Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети «Физика-математика» факультети
Download 0.59 Mb.
|
Икромова
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маънавий-маърифий ва ахлоқий ишлар бўйича
Ташкилий услубий ишлар бўйича кафедрамизнинг қуйидаги профессор ўқитувчиларнинг очиқ дарсларини кузатдим:
Б.Саматов. “Экология ва атроф муҳит муҳофазаси” йўналиши 1 курс 102-гуруҳ. “Windows OC” мавзуси бўйича маъруза дарси. 2011 йил 31 октябр (душанба) 3- пара, 21 нафар талабалар қатнашган. Д.Махмудова. “Ижтимоий маданий фаолият” йўналиши 1 курс 101 гуруҳ. “Windows OC. Контекс меню. Масалалар панели” мавзуси бўйича амалий машғулот дарси. 2012 йил 19 январ (пайшанба) 1- пара, 23 нафар талаба қатнашган. Х.Холмирзаев. “Кимё” йўналиши 2-курс. “MS Front Page дастури” мавзуси бўйича маъруза дарси. 2012 йил 28 январ (шанба) 1- пара, 72 нафар талаба қатнашган. И.Тиллабоев. “Амалий математика ва информатика” йўналиши 1 курс. “Web ҳужжатлар яратиш” мавзусида маъруза дарси. 2012 йил 9 апрель (душунба) 1 пара. 25 нафар талаба қатнашган. А.Имомов. “Математика” йўналиши 3 курс, 301-302 гуруҳлар. “Тақрибий дифференциаллаш ва интеграллаш” мавзусида маъруза дарси. 2012 йил 10 апрель (сешанба) 2-пара. 40 нафар талаба қатнашган. Г.Юнусова. “Хорижий филология” йўналиши 1 курс 11-гуруҳ. “Excel да ойналарнинг тузилиши” мавзусида амалий машғулот дарси. 2012 йил 11 апрель (чоршанба) 2 – пара. 12 нафар талаба қатнашган. 2011-2012, 2012-2013 ўқув йилида университет ва факультет миқиёсида ўтказилган тадбирларда фаол иштирок этдим. Ижтимоий маданий фаолият йўналиши талабаларига Информатика ва АТ фани бўйича мустақил ишларига рахбарлик қилдим. Маънавий-маърифий ва ахлоқий ишлар бўйича Амалий математика ва Ахборотлар технологияси йўналиши 205-гурух га рахбарлик қилидим. Дарсдан ташқари талабалар ўртасида гуруҳ билан биргаликда тарбиявий ишларни олиб бордик. Жумладан, хафтанинг ҳар сешанба куни 2012-2013 ўқув йили учун тузилган тақвим режадаги “Маънавият” , “Ахборот ва мураббий” соатларини ўтказиб, маънавият, маърифат ва ахлоқ юзасидан маърузалар ўтказдим. Ундан ташқари шанбаликларда гуруҳ талабалари билан фаол иштирок этдим. Талабаларнинг рейтинг назоратлари кузатиб борилди. Гурух талабаларини маънавий маърифий газеталарга обунаси ташкил қилинди. Ота - оналар билан мажлислар ўтказилди. Ота - оналар билан ўзаро алоқа ўрнатилди. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling