Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти
Корхона, муассаса ва ташкилотларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ишини ташкил қилиш
Download 1.99 Mb.
|
1ХФХ МАЪРУЗА
Корхона, муассаса ва ташкилотларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ишини ташкил қилиш
Ишчилар, хизматчилар ва муҳандис-техник ходимларнинг кўпчилиги жалб этилгандагина корхона, муассаса ҳамда ташкилотларда ёнғинга қарши муваффақиятли кураш олиб бориш мумкин. Бунинг учун ҳар бир объектда ёнғинга қарши техник комиссия тузилади. Комиссияга бош муҳандис, техник раҳбар ёки раҳбарнинг биринчи ўринбосари бошчилик қилади, уларнинг вазифаси қуйидагилардан иборат:-ёнғинни олдини олиш қоидаларининг бузилишларини ва ёнғин чиқишига олиб келувчи камчиликларни аниқлаш, уларни бартараф этиш тадбирларини ишлаб чиқиш; -объектив ёнғиннинг олдини олиш тартибини ишлаб чиқиш ва уларни ўтказишда қатнашиш; -ишчи-хизматчилар ва муҳандис техник ходимлар ўртасида ёнғинни олдини олиш тартиби ҳамда қоидалари бўйича оммавий тушунтириш ишларини олиб бориш. Моддаларнинг ёнишиЁниш жараёни ёнувчи модданинг ҳаво таркибидаги кислород билан бирикиш реакциясидан иборат, яъни , бу ерда – ёнувчи модда таркибидаги углерод (яъни ёнувчи мода); О – ҳаво таркибидагикислород; – модданинг ёниши натижасида ажралиб чиқадиган иссиқлик миқдори. Ёниш бўлиши учун учта омил бўлиши шарт: -ёнувчи модда; -оксидловчи(одатда бу ҳаво таркибидаги кислород); -ёниш учун зарурий энергия (импульс) манбаи. Оксидловчи сифатида нафақат кислород, балки хлор, фтор, бром, йод, азот оксидлари ва ҳоказолар бўлиши ҳам мумкин. Ёнувчи маҳсулотларнинг таркибига кўра ёниш икки турга бўлинади: -гомоген ёниш, яъни фақат бир хил модда ёниши кузатилса, масалан бир турдаги газ, углерод, ўтин кабилар алоҳида ёнганда гомоген ёниш бўлади; -гетероген ёниш, бунда қаттиқ, суюқ ёки газ ҳолидаги ёнувчи моддалар аралаш ҳолда ёнади. Ёнувчи моддаларнинг ёниши асосан тўрт турда – биологик жараён туфайли, кимёвий жараён орқали, қиздириш берилгач ва учқунлатиш орқали амалга ошиши мумкин. Шунинг учун ёнувчи моддаларни сақлашда, ташишда булар ҳисобга олиниши керак. Ёниш жараёни тарқалиш тезлиги секундига ўн метрлар чамасида бўлса, дефлаграцион ёниш; юз метрлар чамасида тарқалса, портлаш; минг метрлар чамасида тарқалса, детонацион ёниш бўлиб ҳисобланади. Шуни инобатга олиб, умумий ҳола ёниш тезлиги – ёниш; – портлаш; – деб тушунтирилади. Ёниш жараёнида иссиқлик билан бир қаторда ёруғлик ҳам ажралиб чиқади. Ёниш жараёни таркибида углерод тутмаган ҳолдаги моддаларда ҳам юз бериши мумкин. Масалан, бром, олтингугурт, хлор каби моддаларнинг кислород билан бирикиши ёки уларнинг буғлари мавжуд бўлганда ҳам содир бўлиши мумкин. Портлаш – ёнишнинг хусусий ҳоли бўлиб, у бир онда кечади ва бунда қисқа вақт ичида кўп миқдорда иссиқлик ва ёруғлик чиқади. Деярли барча ёнувчи моддалар, ўзларининг агрегат ҳолатларидан қатъи назар углерод , водород ва кислород дан ташкил топган органик моддалардир. Модданинг ёнувчанлиги асосан улар таркибидаги углерод ва водород миқдорига боғлиқ бўлади. Ёнувчан аралашма аланга олгунча ўз-ўзидан қизиб, охири ёна бошлайдиган ҳарорат ёнувчан аралашманинг ўз-ўзидан алангаланишҳарорати дейилади. Бундай оксидланиш реакциясининг тезлиги шундай бўладики, ажралиб чиқаётган иссиқлик атроф-муҳитга ютилишга улгурмайди. Ўз-ўзидан ёниш ўз-ўзидан алангаланишдан шу билан фарқ қиладики, ўз-ўзидан ёниш ташқи иссиқлик манбаи ҳисобига эмас, балки модданинг ўзида рўй берадиган кимёвий, биологик ёки физик жараёнлар ҳисобига содир бўлади. Қизиганда буғ ва газлар ҳосил қила оладиган ҳамма моддаларнинг ёниш жараёнлари аланга билан кечади. Кокс, графит, пистакўмир, қурум алангасиз ёнади. Суюқликлар алангаланиш ҳароратларига қараб икки гуруҳга бўлинади: -алангаланиш ҳарорати 61оС гача бўлган суюқликлар осон алангаланувчи суюқликлар дейилади ва бундай суюқликларни ташиш воситалари ва идишлари «ЛВЖ (легко восплеменяюшиеся жидкости)» қисқартма белги билан таъминланади; -алангаланиш ҳарорати 61оС дан юқори бўлган суюқликлар ёнувчи суюқликлар дейилади ва буларни ташиш воситалари ва идишлари «ГЖ (Горючие жидкости)» белгиси билан таъминланади. Оддий ёнилғилар(углеводородлар ва улар маҳсулотлари) учун ҳаво таркибидаги кислороднинг миқдори 12-14% бўлганда ҳам қийин ёниши мумкин, алангаланишнинг юқори чегараси катта бўлган моддалар(водород, этилен оксидлари, олтингугурт-углерод бирикмаси ва ҳок.) моддалар учун ҳавонинг таркибидаги кислород миқдори 5% бўлса ҳам алангаланиб ёниши мумкин. Ёнувчи қаттиқ моддаларнинг алангаланиш тезлиги ва ёниш тезлиги уларнинг солиштирма сиртига боғлиқ бўлади. Ёнувчи газ, буғ, чанглар (ёнувчи суюқликлар буғлари ҳам шу чангларга киритилади) ҳаво кислороди билан аралашиб портловчи аралашмалар ҳосил қилиши мумкин. Шунинг учун ҳам бундай чанглар мавжуд бўлиши мумкин бўлган хоналарнинг электр ёритиш қурилмалари қуйидаги кўринишда ўрнатилади: -ёритгич включателлари хонадан ташқарига ўрнатилади; -ёритгич лампа ва лампочкалар хона ҳавосидан изоляцияланган ҳолда ўрнатилади. Download 1.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling