Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти


Ишлаб чиқаришда фаолият хавфсизлигини таъминлаш бўйича қабул қилинган асосий қонунлар, стандартлар, низомлар, қоидалар ва меъёрий ҳужжатлар тизими


Download 1.99 Mb.
bet8/86
Sana07.04.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1337553
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   86
Bog'liq
1ХФХ МАЪРУЗА

Ишлаб чиқаришда фаолият хавфсизлигини таъминлаш бўйича қабул қилинган асосий қонунлар, стандартлар, низомлар, қоидалар ва меъёрий ҳужжатлар тизими.

Ишлаб чиқаришда меҳнат шароитларини яратиш, зарарли ва хавфли омиллар олдини олиш, меҳнат тўғрисидаги қонун асосида ишлаш кабилар алоҳида қабул қилинган Республикамизнинг асосий қонунлар, стандартлар, низомлар, қоидалар ва меъёрий ҳужжатлари тизими бўйича амалга оширилади.


Давлат томонидан меҳнат қонунлари, стандартлар белгиланади. Корхоналар томонидан ўзининг низомлари, корхонага доир қоидалар ва меъёрий ҳужжатлар белгиланади.
Меҳнат тўғрисидаги қонунлар
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистонлик ҳар бир фуқаро эркин ҳолда меҳнат қилиш ҳуқуқига эга. Меҳнат қилиш ҳуқуқи халқ хўжалигини демократик асосда ташкил қилиш билан таъминланади. Фуқароларга уларнинг миллати, ирқидан қатъи назар меҳнат қилиш соҳасида тенг ҳуқуқ берилади. Конституцияда Ўзбекистон Республикасида аёлларга меҳнат қилиш, меҳнатга ҳақ олиш, ижтимоий таъминот борасида эркаклар билан тенг ҳуқуқ берилган.
Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ҳақидаги қонунчилиги меҳнат шароитларининг юқори даражасини, ишчи ва хизматчиларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳар томонлама муҳофаза қилишни белгилайди.
Меҳнат муҳофазаси бўйича меҳнат қонунчилиги - Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодексида мужассамлаштирилган ҳуқуқий меъёрлар, меҳнат муҳофазаси, аёллар меҳнати, ёшлар меҳнатини муҳофаза қилиш, меҳнат муҳофазаси соҳасида назорат қилишни ўз ичига олади.
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодекси 1995 йилнинг 21 декабрь куни Республикамиз Президенти И.Каримов томонидан тасдиқланиб, 1996 йилнинг 1 апрелидан бошлаб юзага келган меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларга нисбатан қўлланилиши кўрсатиб ўтилган.
Меҳнат кодексининг 1-моддаси - «Меҳнатга оид муносабатларни тартибга солувчи норматив (меъёрий) ҳужжатлар» га биноан:
-Ўзбекистон Республикасида меҳнатга оид муносабатлар меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, жамоа келишувлари, шунингдек жамоа шартномалари ва бошқа локал меъёрий ҳужжатлар билан тартибга солинади.
Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу кодекс, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари, давлат ҳокимиятининг бошқа вакиллик ва ижроия органлари ўз ваколатлари доирасида қабул қиладиган қарорлардан иборатдир, деб кўрсатилади.
Кодекснинг ХIII боби Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида бўлиб, бунда меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш меъёрлари, меҳнатни муҳофаза қилиш ҳақида маълумот олиш ҳуқуқи, тиббий кўрик, меҳнат муҳофазасига ажратиладиган маблағлар тўғрисида қонунлар кабилар кўрсатилган.
Агар хавфсиз, соғлом меҳнат шароитлари таъминланмаса, бирорта корхона, цех, бутун ишлаб чиқариш қабул қилинмайди ва фойдаланишга топширилмайди.
Корхона ва ташкилотларнинг маъмурияти барча иш ўринларини керакли техник жиҳозлар билан таъминлаши, бу ўринларда меҳнат муҳофазасининг қоида ва стандартларига мос келувчи меҳнат шароитларини яратиши шарт. Бундай қоида ва стандартларни Республика стандартлаштириш идоралари, Вазирликлар, Давлат назорат органлари, Марказий Касаба Уюшма қўмиталари билан келишилган ҳолда тасдиқлайди. Меҳнат кодексининг 211- моддасида қуйидагилар кўрсатилади:
1.«Барча корхоналарда хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган меҳнат шароитлари яратилган бўлиши керак. Бундай шароитларни яратиб бериш иш берувчининг мажбуриятига киради.
Меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари ушбу Кодекс, меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар, шунингдек техник стандартлар билан белгиланади.
Иш берувчи меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини бузганлик учун жавобгар бўлади». Демак, меҳнат муҳофазасига оид қоидаларда маъмуриятга тегишли ва улар учун мажбурий бўлган меъёрлар кўрсатилган. Агар бу қоидаларда ишларни бажариш пайтида хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлашга йўналтирилган талаблар бўлмаса, корхона маъмурияти касаба уюшма қўмитаси билан келишиб, хавфсиз меҳнат шароитларини таъминловчи чоралар кўради. Корхона, ташкилотларнинг маъмурияти ишчи ва хизматчиларни меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиши, инструктаж ўтказиши, кўринадиган жойларга хавфсизлик техникаси ҳамда ишлаб чиқилган инструкцияларни осиб қўйиши шарт.
Ишчи ва хизматчилар меҳнат муҳофазасига оид инструкцияларга амал қилишлари шарт, бу инструкцияда ишларни бажариш тартиби ва ишлаб чиқариш хоналари ҳамда қурилиш майдончаларида ўзини тутиш қоидалари ёритилган бўлади.
Зарарли меҳнат шароитлари ва ифлосланиш билан боғлиқ бўлган ишларда ишчи ва хизматчилар белгиланган меъёрларда бепул пойафзал, коржома, индивидуал ҳимоя воситалари, сут, ювиш воситалари ва қонун асосидаги қўшимча устама ҳақ билан таъминланадилар. Уларни ишга қабул қилишдан аввал топширилган ишга яроқли эканликлари ҳам физиологик жиҳатдан, ҳам тиббий томондан текшириб кўрилади. Бу ҳақда Кодекснинг 214-моддасида:
2.Иш берувчи меҳнат шартномаси тузишда дастлабки тарзда ва кейинчалик вақти-вақти билан қуйидаги ходимларни кўрикдан ўтказиши шарт:
ўн саккиз ёшга тўлмаганлар; олтмиш ёшга тўлган эркаклар, 55 ёшга тўлган аёллар; меҳнат шароити ноқулай ишларда, тунги ишларда, шунингдек, транспорт ҳаракати билан боғлиқ бўлган ишларда банд бўлганлар; . . . Меҳнат шароити ноқулай ишлар бажарилаётганида дастлабки тарзда ва вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтилиши лозим бўлган бошқа ишларнинг рўйхати, тиббий кўрикни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади. Ходимларнинг меҳнатидан уларнинг соғлиги ҳолатига тўғри келмайдиган ишларда фойдаланишга йўл қўйилмайди. Агар ходим ўз соғлигининг ҳолати меҳнат шароити билан боғлиқ ҳолда ёмонлашган деб ҳисобласа, у навбатдан ташқари тиббий кўрикдан ўтказишни талаб қилишга ҳақлидир.
Тиббий кўриклардан ўтилиши муносабати билан ходимлар чиқимдор бўлмайдилар - деб кўрсатилади.
Аёллар ва ўсмирлар меҳнатини муҳофаза қилиш аввало шундан иборатки, улар меҳнатидан оғир ва меҳнат шароити оғир ҳамда ноқулай бўлган ишларда, шунингдек, ер остидаги жисмоний ҳарактердаги ишларда фойдаланиш ман этилади.
Аёлларнинг ва 18 ёшга тўлмаган ўсмирларнинг оғир юк кўтаришларига рухсат берилмайди. Улар текис жойларда 15 кг, юкларни баландликка кўтариш ёки баландликдан тушириш ишларида 10 кг дан ортмаслиги керак. Аёлларни ва ўсмирларни кечқурун ишлашга, оғир шароитли меҳнат жараёнларига жалб этилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 77-моддасига биноан ишга қабул қилишга 16 ёшдан рухсат берилади.
Лекин истисно тариқасида маҳаллий ҳокимият рухсатномаси билан 14 ёшдан ҳам ишга кириш мумкин.
241-моддада 18 ёшга тўлмаганлар ноқулай шароитли, оғир ишларга жалб этилмаслиги, 241-моддада эса 16 ёшдан 18 ёшга қадар ҳафталик иш вақти 36 соатдан, 14 ёшдан 16 ёшга қадар эса ҳафталик иш вақти 24 соатдан ошмаслиги кўрсатиб ўтилган. Уларга ҳақ тўлаш тўлиқ ставка асосида бўлади.
Ўсмирларга ҳар йилги меҳнат таътиллари ёз вақтида ёки уларнинг хохишларига қараб берилади. Барча корхона ва ташкилотлар учун 18 ёшдан ёш бўлган кишиларни ишга қабул қилиш бўйича брон ўрнатилади.
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида ишлаш, дам олиш, қўшимча рағбатлантириш, тиббий кўрикдан ўтиш тартиблари каби маълумотлар тўлиқ акс эттирилган.



Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling