Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти


Хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитларини яратиш


Download 1.99 Mb.
bet31/86
Sana07.04.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1337553
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   86
Bog'liq
1ХФХ МАЪРУЗА

Хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитларини яратиш
Хавфсиз меҳнат шароитлари деганда бирор бахтсиз ҳодиса, жароҳатланиш ва касб касалликларига олиб келмайдиган меҳнат шароитлари тушунилади. Соғлом меҳнат шароитлари деганда эса, ҳам руҳий, ҳам физиологик чарчашга олиб келмайдиган меҳнат шароитлари тушунилади.
Умумий ҳолда булар биргаликда қулай меҳнат шароитлари деб ҳам юритилади ва меҳнат шароитлари ишлаб чиқариш санитарияси ва меҳнат гигиенаси талаблари асосида яратилган бўлади.
Ишчиларга корхонада қулай меҳнат шароитларини яратишда аввало меҳнаткашларни касб касаллигига йўлиқтирувчи омиллар ҳисобга олинади. Бунда ишни дастлаб ишлаб чиқаришдаги микроиқлимдан, унинг параметрларини меъёрий ҳолатга келтиришдан бошланади. Сўнгра ишчига енгиллик яратиш ва қўл меҳнатларини енгиллаштириш мақсадида янги технологияларни яратиш ҳамда ишга тушириш ишлари амалга оширилади. Шу билан бирга хавфсиз, соғлом меҳнат шароитларини яратишда дастлаб ишчиларни касб касаллигига ва жароҳатланишга олиб келиши мумкин бўлган омиллар ўрганилади.
Ҳозирги кундаРеспубликамизда хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитларини яратиш йўлида моддий харажатлар миқдорини ошириш билан бирга жуда кўп илмий изланишлар олиб борилмоқда. Чунки меҳнат шароитларини яхшилаш давлатнинг амалдаги ижтимоий сиёсатининг энг муҳим масалаларидан бўлиб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Вазирлиги, Республика соғлиқни сақлаш Вазирлиги, Республика санитария-эпидемиология станцияси Республика корхона ва ташкилотларида қулай ҳамда хавфсиз, соғлом меҳнат шароитларини яратиш бўйича турли тадбирлар ўтказишга эътибор бериб келмоқда. Бу борада меҳнат хавфсизлиги бўйича техникавий-меъёрий ҳужжатларни қайта ишлаб, техникавий даражани оширишни яққол мисол қилиб кўрсатиш мумкин.
Ҳозирги кунда Республикамиздаги Олий ва ўрта махсус ўқув юртларида кўпгина бўлим ҳамда кафедралар меҳнат муҳофазаси бўйича кўплаб илмий-амалий ишларни амалга оширмоқдалар. Шунинг учун ҳам кейинги кунларда ишчи ва хизматчилар ўртасида турли бахтсиз ҳодисалар, касб касалликларига йўлиқишлар камайиб бормоқда.
Хавфсиз, соғлом меҳнат шароитларини яратишда стандартлаш ва меъёрлаш ҳам муҳим ўрин эгаллайди.


Такрорлаш учун саволлар:

  1. Бахтсиз ҳодисалар деб нимага айтилади?

  2. Жароҳатланиш деб нимага айтилади?

  3. Касб касалликлари деб нимага айтилади?

  4. Жароҳатланишларни камайтириш омилларига нималар киради?

  5. Қулай ва соғлом меҳнат шароитларини қандай яратилади?



Таянч сўз ва иборалар:

  • Меҳнат хавфсизлиги тадбирлари.

  • Жароҳатланиш.

  • Касб касалликлари.

  • Бахтсиз ҳодисалар.

  • Меҳнат физиологияси.

  • Ҳаёт фаолиятининг қулай шароитлари.

8-маъруза:Ишлаб чиқаришнинг санитарияси ва гигиенаси меъёрлари мазмуни


Режа:
1.Ишлаб чиқариш санитарияси ва гигиенаси
2.Санитария меъёрлари ва қоидалари.
3. Ишлаб чиқариш объектларига қўйиладиган умумий талаблар.
4.Иш жойидаги ҳаво муҳитининг кўрсаткичлари
5.Ишлаб чиқаришда мўътадил об-ҳаво (қулай микроиқлим)шароити.
6.Чангларнинг ҳосил бўлиши. Ҳаво муҳитини текшириш

Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling