Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти


Стандартлар тизимлари вазифаси ва уларнинг турлари


Download 1.99 Mb.
bet9/86
Sana07.04.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1337553
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   86
Bog'liq
1ХФХ МАЪРУЗА

Стандартлар тизимлари вазифаси ва уларнинг турлари

Меҳнат хавфсизлигининг стандартлар тизими - МХСТ (ССБТ - система стандартов безопасности труда) ишлаб чиқариш жараёнлари ҳамда жиҳозлар хавфсизлигини таъминлашга, хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитлари яратишга қаратилган меъёрий-техник ҳужжатлар комплексидир. ССБТ вазифаларига қуйидагилар киради:


-техник, санитария-гигиеник, психофизиологик, эстетик, санитария ва хавфсиз меҳнат шароитларини регламентлаш;
-янгидан ишлаб чиқиладиган ва қайта кўриб чиқиладиган стандартларга меҳнат хавфсизлиги талабларини ҳамда стандартлаштиришнинг аниқ объектларига техник шартларни киритиш.
ССБТ стандартлари давлат(ГОСТ), республика (РСТ), тармоқ (ОСТ) стандартларига бўлинади ҳамда хавфлилик турлари бўйича меъёр ва талаблар стандартларига бўлинади. Ҳаммаси бўлиб 300 га яқин стандарт ишлаб чиқилган. ССБТ га давлат стандартлари группаси киритилади: 0 - асосий ГОСТлар; 1 - хавфли ва зарарли омиллар турлари бўйича асосий талаб ва меъёрларнинг ГОСТлари; 2 - ишлаб чиқариш жиҳозининг хавфсизлигига қўйиладиган талаблар; 3 - ишлаб чиқариш жараёнларига қўйиладиган талаблар; 4 - ишловчиларни ҳимоялаш воситаларига қўйиладиган талаблар; 5-9 - ССБТ резерви. Масалан, ГОСТ 12.0.001-81 дегани - 12 - умумий стандартлар тизимида ССБТ нинг рақами; 0 - классификацион гуруҳ коди, бундай ҳолда асосий; 001 - тартиб рақами; 81 - қайд қилинган йили.
Ишлаб чиқариш жиҳозларига оид ССБТ стандартларида конструкциянинг хавфсизлигига, тўсиш ва сақлаш қурилмаларига, бошқариш органлари ҳамда тизимларига ва ҳар хил ишлаб чиқариш жиҳозларига қўйиладиган талаблар белгиланади. Ишлаб чиқариш жараёнларига оид ССБТ стандартларида технологик схемалар элементларининг хавфсиз жойлаштирилишига ва уларнинг ўзаро таъсирига (ишлашига) доир, санитария-гигиена, эксплуатацион ва бошқа талаблар белгиланади.
Ишлаб чиқариш хавфлари ва зарарларининг манбалари мавжуд бўлган стандартлаштириш объектларига оид стандарт ҳамда техник шартларга, ССБТ дан ташқари «Хавфсизлик талаблари» бўлими ҳам киритилади. Бу борада айтиш жоизки, ҳар бир қилинадиган ишга олдиндан хавфсизлик талаблари белгиланган бўлади ва унга қатъий амал қилиш хавфсизликни кафолатлайди.



Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling