Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти


Ёнғин хавфсизлиги. Ёнғин офати, унинг келиб чиқиш сабаблари, омиллари, турлари, ёниш фазалари ва уларнинг хусусиятлари


Download 1.99 Mb.
bet75/86
Sana07.04.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1337553
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   86
Bog'liq
1ХФХ МАЪРУЗА

Ёнғин хавфсизлиги. Ёнғин офати, унинг келиб чиқиш сабаблари, омиллари, турлари, ёниш фазалари ва уларнинг хусусиятлари

Ёнғин турли кўринишдаги нохуш ҳодисаларга олиб келувчи омил бўлганлигидан уни қуйидаги тушунчалар орқали изоҳлаш мумкин.




Ёнғин ва унинг келиб чиқиш сабаблари




Ёнғин бу - махсус манбадан ташқарида бўладиган, назорат қилиб бўлмайдиган ҳамда корхона ва ташкилотларга, жамиятга, қолаверса, инсонга моддий зарар келтирадиган ёниш жараёнидир. Ёнғин келиб чиқишига асосан қуйидаги сабабларни кўрсатиш мумкин: оловдан нотўғри фойдаланиш; электр қурилмаларини нотўғри улаш ва ўрнатиш; иситиш печлари ва уларнинг тутун қувурлари (мўрилари)ни нотўғри ўрнатиш; халқ хўжалиги объектларини қуришда ёнғин хавфсизлиги меъёрлари талабларининг бузилиши; ёнғинга хавфли ва осон алангаланувчан моддаларни ишлатишда, улардан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилиши; болаларнинг олов билан ўйнаши; момақалдироқ разрядлари (чақмоқ ва яшинлар) ва ҳоказо.


Ишлаб чиқариш жараёнлари шундай тузилиши керакки, ёнғин-портлаш жиҳатидан хавфли ҳар қандай участкада йил давомида ёнғин чиқиш cони эҳтимоли дан ошмайдиган бўлиши керак.

Ёнғин хавфсизлиги


Ёнғин хавфсизлиги (ёки профилактикаси) – ишловчиларни оловдан (ёнғин ва портлашдан)ҳимоя қилишга қаратилган техникавий ва ташкилий тадбирлар комплексидир.
Ёнғин хавфсизлиги фаол ёнғин ҳимояси ва ёнғин профилактик тадбирлари таъминланиши билан амалга оширилиши мумкин. Шунинг учун ҳам ҳаттоки ҳар йили Республика миқёсида ёнғин хавфсизлиги кунлари ўтказилади. Бу ҳам ана шу тадбирлар намунаси бўлиб ҳисобланади.
Ёнғиннинг олдини олиш ва ёнғиндан сақлаш тизимлари ёнғиннинг очиқ аланга ва учқунлар, ҳаво, буюмларнинг юқори ҳарорати, заҳарли ёниш маҳсуллари, тутун, кислороднинг камайиб кетиши, бино ҳамда иншоотларнинг қулаши, турли зарарли ва хавфли каби омилларни одамларга таъсирининг олдини олишга ўргатади. Бу вазифаларни ҳал этиш учун ёнғин-портлаш жиҳатидан хавфли модда ҳамда материаллар ўрнига ёнмайдиган ва қийин ёнадиган материал ҳамда моддалардан иложи борича кўп фойдаланиш, ёнувчи муҳитни изоляциялаш, технологик жараёнларни автоматлаштириш, ёнғиннинг ёниш манбаидан атрофга тарқалишига йўл қўймаслик, ўт ўчириш воситалари, жамоа(коллектив) ҳамда индивидуал ҳимоя воситалари, сигнализация, ёнғин ҳақида хабар бериш воситаларидан фойдаланиш, ёнғин чиққанда одамларни эвакуация қилиш тизимини тўғри ташкил қилиш, объектларни ёнғиндан қўриқлаш зарур.
Ёнғин хавфсизлигида ёнғин билан бир қаторда портлашнинг олдини олиш масаласи ҳам кўрилади. Портлаш учун қуйидаги икки шарт бажарилиши керак:

  1. буғ-ҳаво ёки газ-ҳаво аралашмасининг муайян концентрацияси бўлиши;

  2. моддани ўз-ўзидан алангаланиш ҳароратигача қиздира оладиган импульс бўлиши керак. Яъни аланга, зарб, адиабатик сиқилиш ва ҳоказо.

Шу юқоридаги тушунчаларга кўра бино ва хоналарда ёнувчи газ, чанглар портлашини олдини олиш учун хоналарни шамоллатиш йўли билан уларнинг концентрациялари пасайтирилади. Хонада газ ҳиди сезилганда олов ёқмаслик, ҳаттоки хонадаги электр асбоблар, ёритгичларга тегмаслик, яъни ёритгичлар включателларига тегмаслик, алангаланиш ҳарорати пайдо қилмаслик керак.
Ёнғин ва портлаш олдини олишда профилактик тадбирлар амалга оширилиши керак. Бу ўринда қилинадиган ишларнинг асосий моҳияти ёнғин келиб чиқиши ва унинг салбий оқибатлари ҳақида кишиларга олдиндан тушунчалар берилиши эканлиги муҳим ҳисобланади. Ёнғин даврида хавфли зонада ёнувчи моддалардан чала ёниш натижасида ис гази ажралиб чиқиши, ёнғин бўлаётган жойнинг ўзида ҳароратнинг кўтарилиши, кислород етишмовчилиги юзага келиши, шулар билан бирга турли заҳарли газларнинг ҳосил бўлиши ва буларнинг инсон ҳаётига хавф солиши, ҳаттоки инсоннинг ўлими кузатилиши эслатиб ўтилиши керак.
Ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлувчи омиллар айниқса, иш тугашида кўздан кечирилиши ёнғин хавфсизлигининг асосий вазифаларидан ҳисобланади. Иш тугагач, хонадаги электр ва газ билан ишлайдиган асбоб ва қурилмалар тўла ўчирилиши, уларнинг совуқ ҳолатга келгунига қадар кутиш керак. Агар ўқув ишларини кўрадиган бўлсак, ҳар бир тажриба машғулотлари назорат остида бажарилишини таъминлаш керак. Булардан ташқари корхона ва ташкилотларда дастлабки ўт ўчириш воситалари ҳамда асбоблари таёр ҳолда, фойдаланишга қулай бўлган жойга қўйилиши талаб этилади.



Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling