Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти


Download 1.99 Mb.
bet79/86
Sana07.04.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1337553
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   86
Bog'liq
1ХФХ МАЪРУЗА

Биринчи тиббий ёрдам тадбирлари

Давлатимизнинг асосий Қонуни - Ўзбекистон Распубликаси Конституцияси - Республика фуқаролари меҳнатларини муҳофазаланишини, жароҳатланганларни бепул даволашни, уларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатишни кафолатлайди. Бизнинг мамлакатимизда тиббий ёрдам барчага баробар. Инсон тўғрисида қайғуриш - давлатнинг бош масаласидир.


«Биринчи тиббий ёрдам ким томонидан берилади?» - деган савол туғиладиган бўлса, бундай саволга ҳеч иккиланишсиз - барча кишилар томонидан - деб жавоб бериш мумкин.
Биринчи тиббий ёрдам зудлик билан бажариладиган тадбирлардан бўлиб, бунда иш жойида жароҳатланганлар ёки тўсатдан саломатлигини йўқотганларга воқеа жойининг ўзида кўрсатиладиган дастлабки тиббий ёрдам бўлиб, буни амалга оширишни корхонанинг барча ходимлари билишлари шарт.
Демак, биринчи тиббий ёрдам тиббиёт ходими бўлмаган кишилар томонидан амалга оширилади. Бу қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:
-жабрланувчига таъсир этувчи зарарли ёки хавфли омил таъсирини зудлик билан камайтириш, уни хавф чегарасидан олиб чиқиш, яъни улар тушиб қолган хавфдан халос этиш керак;
-жароҳат турини зудлик билан аниқлаб, шу йўналиш бўйича тиббий ёрдам кўрсатишни бошлаш, агар суяк синиши, артериал қон кетиши, куйиш ҳоллари бараварига кузатиладиган бўлса, биринчи навбатда қон кетишини тўхтатишга эътибор қаратилиш зарурлигини билиш лозим ва жароҳатловчи омилни хавфлилик даражасига қараб ҳаракатда бўлишни билиш лозим;
-биринчи тиббий ёрдам кўрсатилгандан сўнг дарҳол тиббиёт муассасаларга эҳтиёт чораларини тўла кўрган ҳолда транспортировка қилишни ташкиллаштиришни билиш зарур;
-биринчи тиббий ёрдамнинг тўғри ташкил этилиши, тадбирларни тўғри бажарилиши жароҳатни енгиллашишига, тузалишни осонлашишига ва қолаверса кейинги қўзғалиш даврининг бўлмаслигига сабаб бўлади.


Жароҳатни оғирлашишга қарши профилактика

Ҳар қандай жароҳатланиш у хоҳ катта-хоҳ кичик бўлсин ўз вақтида тиббий муолажа кўрсатилмаса, барибир жароҳатланувчига катта жабр келтириши мумкин. Сабаби шу жароҳат жойи турли касалликлар микроблари учун инсон танасига кирувчи йўл бўлиб хизмат кўрсатиши мумкин. Бундай ҳолларга барҳам беришнинг асосий профилактик тадбирларидан бири жароҳатланган жойларга микробсизлантириш усули билан боғлов қўйиш ҳисобланади. Боғловда мавжуд микробларни ўлдириш, кириши мумкин бўлган микроблар йўлини тўсиш асосий мақсад бўлади. Булар тиббиётда асептика ва антисептика деб юритилади. Асептика жароҳатланган жойга микробни кириш йўлини тўсишга қаратилган тадбир. Бунда стерилланган ҳолдаги воситалардан фойдаланиш, жароҳат жойларига қўлни тегизмаслик, осколкаларни қўл билан териб олмаслик, кийимларни жароҳат ерини кесиб ташлаб шамоллатмаслик, жароҳатланган жойларни ким билан беркитиб, қонни тўхтатмасликларга эътибор берилади.


Антисептика эса кириб қолган микробларни камайтириш ёки бутунлай йўқ қилишга қаратилган тадбир. Антисептика механик, физик, кимёвий ва биологик турларга бўлинади. Механик- биринчи хирургик қаров, биологик- антибиотикларни қўллаш.
Жароҳатланишларда «Вишневский мазь» ларидан фойдаланиш яхши самара беради.
Жароҳатланган жойдан артериал қон кетиши кузатилса, жгут билан жароҳат юқорисидан қон тўхтайдиган қилиб боғланади. Боғлов 1,5-2 соатдан ортиқ тутиб турилмайди. Чунки ортиқча тутиб турилган жгутдан пастдаги тана ишдан чиқиб, ҳатто ўлимга олиб бориши мумкин. Шунинг учун жгут боғловини 1,5 соатлардан сўнг бўшатиб олиб, қон оқаётган жайни бармоқ билан беркитиб 5-10 минут турилади. Сўнгра яна аввалги жойга нисбатан бироз жилдирилган ҳолда жгут билан боғлаш мумкин.
Жароҳатланишлар турларидан яна бири хашаротлар ва ҳайвонларнинг жароҳатлаши бўлиб, бундай жароҳатлаш ҳайвонларнинг чақиб олиши, тишлаши, сузиши, тепиши, хашаротларнинг чақиб олиши каби ҳолатлардан юзага келиб чиқади.
Ҳайвон ва хашаротлардан жароҳатланишнинг биринчи турларида асосан инфекцион касалликлар - қутуриш, сибир яраси, жигар касалликлари каби юқумли касалликларга жароҳатланган киши чалинмаслиги учун унга қарши чора тадбирлар белгиланади. Бундай жароҳатланиш содир бўлган заҳотиёқ жароҳат еридан юқорироқ қисмдан қон томирлари сиқиб боғланади ва имкони бўлса оғриқсизлантирувчи укол қилиб, зудлик билан тиббиёт бўлимларга мурожаат қилинади.
Ҳайвонларнинг сузиши, тепишидан жароҳатланишларда тери йиртилиши, суяк синиши каби жароҳатлар юзага келади. Бундай жароҳатланишларга қарши биринчи тиббий ёрдамлар аввалги кўриб ўтилгани каби бажарилади.



Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling