Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти


Режа: 1. ҲФХ ни таъминлаш асослари ва таркибий қисмлари, фаолият хавфсизлиги таҳлили


Download 1.99 Mb.
bet14/86
Sana07.04.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1337553
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   86
Bog'liq
1ХФХ МАЪРУЗА

Режа:
1. ҲФХ ни таъминлаш асослари ва таркибий қисмлари, фаолият хавфсизлиги таҳлили
2. Хавфсизликни таминлаш усуллари, таърифлари
3. Ҳаёт фаолияти хавфсизлигини бошқаришнинг услубий асослари

1. Ҳаёт фаолияти хавфсизлигини таминлаш асослари ва таркибий қисмлари, фаолият хавфсизлиги таҳлили
Хавфсизлик умумий назариясининг тузилишида асослар ва усуллар кўрилаётган соҳадаги алоқалар тўғрисида тўлиқ тасаввур қилишда методологик аҳамиятга эга.
Асос, бу - фикр, ғоя, мақсад (асосий ҳолат)дир. Усул, бу – энг умумий қонуниятларни билишорқали мақсадга эришиш йўлидир.
Хавфсизликни таминлаш асослари, усуллари мантиқ ҳамда диалектикага хос умумий усулларга тегишли бўлмай, махсус ва айрим усуллардан ҳисобланади. Усуллар ва асослар ўзаро боғлиқдир. Хавфсизликни таминлаш чоралари, бу – усулларни ва асосларни амалий, ташкилий, моддий гавдалантириб амалга оширишдир.
Асослар, усуллар, чоралар хавфсизликни таъмин этишдаги мантиқий поғонадир. Уларни танлаб олиш фаолиятнинг аниқ шароитларига, хавфнинг даражасига ва бошқа мезонларга боғлиқ.
Хавфсизликни таминлаш йўллари кўп. Уларни белгиларига қараб бир неча синфга ажратиш мумкин. Масалан, йўналтирувчи, техник, ташкилий, бошқарув.

  1. ЙЎналтирувчи белгилари: операторнинг фаоллиги, иқтидори; тизимнинг тартибсизланиши (деструктсия), операторни алмаштириш, таснифлаш, хавфларни йўқотиш, тартиблаш, хавфни камайтириш.

  2. Техник белгилари: блокировкалаш, вакуумлаш, герметиклаш, масофадан бошқариш, маҳкамлаш, тўсиқлар орқали ҳимоялаш, ожиз звено қўллаш, сиқилган ҳаво қўллаш, ҳаракатларни секинлаштириш.

  3. Ташкилий белгилари: вақт билан ҳимоялаш, ахборот (маълумотлар), заҳиралаш, мос келмаслик, меъёрлаш, ходимлар танлаш, эргономиклик.

  4. Бошқарув: мослик, назорат, қарши алоқа, жавобгарлик, режалилик, рағбатлантиришлар, самарадорлик, бошқариш.

Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фанининг асосий мазмуни меҳнатни муҳофаза қилиш предмети туради ва унинг асосий таркибий қисмлари қуйидагича келтирилиши мумкин:
Меҳнат муҳофазаси ўзининг вазифаси турлича бўлганлигидан кўп қисмларга бўлиб ўрганилади. Булар асосан қуйидаги бўлимлардан иборат;

  • меҳнат муҳофазаси қонунчилиги;

  • ишлаб чиқариш санитарияси ва меҳнат гигиенаси;

  • ҳаёт фаолияти хавфсизлигининг ташкилий масалалари;

  • хавфсизлик техникаси;

  • электр хавфсизлиги;

  • ёнғин хавфсизлиги;

  • йўл ҳаракат хавфсизлиги;

  • биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш.

Меҳнат муҳофазаси қонунчилиги меҳнат қилиш ва дам олишнинг ҳуқуқий меъёрларини ўз ичига олади, ҳамда уларнинг ҳимоя қилинишини кафолатлайди. Булар асосан Ўзбекистон Республикаси Конституция асосида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг меҳнат Кодексида XVI боб, 294 модда билан кўрсатилган. Корхона, ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича XIII – бобда фикр юритилади.
Ишлаб чиқариш санитарияси -ишловчиларга ишлаб чиқаришдаги зарарли омиллар таъсир этишининг олдини олувчи ташкилий, гигиеник ва санитария-техникавий тадбирлар ҳамда воситалар тизимидир. Бунда асосан корхона-ташкилотлар ишчи-хизматчиларининг ўз соғликларини сақлаш, мустаҳкамлаш йўлида соғлом меҳнат шароитлари яратиш кўрсатилади. Меҳнат гигиенаси – тиббиёт фанининг инсоннинг ишлаб чиқариш шароитидаги меҳнат фаолиятини ўрганувчи бир қисми. Бунга асосланган ҳолда корхона ва ташкилотларда ишлаб чиқариш зарарли омилларининг ишловчиларга кўрсатадиган таъсирининг олдини олиш юзасидан санитария-гигиена ва даволаш тадбирлари ишлаб чиқилади.
Хавфсизлик техникаси-ишловчиларга ишлаб чиқаришдаги хавфли омилларнинг таъсир этишини олдини олувчи ташкилий ва техникавий тадбирлар ҳамда воситалар тизимидир.
Электр хавфсизлиги- ишловчиларга ишлаб чиқаришдаги электр токининг хавфи, унинг инсон организмига таъсирини ўргатувчи ва хавфни олдини олувчи ташкилий ва техникавий тадбирлар ҳамда воситалар тизимидир.
Ёнғин хавфсизлиги (ёки профилактикаси)-ишловчиларни оловдан (ёнғин ва портлашдан)ҳимоя қилишга қаратилган техникавий ва ташкилий тадбирлар комплексидир.
Йўл ҳаракат хавфсизлиги-ишловчиларга йўл қоидалари, турли транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидалари ҳамда ҳаракат хавфсизлигига қаратилган техникавий ва ташкилий тадбирлар тизимидир.
Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш- корхона ва ташкилотларда содир бўлиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалар, жароҳатланишлар, касбий касалликлар юзага келган вақтда жароҳатланишни тўхтатиш, имкони бўлса оғриқни тўхтатиш ёки камайтириш учун бажариладиган чора-тадбирлар тизими.
Меҳнат муҳофазаси бўйича юқорида келтирилган бўлимлар алоҳида ўрганилади.



Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling