Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти


Томирлардан қон кетиши (оқиши) нинг турлари


Download 1.99 Mb.
bet82/86
Sana07.04.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1337553
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   86
Bog'liq
1ХФХ МАЪРУЗА

Томирлардан қон кетиши, турлари, вақтинча тўхтатиш усуллари.

Томирлардан қон кетиши (оқиши) нинг турлари




Қон кетиши (оқиши) жароҳатларнинг бевосита ҳаётга хавф солувчи энг хатарли асоратларидан биридир. Қон ктиши (оқиши) деганда шикастланган томирлардан тшқарига қон чиқиб туриши (оқиши) тушунилади. Бундай ҳолат бирламчи ёки иккиламчи бўлиши мумкин. Томирлар шикастланганидан кейин ўша заҳотиёқ қон оқа бошлаши бирламчи қон кетиши дейилса, орадан бир мунча вақт ўтгач, қон кета бошлаши иккиламчи қон кетиши дейилади. Шикастланган томирларнинг турига қараб, артерия, вена, майда қон томирлари-капиллярлардан қон кетиши мумкин. Шунингдек, паренхиматоз қон кетиши ҳам тафовут қилинади.
Артериялардан қон кетиши ўта хавфлидир. Чунки, бунда қисқа вақт ичида организмдан кўп қон оқиб чиқади. Артериялардан қон кетиши, чиқаётган қоннинг аввало, қизил, қирмизи рангда бўлиши, унинг ҳудди фавворадай катта куч ва зарб билан ташқарига отилиши билан белгиланади. Веналардан қон кетганда артериядан фарқли ўлароқ, ранги бирмунча тўқроқ бўлиб, қон секинлик билан узлуксиз оқиб туради. Капиллярлардан қон кетиши тери, тери ости тўқимаси ва мушаклардаги майда-майда томирларнинг зарарланганида учрайди. Капиллярлардан аста-секинлик билан қон сизиб чиққанида, жароҳат юзаси қип-қизил бўлиб, тобора кенгайиб боради. Паренхиматоз қон кетиши ички аъзолар: жигар, талоқ, буйрак, ўпка зарарланганида қайд этилади. Бу ҳолат ҳам ўз навбатида инсон ҳаёти учун ниҳоятда хатарли ҳисобланади. Қон кетиши ички ва ташқи бўлиши мумкин. Ташқи қон кетишида тери қопламалари ва кўзга кўриниб турган шиллиқ пардалардаги жароҳат орқали ёки бўшлиқлардан ташқарига қон чиқиб, оқиб туради.
Ички қон кетиши тўқималар, аъзолар ёки бўшлиқлар ичи қонга тўла бошлайди. Тўқималарга қуйилган қон уларнинг орасига сингиб, уни шишириб, кенгайтириб юборади, инфильтрат ёки қонталаш пайдо бўлади. Қон тўқималар ичига бир текис сингимай, уларни бир четга суриб қуйиши туфайли атрофи қон билан чекланган бўшлиқ юзага келса, буни гематома дейилади.
Шикастланган одамнинг, айниқса, бир йўла ҳар хил шикастларга дучор бўлган одамнинг бирданига 1-2 литр миқдорида қон йўқотиши унинг ўлими билан ҳам тугаши мумкин.



Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling