Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти


Download 1.99 Mb.
bet33/86
Sana07.04.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1337553
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   86
Bog'liq
1ХФХ МАЪРУЗА

Меҳнат гигиенаси - тиббиёт фанининг инсоннинг ишлаб чиқариш шароитидаги меҳнат фаолиятини ўрганувчи бир қисми бўлиб ҳисобланади.
Меҳнат гигиенасининг вазифаси қуйидагилардан иборат:
Технологик жараёнларни такомиллаштириш;
Носоғлом шароитларни бартараф этиш;
Иш ва дам олиш режимининг ўрнатилиши.
Меҳнат гигиенаси ишлаб чиқариш зарарли омилларининг ишловчиларга кўрсатадиган таъсирини олдини олиш юзасидан санитария-гигиена ва даволаш ёки касб касалликларининг олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқади. Шу билан бирга инсоннинг меҳнат жараёнида толиқмаслиги мақсадида физиологик тушунчаларни ўрганади.
Ишлаб чиқаришда ишчилар учун иш вақтининг белгиланиши, дам олиш вақти, таътил вақти ва шунга ўхшаш вақт меъёрларини меҳнат гигиенаси ўрганади. Булар қонунчилик асосида ишлаб чиқариш санитарияси билан биргаликда ўрганилади.
2. Санитария меъёрлари ва қоидалари.
Меҳнат гигиенаси ишлаб чиқариш муҳитини ва меҳнат жараёнини киши организмига таъсирини ўрганади ва уларнинг санитария-гигиена ҳолатларини яхшилаш бўйича тавсияномаларни ишлаб чиқади, буларнинг ҳаммаси ишчиларнинг соғлиғини ва иш қобилиятини сақлаб қолишга ёрдам беради.
Ишлаб чиқариш санитарияси ишлаб чиқариш корхоналари территорияларининг ҳолатини яхши сақлаш, санитария-ободонлаштириш, ишлаб чиқариш биноларини ва хоналарини, санитария-техник қурилмалари (вентиляция, иситиш, ёритиш), санитария-маиший хоналар қурилмалари, шахсий ҳимояланиш воситаларидан фойдаланиш, меҳнат шароитларини яхшилаш, ишлаб чиқаришдаги заҳарланишларни ҳамда касб касалликларининг олдини олиш, хизматчилар соғлиғини муҳофаза қилиш, шунингдек меҳнатни илмий ташкил қилиш ва ишлаб чиқариш эстетикаси билан боғлиқ бўлган гигиена чора-тадбирларини ишлаб чиқиш масалаларини ҳал қилади.
Шахсий гигиена тушунчасига кирадиган масалалар доираси жуда кенг. Бу баданни тоза тутиш, ишлаганда, овқатланганда шахсий гигиенага риоя қилиш, ўзи яшайдиган жойни озода тутиш ва бошқалар. Шахсий гигиена қоидаларини бажариш фақат индивидуал эмас, балки ижтимоий аҳамиятга ҳам молик бўлади. Агар бир одам шахсий гигиена қоидаларига амал қилмаса, у ўз оиласида ва ишлайдиган жамоада юқумли касалликларнинг тарқатилишига сабабчи бўлиши мумкин.
Соғлом иш шароитлари яратилишининг негизида санитария меъёрлари ва қоидалари ётади, энг юқори йўл қўйиладиган концентрация (ЭЮҚ), энг юқори йўл қўйиладиган миқдор (ЭЮМ), энг юқори йўл қўйиладиган даражалар (ЭЮД) ишлаб чиқилган. Юқоридаги меъёрий даражаларга амал қилиш ва уларни таъминлаш соғлом меҳнат шароитлари яратилишига кафолат беради.
Ҳозир амалдаги «Санитария меъёрлари СанПиН РУз № 0294-11 Гигиенические нормативы. ПДК вредных веществ в воздухе рабочей зоны», «Қурилиш меъёрлари ва қоидалари», «Ҳар хил шароитлар учун санитария қоидалари», «Хавфсизлик ва меҳнат гигиенаси» бўйича трактор ва қишлоқ хўжалиги машиналарининг конструкцияларига умумий талаблар», «Таъмирлаш-технологик ускуналарга хавфсизлик ва ишлаб чиқариш санитариясининг умумий талаблари», «Ишлаб чиқариш корхоналарининг ускуналари ва хоналарнинг санитария ҳолати бўйича қўлланма», «Радиацион хавфсизлик меъёрлари», «Ишлаб чиқариш хоналарининг микроиқлим санитария меъёрлари» ва бошқалар корхоналарни жойлашишига ҳамда уларнинг территориясини режалаштириш, ишлаб чиқариш мақсадида қурилган биноларга умумий талабларни белгилайди.
Ёрдамчи бинолар ва хоналар учун санитария талаблари, санитария-ҳимояланиш доирасини меъёрлайди, ми
кроиқлим параметрлари қийматини, ҳаво муҳитини, ёритилганлик даражасини, шовқинни, титрашни, нурланишни, дам олиш ва меҳнат тартибларини режалаштиради. Кўрсатилган меъёрлар ишлаб чиқариш муҳит параметрларини мумкин бўлган кўрсаткичларини таъминлашга асос бўлади
Операторнинг иш ўрни ишлаб чиқариш жараёнининг назорат қилиш ва бошқа функцияларини амалга ошириши учун зарур техник воситалар ва ёрдамчи қўрилмалар билан жиҳозланган.

Инсон-техника-муҳит системасидаги инсоннинг меҳнат фаолияти зонасидир.



Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling