Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти
Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги масалаларини ечишда Республикамиз ва чет эл олимларининг илмий ишлари ва қўшган ҳиссалари
Download 1.99 Mb.
|
1ХФХ МАЪРУЗА
Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги масалаларини ечишда Республикамиз ва чет эл олимларининг илмий ишлари ва қўшган ҳиссалари
Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ишлаб чиқариш сифати ва миқдорининг ортишида асосий омил ҳисобланиб, бунга азалдан эътибор бериб келинади. Бунинг асосий сабаи шуки, кишининг меҳнат қобилияти билан бир қаторда унинг психологик ва физиологик ҳолатларининг ишлаб чиқариш самарадорлигига боғлиқлигини азалдан ишлаб чиқариш раҳбарлари англаб етганлар. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги, яъни меҳнат муҳофазасига биринчи бўлиб рус олими М.В.Ломоносов асос солган. У 1742 йилда дунёда биринчи бўлиб меҳнат муҳофазаси бўйича илмий изланишлар олиб борган. М.В.Ломоносов ўзининг «Металлургия ва кон ишлари» йўриқномасида тупроқни зичлаш, зиналардан ўтишдаги хавфсизлик, ишчилар учун махсус кийим-бош ҳақида сўз юритган. У тоғ-кон ишлари учун хавфсизлик техникаси қоидалари ва шахталарни шамоллатиш назариясини яратди. 1882 йилда В.Л.Кирпичев «Техника жамияти» съездида ўзи ишлаб чиққан «Машина, жиҳозлар ва узатмалар билан ишлашда хавфсизлик йўриқномалар»ни эълон қилди. Шу билан биргаликда машинасозлик техникасида меҳнат муҳофазаси устида илмий изланишлар олиб борди. Меҳнат муҳофазаси билан боғлиқ бўлган илмий изланишлар шу тариқа ривожланиб борди. 1901 йилда рус олимлари, физиолог И.М.Сеченов ва академик И.П.Павловлар биргаликда «Инсон олий нерв системасининг ташқи муҳитга таъсири»ни ўрганганлар. Н.Е.Жуковский «Ишлаб чиқариш корхоналарида ҳаво алмаштириш ҳисоби» назариясини яратди. С.И.Вавилов, В.Ф.Максимов, Н.Д.Зелинскийлар ҳам инсон организмига таъсир этувчи зарарли омилларни ўрганишган, уларга қарши чора-тадбирлар белгилаш бўйича изланишлар олиб бориб, меҳнат муҳофазасига ўзларининг ҳиссаларини қўшишган. 1922 йилда Туркистонда меҳнатни муҳофаза қилиш санитария назорати пайдо бўлди ва янги ташкил этилган ишлаб чиқариш корхоналарида юзага келиши мумкин бўлган зарарли омилларни аниқлаш ишлари бошланди. 1926 йилга келиб Тошкент шаҳрида касб касалликларини аниқлаш диспансери очилди. 1935 йилда Тошкентда санитария-гигиена илмий текшириш институти, Тошкент Давлат тиббиёт институти қошида санитария-гигиена факультети очилди. 1939 йилга келиб Республика касб касалликлари диспансери меҳнат гигиенаси ва касб касалликлари институтига айлантирилди. Шулар билан биргаликда касб касалликлари клинакаси, касб касалликлари шифохоналари очилди. Республикамизнинг Е.М.Тареев, К.П.Малаканов, В.Г.Артамонова, О.П.Павлова, С.С.Саидхўжаев, Т.И.Искандаров тиббиёт фанлари доктори, профессор Ўз.Республикаси ССВ Санитария, гигиена ва касб касалликлари ИТИ, Л.Искандарова- тиббиёт фанлари доктори, профессор Ўз.Республикаси ССВ Санитария, гигиена ва касб касалликлари ИТИ , Ш.Т.Искандарова тиббиёт фанлари доктори, профессор Ўз.Республикаси ССВ Санитария, гигиена ва касб касалликлари ИТИ, И.Илинский- тиббиёт фанлари доктори, профессор Ўз.Республикаси ССВ Санитария, гигиена ва касб касалликлари ИТИ, Р.Комилова- тиббиёт.фанлари доктори, профессор, академик Экспрементал биология Тиббиёт Фанлар Академияси, О.Азизхўжев тиббиёт фанлари доктори, Ўз.Республикаси ССВ Санитария, гигиена ва касб касалликлари ИТИ, Г.Искандарова- тиббиёт фанлари доктори, профессор Ўз.Республикаси ССВ Санитария, гигиена ва касб касалликлари ИТИ Ф.Н.Нуриддинова каби таниқли олимлари меҳнат муҳофазасининг ривожланишига ўзларининг ҳиссаларини қўшишди. Меҳнат муҳофазасининг фан сифатида ривожланиш тарихи асосида республикамизда ҳам бир қанча илмий ва амалий ишлар қилиб борилганки, буларни қуйидагича изоҳлаш мумкин: -республикамиз Конституциясида иш вақти меъёрлари аниқ кўрсатилган; -меҳнатни муҳофаза қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаининг Меҳнат кодекси мавжуд; -Республикамизда касб касалликлари илмий-текшириш институтлари фаолият кўрсатмоқда; -тиббиёт институтларида меҳнатгигиенаси кафедралари фаолият кўрсатмоқда; -меҳнат шароитлари бўйича назорат органлари ишлаб турибди; -Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1992 йил 26 августдаги 261-сонли буйруғига биноан профилактика хизмати ташкил қилиниб, врач профпатолог лавозими жорий этилган. Республикамиз олимлари ҳозирги кунда ҳам ўзларининг меҳнат муҳофазаси бўйича кўпгина илмий изланишлар олиб боришмоқда. Download 1.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling