Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти
Ўзбекистон Республикаси худудидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат муҳофазасини ташкил қилиш Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва меҳнат кодекси, шулар билан бирга меҳнат қонунлари асосида ама
Download 1.99 Mb.
|
1ХФХ МАЪРУЗА
Ўзбекистон Республикаси худудидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат муҳофазасини ташкил қилиш Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва меҳнат кодекси, шулар билан бирга меҳнат қонунлари асосида амалга оширилади.Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексининг XIII-боби «меҳнатни муҳофаза қилиш» бўлиб, шу бобдаги 211-модда -«меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари»да «…барча корхоналарда хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган меҳнат шароитлари яратилган бўлиши керак. Бундай шароитларни яратиб бериш иш берувчининг мажбуриятига киради. Иш берувчи меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини бузганлик учун жавобгар бўлади» деб кўрсатилган.213-модда -«ходимнинг меҳнатни муҳофаза қилиш ҳақида маълумот олиш ҳуқуқи»да «Иш берувчи киши ходимни меҳнат шароитлари тўғрисида хабардор қилиши керак» деб кўрсатилган. 215-модда- «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқлар бериш ва ўқитиш»да «Ходимларга техника хавфсизлиги, хавфсизлик техникаси, ишлаб чиқариш санитарияси, ёнғин чиқишдан сақланиш ва меҳнатни муҳофаза қилишнинг бошқа қоидалари ҳақида йўл-йўриқлар бериш ҳамда ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилишнинг ҳамма талабларига риоя этишларини доимий равишда текшириб бориш вазифаси иш берувчи зиммасига юклатилади. Иш берувчи ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқишларини таъминлаши ва уларнинг билимларини текшириб туришлари шарт. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқувдан, йўл-йўриқдан ўтмаган ва билимлари текширилмаган ходимларни ишга қўйиш таъқиқланади» деб кўрсатилган. Ҳар кандай корхоналарда ишнинг тури, ишлаб чиқариш тавсифи ва хавфлилик даражаси, ходимнинг тоифаси ҳамда иш стажидан қатъий назар меҳнатнинг хавфсиз усуллари, қоидалари тўғрисида йўл-йўриқлар(инструктаж) бериш, хавфсизлик техникаси бўйича ўқитишни албатта ташкил этиш зарур. Бу ГОСТ 12.0.004-792 талабларига мос ҳолда бўлиши керак. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Вазирлиги Республика касаба уюшма қўмитаси билан келишиб, инструктаж бериш ва ўқитиш корхона ва ташкилотларнинг хавфсизлик техникаси бўйича муҳандиси (меҳнат муҳофазаси муҳандиси) зиммасида бўлишини тасдиқлаган. Бош муҳандис бутун корхона бўйича инструктаж берилиши ва ўқитишни бошқариб, жавобгарликни ўз зиммасига олади. Инструктаж ва хавфсиз ишлаш бўйича ўқитиш ишларини бевосита назорат қилиш бўлим бошлиғи, бош муҳандис ёки меҳнат муҳофазаси бўйича муҳандис зиммаларида бўлади. Цех бошлиғи (цех бўйича) ва ишлаб чиқариш худуди устаси (бевосита иш жойида) инструктаж ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли ўтказилиши бўйича жавобгар ҳисобланади. Корхона маъмурияти ҳар қайси иш ўрни учун зарурий техникавий қурилмалар ва уларда ишлашга шароит яратиш, буларнинг барчаси меҳнат муҳофазаси бўйича қонун-қоидаларга мос келишини таъминлаб беришга мажбур. Ҳозирги меҳнат қонунларида корхоналарда меҳнатни ташкил қилишга корхона раҳбари ва бош муҳандис жавобгарлиги кўрсатиб қўйилган. Меҳнат муҳофазасининг асосий методи ишлаб чиқариш муҳитининг ишловчига таъсирини ўрганиш, мавжуд меҳнат шароитлари ва ишлаб чиқариш травматизми(жароҳатланиши) ҳамда касбий касалликларни таҳлил қилиш ҳисобланади. Ишлаб чиқаришда инсон ва техниканинг ўзаро таъсирини ўрганиш алоҳида предметнинг, яъни эргономиканинг мавзу-баҳси бўлиб қолди, бу предмет меҳнат муҳофазаси билан чамбарчас боғлангандир. Download 1.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling