий воситаларнинг эскириш киймати(амортизацияси)
Илова6: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 31 декабр 1996 йил 469- сонли буйруғини 15- иловасининг 1-бандига асосан, бино, қаттиқ мебель ва бошқа воситаларнинг эскириш қиймати учун 5% ажратма ажратилади. НамМПИ, 2-бино, 115-хонадаги компьютерлар сонини ҳам асосий воситалар амортизацияси ажратмасини ҳисоблашда ҳисобга олиш керак, яьни битирувчи 1 та компьютер ўрни учун асосий восита амортизациясини тўлайди.
Sас.вос=3000000сум/20йил/12 ой/25,4 кун /20 та компьютер*10 кун =246,06 сум
Do'stlaringiz bilan baham: |