Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти


Хавфлар, уларнинг таснифи. Фаолият хавфсизлигини таъминлаш тамойиллари, услублари. Фаолият хавфсизлиги психологияси. Инсон фаолиятининг психологик асослари


Download 1.99 Mb.
bet6/86
Sana07.04.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1337553
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   86
Bog'liq
1ХФХ МАЪРУЗА

Хавфлар, уларнинг таснифи. Фаолият хавфсизлигини таъминлаш тамойиллари, услублари. Фаолият хавфсизлиги психологияси. Инсон фаолиятининг психологик асослари. Хавфли омиллар ва уларнинг зарарли омиллардан фарқи
Ишлаб чиқариш корхоналарида ишчилар учун қулай меҳнат шароитларини яратишнинг бошланиши корхонада юзага келган зарарли ва хавфли омилларни билиш ва уларга қарши курашиш чора-тадбирларини белгилашдан бошланади.
Хавф - бу айрим омилларнинг инсонга бирор жароҳат ёки нохушлик келтириши мумкин бўлган таъсиридир.
Инсоннинг тавсифига (ҳарактерига) мавжуд омилларнинг мос келмаслиги натижасида хавф юзага келади. «Инсон-муҳит» тизимининг гомоген (бир тур) ҳолда бўлмаслиги - хавфнинг объектив асоси бўлиб ҳисобланади. Хавфли ва зарарли омилларнинг моддий ташувчилари, меҳнат жараёнларига келтирувчи объектлар ҳисобланади ва буларга: меҳнат предметлари; меҳнат воситалари - машина, дастгоҳ, инструментлар, қуроллар, бино, ер, йўл, каналлар, энергия ва бошқалар; меҳнат маҳсулотлари; технология, операция, ҳаракат; табиий-иқлимий муҳит - чақмоқ, сув тошқини, атмосфера муҳити ўзгаришлари, яъни табиий фавқулодда вазиятлар, қуёш активлиги, атмосферанинг физик параметрлари ва бошқалар киради.
Меҳнат шароитларини таҳлил қилишда ва хавф сезилган ҳолатда меҳнат жараёнларини ҳар тарафлама қайтадан кўриб чиқиш талаб қилинади. Бу хавфли ва зарарли омилларни аниқлашга имкон беради.
Хавфли омил - аниқ меҳнат шароитида инсоннинг жароҳатланишига ёки тўсатдан, бирданига саломатлиги ёмонлашувига олиб келувчи таъсир ҳисобланади. Бу билан шуни айтиш мумкинки, зарарли омилларнинг узоқ давом этган таъсири остида ишчининг саломатлиги пасайиб, бирор турдаги касб касалига йўлиқиши унинг хавфли омилдан фарқлаб туришини айтиш мумкин. Умуман олганда хавфли ва зарарли омиллар ўртасида қатъий фарқ йўқ.
Меҳнат хавфсизлигининг стандартлар тизими бўйича хавфли ва зарарли омиллар бир-биридан фарқ қилинади, лекин уларни алоҳида гуруҳларга бўлинмайди. Ҳар иккала омиллар ўзининг таъсир доираси катталигига қараб, хавфли ёки зарарли омил деб юритилади. Таъсир этгандан сўнг бир смена иш вақтида ўзининг зарарли таъсирини кўрсатиб, ишчининг меъёрий фаолиятини бузиб, саломатлигини йўқолишига олиб келувчи омиллар заҳарли омиллар, агар узоқ таъсир этиб, секин-аста иш фаолиятига ва саломатлигига таъсир этувчи омиллар бўлса, зарарли омиллар деб юритилади. Масалан: Турли заҳарли ва токсик жиҳатдан кучли таъсир этувчи моддалар заҳарли омиллар, шовқин, титраш, чанг, кучсиз таъсир этувчи моддалар зарарли омилларга мисол бўла олади.
Хавфли ва зарарли омилларнинг аниқланган белгиларига қуйидагилар киради: инсон организмига бевосита салбий таъсир кўрсатади; инсон органларининг меъёрида ҳаракатланиши қийинлашади; ишлаб чиқариш элементларининг меъёрий ҳолатда бўлмаслиги кузатилади. Хавфли омиллар таъсири натижасида авария, портлаш, ёнғин, жароҳатланиш юзага келиши мумкин. Айнан ана шуларга биноан хавфли омиллар олдиндан ўрганилади ва уларга қарши чора-тадбирлар белгиланади.
Хавфсизликни таъминлаш тамойилларининг асосида юзага келиши мумкин бўлган хавфларни бартараф этиш, улар олдини олиш ёки зарурий ҳолларда ҳимоя воситалари билан таъминлаш чоралари туради. Бунинг усуллари – йўриқнома ўтказиш, ўқитиш, амалий тадбирлар ўтказиш кабилар бўлиб ҳисобланади. Булар раҳбарга ёки ишчига, шулар билан бирга меҳнат муҳофазаси муҳандисига боғлиқ ҳолаги усуллар асосида амалга оширилади.
Ишчининг жароҳат олиши хусусида уларнинг руҳий ҳолати, яъни психологик омил муҳим саналади. Инсон фаолиятининг психологик омиллари ишчининг руҳий ҳолати меъёрида бўлиши билан ишлаб чиқаришда меҳнат унумдорлиги, сифат бўлишини асослайди ва шулар натижасида ишчининг ижтимоий ҳолатининг меъёрда бўлишига эришилади.
Қулай меҳнат шароитларини ташкил этишнинг асосий омилларидан бири – меҳнатни илмий асосда ташкил этиш ҳисобланади. Меҳнатни илмий асосда ташкил этишнинг асосий йўналишлари қуйидагича:
I. Гигиеник йўналишда:

  • саломатлик ва иш қобилиятига таъсир қиладиган ишлаб чиқариш муҳити омилларини меъёрлаш;

  • ишлаб чиқариш муҳитидаги зарарли омилларни камайтириш ва йўқотиш йўли билан меҳнат шароитларини соғломлаштириш.


Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling