Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти
Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фанининг мақсади, вазифаси
Download 1.99 Mb.
|
1ХФХ МАЪРУЗА
Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фанининг мақсади, вазифаси
Меҳнат жараёнида инсоннинг хавфсизлигини, соғлиги ва иш қобилиятини сақлашини таъминлайдиган, қонунчилик ҳужжатлари ва уларга мос ижтимоий–иқтисодий, техникавий, гигиеник ва ташкилий тадбирлар тизими меҳнат муҳофазаси дейилади. Меҳнат муҳофазаси фани ҳар бир мутахассислик учун, бу соҳага тегишли аниқ хавфсизлик техникаси саволлари, ишлаб чиқариш санитарияси, ёнғин хавфсизлиги, йўл ҳаракат хавфсизлиги, жроҳатланганларга биринчи тиббий ёрдам, аниқ белгиланган машина ва жиҳозлар, транспорт воситалари, технологик жараёнлар, иш турлари, бино ва иншоотларнинг талаб даражасида бўлиш масалаларини кўриб чиқади. Бизнинг Давлатимизда хавфсизлик ва соғлом меҳнат шароитларини яратиш умумдавлат масалаларидан бири бўлиб ҳисобланади. Бу борада корхона ва ташкилотлар маъмурияти билан касаба уюшмалари қўмиталари келишган ҳолда турли хил шартномаларни кўплаб амалга ошираётганлигини алоҳида таъкидлаш мумкин. Халқ хўжалигининг барча тармоқларида, ишлаб чиқариш техникаси ва технологияларнинг юқори суръат билан ривожланиши оғир, қўл меҳнатларининг камайишига олиб келмоқда. Бу ўз навбатида корхона-ташкилотларда ишлаб чиқариш санитариясини, хавфсизлик техникасини, электр ва ёнғин хавфсизликларини ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан пухта эгаллашни тақозо этади. Қолаверса, ҳозирги кундаги асосий масала -хавфсиз машина, технология, транспорт воситаларини яратишдир. Кузатувлар натижаси шуни кўрсатадики, корхона ва ташкилотларда меҳнат муҳофазасини тўғри ташкил қилиниши иш унуми ҳамда маҳсулот сифатига ҳам ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади. 1993 йил 6 май Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг 12-чақириқ 12-сессиясида «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида» ги қонун қабул қилинди. Ушбу қонун 5 та бўлим ва 30 та моддадан иборат бўлиб, ушбу қонуннинг 10-моддасида «Ўзбекистон Республикасида Давлат ва корхоналарнинг меҳнатни муҳофаза қилиш» хизматларида ишлаш учун Олий ва ўрта махсус ўқув юртлари талабалари ва ўқувчилари турли хилдаги хўжалик тармоқларининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда «Меҳнатни муҳофаза қилиш» курсини ўтишларини ташкил этишлари шарт» деб қуйилган. Шунга аосан соғлом ва хавфсиз меҳнатни таъминлаш умумдавлат аҳамиятига эга бўлган тадбир ҳисобланади. Бизнинг мамлакатимизда меҳнат муҳофазаси соҳасида илмий текшириш ва изланиш институтларида бир неча ишлар олиб борилмокда. Айниқса, ҳозирги кунда республикамизда бир ишчига тўғри келувчи касаллик, жароҳатлар туфайли қолдирилган иш кунини бир кунга қисқартирилишига эришилиши натижасида йилига бир неча юз милион сўм маблағ хазинамизга тушиши мумкинлиги сабабли ҳар қандай корхоналарда хавфсиз, соғлом меҳнат шароитларини яратиш бўйича ҳам илмий, ҳам амалий ишлар амалга оширилмоқда. Хулоса қилиб айтганда, ишчи-хизматчиларнинг саломатлигини сақлаш, яхшилаш ва муҳофаза қилишда меҳнат муҳофазасининг ўрни беқиёс каттадир. Меҳнат муҳофазасини тўғри ташкил қилишда мамлакатимизнинг «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»га риоя қилиш қатъий талаб этилади. Меҳнат муҳофазасини тўғри ташкил этилганлигини ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати ва миқдори ортганлигидан, ишчиларнинг касб касаллигига кам ёки умуман йўлиқмаслигидан, корхонада тан жароҳати ёки бахтсиз ҳодисаларнинг юзага келмаслигидан билиб олиш мумкин. Download 1.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling