Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти


Зилзилалар (ер кимирлашлари) юз берганда аҳолининг ҳаракати


Download 1.99 Mb.
bet73/86
Sana07.04.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1337553
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   86
Bog'liq
1ХФХ МАЪРУЗА

2. Зилзилалар (ер кимирлашлари) юз берганда аҳолининг ҳаракати

Кучли зилзилада нима қилиш керак.


Кучли зилзила руй берганда кандай харакат киласиз олдиндан уйлаб куринг. Билиб қуйинки, хайвонларни безовта бўлиши, кудукдаги сув сатхини кутарилиши ва ранггини узгариши, атмосферани ёришиши, каттик овоз келиши – бўлар табиий офат даракчиси.
САРОСИМАГА ТУШМАНГ ! Бу билан атрофингиздаги болалар, аёллар, карияларга урнак бўласиз, уларни куркинчини енгишда ёрдам берасиз.
ЭСЛАБ КОЛИНГ ! Сизнинг хотиржамлигингиз табиий офатни енгиш гаровидир.
Узок давом этувчи тебранишда зилзила аста-секин кучаяди.
Куп каватли бино учун бундай таъсир хавфли хисобланади. Синч усулида курилган шахсий уйлар, бир-икки каватли бинолар хавфсизлиги юкори хисобланади.
Тошкент олди, Фаргона водийси худудларида яшовчи ахоли ер силкинишида зудлик билан харакат қилиши лозим.
Юкори тулкинли тебраниш киска вакт (1,5-3 секунд) ичида уз кучини курсатади. Бу хилдаги тебранишлар пишик гиштли уйлар учун хавфлилигини эсдан чикарманг.
Ер кимирлагунча олдиндан утказиладиган химоя тадбирлари.
1.Кучли зилзилалар окибатида зарарларни камайтириш максадида ташкилотлар, муассасалар раҳбарлари қурилишларини зилзилага бардошли бўлишини таъминлаш.
2.Махаллий шароитдан келиб чиккан холда ахолини огохлантириш режа тадбирларини тузиш.
3.Олдиндан уйда, ишда, институтда, мактабда сакланиш учун хавфсиз жойларни белгилаб олиш (улар хона бурчаги, асосий девор, устунлар ости, столлар, парталар, дастгохлар таги буш бўлиши мумкин).
4.Йулаклар, кириш, чикиш жойларини катта огир буюмлар билан тусиб куйманг. Эшиклар бемалол очилиб-ёпиладиган бўлиши керак.
5.Жарохатланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш коидаларини урганинг. 6.Шахсий тиббий аптечка доимо биринчи ёрдам учун дори-дармон билан тула бўлиши керак.
7.Хоналардаги жихозларни, мебелни жойлаштирганда одамларга халакит бермаслигини, улардан жарохат олмаслигини хисобга олиш керак.
8.Захарли, тез ёниб кетадиган суюкликларни тукилиб кетмаслиги учун алохида хавфсиз жойларда сакланг. Кулай жойга ут учириш воситаларини жойлаштиринг.
9.Электр токини, газни, сувни зудлик билан беркитишни урганинг.
10.Шахсий хужжатларингизни, киммат бахо когозларни ёнмайдиган кутиларда кулай жойларда сакланг.
11.Табиий офат вактида сакланиш учун оилангизга олдиндан панагох тайёрланг. Бўлар бог ховли, гараж, ховлидаги ертула бўлиши мумкин. Бу жойларда 3 кунлик озик-овкат, сув, иссик кийим бош захирасини сакланишини таъминланг.
12.Вахимасиз, уйин усулида болаларга зилзила уйда, мактабда, кучада ва транспортда содир бўлганда нима қилиш кераклигини ургатинг.
13.Карияларни, ногиронларни, касалларни хавфсизлигини кандай таъминлашни олдиндан уйланг.

Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling