Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти


Меҳнат муҳофазасига доир тадбирларни режалаштириш ва маблағ


Download 1.99 Mb.
bet22/86
Sana07.04.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1337553
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   86
Bog'liq
1ХФХ МАЪРУЗА

2.Меҳнат муҳофазасига доир тадбирларни режалаштириш ва маблағ
билан таьминлаш
Корхона маъмурияти, маҳаллий касаба уюшмаси қўмитаси билан биргаликда меҳнат муҳофазасига доир тадбирларни режалаштиради ва ташкилий техник тадбирларни ишлаб чиқади. Комплекс режа йиллик, беш йиллик ёки кўп йиллик режалардан ташкил топади. Бунда фан ва техниканинг меҳнат муҳофазаси соҳасида эришилган ютуқлари ҳамда корхонанинг ривожланиши истиқболлари ҳисобга олинади. Ишнинг бажарилишини назорат қилиш меҳнат муҳофазаси муҳандиси зиммасига, уни амалга оширишга жавобгарлик эса корхона цехлари, бўлимлари бошлиқлари зиммасига юклатилади. Махсус маблағни ва моддий таъминотдан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас. Маблағ ишлатиб бўлингандан кейин далолатнома тузилади.
Меҳнат муҳофазасига доир тадбирлар қўйидаги маблағлар ҳисобига таьминланади.

  • Давлат ва марказлаштирилган капитал маблағлар, шу жумладан ишлаб чиқаришни ривожлантириш жамғармаси, ижтимоий-маданий ва уй-жой қурилиш жамғармаси;

  • Агар тадбирлар асосий воситаларни капитал тузатиш билан бир вақтда амалга ошириладиган бўлса, аммортизация жамғармаси;

  • Агар ҳаражатлар капитал ҳаражат бўлса, асосий фаолият цех ва умумҳаражат маблағлари;

  • Янги техника жорий этиш ёки ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун банк томонидан бериладиган қарзлар.

Меҳнатни муҳофаза қилишга ажратиладиган маблағлар давлат бюджети, корхона фонди, ҳомийлик кабилар асосида бўлади.


Меҳнат муҳофазасининг ташкилий масалалари
Меҳнат муҳофазаси фан сифатида барча соҳа мутахассислари учун ўрганиш зарур эканлиги тақозо этилади.
Барча корхона ва ташкилотларда меҳнат муҳофазасини ташкил этишда қуйидагиларга эътибор берилади:

  • ишчи ходимлар сони 50 нафар ва ундан ортиқ бўлса, корхона, ташкилотларда меҳнат муҳофазаси муҳандиси лавозими бўлиши шарт. Бундай муҳандисликка шу корхона ёки ташкилотда 3 йилдан кам бўлмаган узлуксиз иш стажига эга бўлган олий ёки ўрта махсус маълумотли мутахассислар тавсия этилади;

- корхона, ташкилотларда ишчи ходимларнинг умумий сонига қараб, ҚМҚ II-92-761 лойиҳалаш меъёрларига мувофиқ хавфсизлик кабинети ташкил этилади. Бу кабинет меҳнат муҳофазасига доир плакатлар, кўргазмали қуроллар, тегишли ҳимоя воситалари ва кийимлари намуналари кабилар билан жиҳозланган бўлиши керак.

Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling