Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти


Ишлаб чиқаришда фаолият хавфсизлигини бошқариш тизими


Download 1.99 Mb.
bet20/86
Sana07.04.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1337553
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   86
Bog'liq
1ХФХ МАЪРУЗА

1.Ишлаб чиқаришда фаолият хавфсизлигини бошқариш тизими.

Ишлаб чиқаришда фаолият хавфсизлигини бошқариш тизими – раҳбар ва унинг муовинлари, муҳандислар(меҳнат муҳофазаси муҳандиси алоҳида кўрсатилади), назорат қилувчилар кетма-кетлигида бўлиб, хавфсизликни таъминлашга доир ишларнинг барчасини корхонанинг йиллик режасидаги меҳнат муҳофазаси бўлими бўйича ишлайди. Фақат давлат назорат органлари режасиз равишда, йилнинг исталган вақтида назорат қилишлари мумкин.


Фаолият хавфсизлигини бошқариш ишининг дастлабки қисми корхоналарда меҳнат муҳофазаси ишларини ташкил этишдан бошланади.
Корхоналарда меҳнат муҳофазасига оид ишларни ташкил илиш.Республикамизда-ги барча корхона ва ташкилотлар, қолаверса кичик корхоналар, фермер хўжаликлари, фирмаларда ҳам ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва иш унумдорлигини ошириш мақсадида қонунда кўрсатилган тартибда меҳнат муҳофазаси ташкил этилади.
Корхона ва ташкилотларда меҳнат муҳофазасининг тўғри ташкил этилганлигини қуйидаги параметрлар билдиради:
-меҳнат муҳофазаси хонасининг мавжудлиги;
-мавжуд меҳнат муҳофазаси хонасининг жиҳозланганлиги;
-ишчи ва хизматчи ходимларга қулай ва соғлом меҳнат шароити яратилганлиги;
- иш жойларида зарарли моддаларнинг меъёрий концентрациядан ошиб кетмаганлиги, шу билан бирга зарарли омилларга қарши чора-тадбирларнинг белгиланганлиги;
-ишни меҳнат қонунчилиги асосида ташкил этилганлиги;
-меҳнатнинг илмий ташкил этилганлиги;
-сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқарилишига эътибор берилиши;
-ишнинг юқори унумдорлигига эътибор берилиши;
-ишчиларнинг бахтсиз ҳодисаларга ва касб касаллигига камроқ учраши;
-ишчиларнинг моддий манфаатдорлиги юқори бўлиши ва ҳоказо.
Корхона раҳбари меҳнат муҳофазаси бўйича жавобгар эканлигини ҳис этган ҳолда меҳнат муҳофазаси учун ажратилган маблағларни ўз ўрнида, тежамаган ҳолда тўла ишлатиши ҳам меҳнат муҳофазасининг тўғри ташкил этилишининг асосий параметрларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Корхонада меҳнат муҳофазасига оид ишларни ташкил этиш ташкилий масала ҳисобланиб, бунинг маъноси корхонада меҳнат муҳофазаси ишларини йўлга қўйишдир. Бунинг учун корхонада қуйидаги ишлар бажарилади:
1.Меҳнат муҳофазаси хонасини ажратиш. Корхонадаги меҳнат муҳофазаси хонаси меҳнат муҳофазаси бўйича муҳандис техник ходимлар, ишчи ва ҳизматчиларнинг билимларини ошириш, уларни хавфсизлик техникаси қоидаларининг ҳамма талабларини онгли равишда бажариш рухида тарбиялашнинг ўқув- услубий маркази бўлиб хизмат қилади. Бу хонага меҳнат муҳофазаси бўйича бош муҳандис бевосита раҳбарлик қилади. Хонада ўқув маълумотнома – услубий ва кўргазма қуроллари билан жиҳозланади. Хонадаги ишларни йўлга қўйиш, унинг иш режасини тасдиқлаш корхона бош муҳандисига юклатилади.
Хонада кириш(янги ишга кирувчилар учун) ва бошқа йўриқномалар ўтказилади, ишчи, хизматчи ва муҳандис ходимлар меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитилади, меҳнат муҳофазасига доир ҳужжатлар сақланади. Ўқув мақсадларида макетлар, кўргазмали қуроллар, йўриқномалар, коржома ва махсус поябзал ҳамда ҳимоя воситалари андозаларидан ишга яроқли, яроқсиз асбоб ускуналар наъмуналари билан жиҳозланган стендлар, диафильмлар, диапозитив ва кинофильмлардан фойдаланилади.
Ишчилар билан йиллик техникавий минимумлар, муҳандис ва техник ҳодимлар ойлик кенгашлар ўтказишда тематик кинофильмлар кўрсатиш зарур, шунда меҳнат муҳофазаси қоидалари ишловчилар ёдида қолади. Меҳнат муҳофазаси бурчакларида иш босқичлари синов ўтказиш бўйича ҳужжатлар тўпланади, меҳнат муҳофазасига оид амалда бўлган барча йўриқномалар осиб қўйилади. Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоатчи инспекторлар илғор иш тажрибасини қўллайдилар, ўз корхоналари ҳамда корхона ва тайёрлаш пунктларидаги меҳнат муҳофазаси борасидаги ратиционализатор таклифлари киритилади.
2.Корхоналарда меҳнат муҳофазасини ташкил этишда раҳбарларнинг вазифалари.
Корхоналар маъмурияти ва муҳандис техник ҳодимларининг асосий вазифалари меҳнат ҳақидаги қонунлар мажмуи ҳамда хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитария қоидалари билан белгиланади. Ишлаб чиқаришда шикастланиш ва касб касалликларини камайтириш ҳамда уларнинг олдини олишга оид меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни амалга ошириш тадбирларига умумий раҳбарлик ҳамда бу ишга жавобгарлик корхона раҳбари, унинг ўринбосари - бош муҳандис зиммасига юклатилади.

Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling