Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти


Ҳаёт фаолияти хавфсизлигининг асосий тушунчалари, уларнинг мазмуни


Download 1.99 Mb.
bet4/86
Sana07.04.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1337553
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   86
Bog'liq
1ХФХ МАЪРУЗА

Ҳаёт фаолияти хавфсизлигининг асосий тушунчалари, уларнинг мазмуни

Ҳаёт фаолияти хавфсизлигининг асосий тушунчалари инсон шахсининг хавфсиз ва солом меҳнат шароитларида ишлашини таъминлашга доир, меҳнат қонунчилигига доир, хавфсизлик техникаси, ишлаб чиқариш санитарияси ва меҳнат гигиенаси, электр ва ёнғин хавфсизлиги ҳамда жароҳатланган кишиларга дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш кабиларга доир бўлиб, буларнинг барчаси фпннинг назарий асосида кўриб ўтилади. Буларнинг негизида фанга доир асосий терминлар муҳим ўринда туради.




Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фанининг асосий терминлари ва тушунчалари, бошқа фанлар билан алоқаси
Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фанини корхона-ташкилотлардаги меҳнат хавфсизлиги ва электр ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашдаги ўрни беқиёс катталиги билан қадрланади. Шу мақсадда асосий терминлар – меҳнат қонунчилиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва меҳнат гигиенаси, электр ва ёнғин хавфсизлиги, жароҳатланганларга тиббий ёрдам кабилар билан бир қаторда хавфли ишлаб чиқариш омиллари, зарарли ишлаб чиқариш омиллари, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса, касб касаллиги, жароҳатланиш, микроиқлим, индивидуал ҳимоя воситалари, нурланиш, шовқин, титраш, инсон организмининг меъёрий фаолиятига салбий таъсир этувчи омиллар каби бир қанча турларга бўлинади.
Меҳнат муҳофазасини билишнинг асосий методи ишлаб чиқариш муҳитининг ишловчига таъсирини ўрганиш, мавжуд меҳнат шароитлари ва ишлаб чиқариш жароҳатлари ҳамда касбий касалликларни таҳлил қилишдан иборат. Бу эргономиканинг мавзу баҳси ҳисобланиб, бу фан сифатида меҳнат хавфсизлигига риоя қилган ҳолда энг юқори меҳнат унумдорлигига эришиш ва инсон учун энг қулай меҳнат шароитларини яратиш йўлларини қидиради.
Ҳозирги кунда меҳнат шароитларини яхшилаш борасида корхона ва ташкилотларда ишлаб чиқариш эстетикаси ва маданияти йўлга қўйилмоқда. Бу иш жойларида меъёрий микроиқлим шароитларини яратиш, корхона майдонлари тозалиги, ишчиларнинг қулай, бежирим кийими, ишлаб чиқариш худудларини ободонлаштириш билан белгиланади.
Ишлаб чиқариш эстетикаси ва маданияти иш вақтини кам йўқотиб, меҳнат унумдорлигини оширишга имкон берувчи соғлом, хавфсиз меҳнат шароитларини вужудга келтириб, бунинг оқибатида ишлаб чиқариш жароҳатлари ҳамда касб касалликларининг олди олинишига имкон яратади.
«Меҳнат муҳофазаси» фани эргономика, муҳандислик психологияси, меҳнатни илмий ташкил қилиш, техник эстетика, меҳнат гигиенаси ва физиологияси, қонунчилик асослари, , кимё, физика, математика, техника фанлари, тиббиёт ва бошқа барча фанлар билан алоқада бўлади.
Меҳнат муҳофазаси бевосита инсон саломатлиги, уларнинг касб касаллигига олиб келувчи омиллар ва турли кўринишдаги жароҳатлар келиб чиқиши билан боғлиқ тушунчаларни ўрганади. Бу ўринда касб касаллигини келтириб чиқарувчи зарарли ва заҳарли омилларнинг кимёвий жиҳатларини кимё фани, инсон организмининг қайси қисмига таъсир этишини тиббиёт фанлари, электр токининг хосса ва хусусиятларини физика фанлари, турли ўлчаш ишларини математика фанлари ўрганади. Шу билан бирга ҳозирги ривожланган техника даврида турли дастгоҳ ва аппаратларнинг техник паспортлари чет тилидаги ёзувда берилганлиги ҳатто, чет тилини билишни тақозо этмоқда. Демак, меҳнат муҳофазаси деярли барча фанлар билан алоқада бўлади.



Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling