Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти


Ҳаёт фаолияти хавфсизлигини бошқаришнинг услубий асослари


Download 1.99 Mb.
bet16/86
Sana07.04.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1337553
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   86
Bog'liq
1ХФХ МАЪРУЗА

3. Ҳаёт фаолияти хавфсизлигини бошқаришнинг услубий асослари
ҲФХ услубий ва бошқарув масалаларининг хавфсизлик даражаси ва «Т»га объектив таъсири катта.
1. Бошқаришнинг ташкилий ишларини назорат қилиш ва текшириштизимини яратиш.

  1. Тадбирларнинг таъсир қилишини, фойдасини аниқлаш.

  2. Рағбатлантириш.

ҲФХ бошқарилишида инсон-муҳит тизими тушунилади. ҲФХни бошқариш объектив хавфли ҳолатдан кам хавфли ҳолатга ўтказишдир. Бунга иқтисодий ва техник мақсадга мувофиқлик шартларига амал қилинади. ҲФХни бошқариш схемаси 2.3- расмда келтирилган.
ҲФХ ни бошқаришнинг вазифалари қуйидагилардан иборат: Объект ҳолатининг таҳлили ва баҳоси.

  1. Объект ҳолатининг таҳлили ва ҳисоботи.

  2. Бошқаришнинг тадбирлари.

  3. Бошқарилувчи ва бошқарувчи тизимларни ташкил қилиш.

Назорат саволари

  1. Хавфсизликни таъминлашни қандай йўллари бор?

  2. Хавфсизликни таъминловчи воситаларга нималар киради?

  3. Ҳаёт фаолияти хавсизлигини бошқарилиши қандай таъминланилади?

4-маъруза.Фаолият хавфсизлигини таъминлашнинг эргономик ва психологик асосалари


Режа:
1. Эргономика асослари ва уни инсон меҳнат фаолиятида иштроки
2. Фаолият хавфсизлиги психологияси
3. Ҳаёт фаолияти хавфсизлигининг иқтисодий жиҳатлари
Меҳнат шароитларига қараб, ишларни турлича гуруҳларга бўлинади. Булардан алоҳида эътибор бериш лозим бўлганлари юқори хавфли ва зарарли шароитли ишлар ҳисобланади.
Юқори хавфли ишлар деганда ишчига иш вақтида юқори даражадаги жароҳатланиш, шикастланиш ва бахтсиз ҳодисаларни келтириб чиқариши мумкин бўлган ишлар киради.
Юқори хавфли ишларда хавфни юзага келтирувчи асосий сабаблар – ташкилий, техник, санитар-техник, гигиеник ва психо-физиологик сабабларга бўлиниб, бу сабаблар юқори хавф сабабли юзага келиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалар асосида белгиланади. Бундай ишларга иш ўрнида ишлаш учун иш жойига жиҳозланган таглик-мослама, иш жойининг юқорилиги, юқоридан ноқулай шакл ва ҳажмдаги юкларни тушириш, тупроқли чуқурликларда ишлаш, меъёридан ортиқча намлик шароитли ишлар, ҳаво босими ва ҳарорати меъёридан ортиқ ёки паст бўлган ишлар, заҳарли кимёвий моддалар билан ишлаш, портлаш хавфи юқори ишлар, радиоактивлик даражаси меъёридан юқори бўлган каби ишларни киритиш мумкин.
Юқори зарарли ишларга ишчига иш вақтида касб касалликларини юқори даражада келтириб, саломатлигини йўқотиш ортиқ даражада бўлган ишлар тушунилади. Бу ишларга зарарли омиллар меъёридан ортиқ бўлган ишларни киритиш мумкин. Бунда асосан ҳаво муҳитидаги зарарли омиллар – зарарли газлар ва чанглар кўп миқдорда бўлган шароитли ишларни ҳисобга олиш муҳим ҳисобланади. Чунки ҳар қандай ишларни қулай меҳнат шароитлари бўйича ҳисоблашда ҳаво муҳитидаги зарарли омиллар ҳисобга олинади.
Зарарли омиллардан шовқин, титраш, иссиқлик нурланишлари, радиоактивлик, лазер нурлари кабилар меъёридан ортиқ бўлиши ҳам ишларни юқори зарарли шароитли ишлар турига киришига олиб келади. Инсон саломатлигига ўзининг зарарли таъсирини кўрсатувчи зарарли ва заҳарли моддалар билан ишлаш турлари ҳам юқори зарарли ишлар турига киритилади.


Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling