Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти


Давлат техникавий назорати (Гостехнадзор) –


Download 1.99 Mb.
bet12/86
Sana07.04.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1337553
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   86
Bog'liq
1ХФХ МАЪРУЗА

Давлат техникавий назорати (Гостехнадзор) – Давлат техникавий назорати корхона ва ташкилотларда ишга хавфсиз киришиш мақсадида давлат тоғ техник назорат (Госгортехнадзор) ва корхона ишчилари касаба уюшмасининг техник назорат инспекциялари билан биргаликда ишлайди, дастгоҳ, қурилмаларнинг хавфсиз ишлаши устидан назорат ўрнатади.
Госэнергонадзор– электр ва иссиқлик ёрдамида ишлайдиган қурилмаларга хавфсиз хизмат кўрсатишни таъминлайдиган тадбирларни амалга оширишдаги давлат назорати.
Госсаннадзор корхона ва ташкилотлар томонидан гигиена меъёрлари, санитария-гигиена ва санитария-эпидемиология қоидаларига риоя қилинишини текширувчи Давлат санитария назорати.
Госпожарнадзор - ёнғин хавфсизлигининг юқори даражада бўлишини таъминлаш устидан назорат қилади.
Давлат назорат органлари хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитарияси қоида ва меъёрларига амал қилишдаги камчиликлар ва бузилишлар ҳақида, шунингдек, хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитларини таъминлаш бўйича чоралар кўриш юзасидан корхона ва ташкилотларнинг хўжалик органларига кўрсатмалар, буйруқлар бериш учун кенг ҳуқуқларга эга. Қоидалар ва меъёрлар жиддий равишда бузилганда назорат органлари қурилаётган ва ишлаётган объект ва иншоотларнинг ишини тўхтатиши; ишлаб-чиқаришни тўла тўхтатиши; ишни хавфсиз олиб бориш қоидаларини мунтазам равишда бузаётган муҳандис-техник ходимларни лавозимидан четлатиши хақида Вазирлик ва бошқа хўжалик органларига кўрсатмалар бериши; хавфсизлик қоидаларини бузганликлари учун маъмурий тартибда жарима солиши мумкин.
Барча ташкилот ва корхоналарда меҳнат муҳофазаси бўйича жамоатчи инспекторлар сайланади. Касаба уюшмаларининг маҳаллий қўмиталарида меҳнат муҳофазаси комиссиялари тузилади. Бу комиссияга цех ва участкаларнинг меҳнат муҳофазаси бўйича катта жамоатчи инспекторлари ҳамда ишлаб чиқаришни яхши билган бошқа ташаббускор ходимлар киритилади. Меҳнат муҳофазаси бўйича комиссия меҳнат муҳофазаси бўйича бажарилаётган ишлар устидан назорат қилиш билан бирга меҳнат муҳофазаси бўйича шартномаларни, меҳнатни илмий асосда ташкил қилиш режаларини ишлаб чиқаришда, ишлаб-чиқариш маданиятини кўтариш юзасидан ташкилий тадбирларни ўтказишда ва ишлаб чиқариш эстетикасини жорий қилишда иштирок қилади.
Жамоатчи инспекторлар иш ўринларининг меҳнат муҳофазаси талабларига мос келишини текшириб, бахтсиз ҳодисалар ва ишловчиларнинг касбий зарарланишларининг олдини олиш юзасидан барча ташкилий тадбирларнинг ўтказилишига эришадилар. Улар ишловчилар томонидан хавфсизлик техникаси инструкция(кўрсатма)ларини бажарилишига алоҳида эътибор берадилар. Цех ва қурилишда жамоатчи инспекторларнинг таклифлари ёзиб бориладиган қайдномалари юритилади.
Техник инспекторлар ишлаб чиқаришда юз берган бахтсиз ҳодисаларни ўз вақтида текшириш ва ҳисобга олишни, меҳнат муҳофазаси бўйича номенклатура тадбирларининг бажарилишини назорат қиладилар. Инспекторлар корхонадаги ишчилар қулай санитария-маиший хоналари билан таъминланишига ва иш ўринларининг меъёрий даражада ёритилишига, шовқин, титраш даражаси ва зарарли омиллар меъёридан ортиб кетмаслигига эришишлари бўйича назорат ўрнатишлари лозим. Янги ишга туширилаётган объектларни фойдаланишга топшириш вақтида техник инспекторлар давлат комиссияси таркибига киритиладилар.

Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling