Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти
Иқтисодиёт тармоқлари бинолари, иншоотлари ва қурилиш материалларининг ёнғинга қарши бардошлилик даражалари
Download 1.99 Mb.
|
1ХФХ МАЪРУЗА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишлаб чиқаришларни ва технологик жараёнларни портлаш ва ёнғин хавфи жиҳатидан синф (категория) ларга ажратиш
Иқтисодиёт тармоқлари бинолари, иншоотлари ва қурилиш материалларининг ёнғинга қарши бардошлилик даражалари
Ҳарқанда иқтисодиёт тармоқлари бинолари, иншоот ва қурилиш материаллари ёнғинга қарши бардошли бўлиши ёнғин келиб чиқиши хавфини камайишига сабаб бўла олади. Ёнғинга қарши бардошлилик даражаларини оширишнинг қуйидаги уч тури мавжуд: -бино ва иншоот ёнувчи қисмлари ҳамда қурилиши материалларини ёнмайдиган модда ва материаллар билан қоплаш; -ёнувчи модда ва материаллар таркибига ёнмайдиган моддаларни сингдириш; -ёнувчи модда ва материалларни бири-биридан оралиқ масофаларни сақлаш. Ёнмайдиган қоплама материаллари – сувоқ, металли каби бўлиши мумкин. Ёнмайдиган материалларни ёнувчи моддалар таркибига сингдириш учун улар асосан суюқ модда кўринишида бўлади. Масалан, таркибида олтингугурт сульфат кўринишида бўлган моддалар эритмаларига ёнувчи моддалар бўктирилиши билан айтиб ўтилган сингдириш ишини бажарилади. Бино ва иншоотлар ҳамда барча ёнувчи моддалар бир-биридан маълум даражадаги масофада бўлиши уларнинг ёниш вақти ва ёниш даражаларини камайишига сабаб бўлади (Масалан, бино ва иншоотлар орасидаги масофалар қурилиш соҳасига доир қурилиш меъёрлари ва қоидалари – ҚМҚда берилган). Ишлаб чиқаришларни ва технологик жараёнларни портлаш ва ёнғин хавфи жиҳатидан синф (категория) ларга ажратиш ҚМҚII - М.2 - 72 «Саноат корхоналарининг ишлаб чиқариш бинолари. Лойиҳалаш меъёрлари»га кўра, ишлаб чиқариш ва технологик жараёнлар ёнғин-портлаш хавфи жиҳатидан олтита: А, Б, В, Г, Д, Е категорияларга ажратилади. А категорияга буғларининг чақнаш ҳарорати 28оС ва ундан паст бўлган жуда кўп суюқликлар ёки портлаш чегараси ҳаво ҳажмига нисбатан 10 % ва ундан кам бўлган ёнувчи газлар ишлатиладиган ишлаб чиқаришлар киради, бунда портлаш хавфи бўлган аралашмалар хона ҳажмининг 5 %идан ортиқ ҳажмида ҳосил бўла олиши шарт. Бу категорияга бензин, кальций карбид сақланадиган омборлар киради. Б категорияга муаллақ ҳолатга ўтувчи ва пастки портлаш чегараси Пп 65 г м3 ва ундан кам бўлган ҳамда ҳаво билан қўшилиб хона ҳажмига нисбатан 5 % миқдорда портловчи аралашмалар ҳосил қиладиган ёнувчи толалар ёки чанг ажралиб чиқадиган ишлаб чиқаришлар, шунингдек, буғининг чақнаш ҳарорати 28-61 оС ва пастки портлаш чегараси 10% дан юқори бўлган осон алангаланувчи суюқликлар ҳамда газлар ишлатиладиган ишлаб чиқаришлар киради. Бундай ишлаб чиқаришлар жумласига, масалан, пичан уни тайёрланадиган ва ташиладиган цехлар, тегирмонларнинг саралаш ва туйиш бўлинмалари, электростанциялар ёки қозонхоналарнинг мазут хўжалиги, аммиак билан совитиш қурилмаларининг аппарат ва машина бўлимлари, ўт олиш ҳарорати 28 дан 120оС гача бўлган портловчи суюқликлар ҳосил қилиш, уларга ишлов бериш ёки уларни сақлаш билан боғлиқ бўлган жараёнлар (керосинлар, скипидар, соляр мойини сақлаш, ёғоч унини ташиш, пластмассаларни жилвирлаш ёки қирқиш) киради. В категорияга ёнувчи қаттиқ моддалар, шунингдек, пастки портлаш чегараси Пп 65 г м3 бўлган чанг ёки толалар ажратиб чиқарадиган моддаларга ёки буғларининг чақнаш ҳарорати 61 оС дан юқори бўлган суюқликларга ишлов бериладиган ва улар ишлатиладиган ишлаб чиқаришлар киради. Бундай ишлаб чиқаришлар қаторига, масалан, ёғоч тилиш, дурадгорлик ва омихта ем ва озуқа тайёрлаш цехлари, дон сақланадиган омборлар, дон тозалаш бўлимлари, зиғир ва пахтага дастлабки ишлов бериш цехлари, бензиндан ташқари ёнилғи-мойлаш материаллари, сурков материалларини сақлаш, асфальт, битум эритиш, торф, кўмир ва ҳоказоларни сақлаш омборхоналари, электр тақсимлаш қурилмалари ёки ҳажм бирлигида 60 кг мой бўлган включателли ва трансформаторли подстанциялар киради. Гарчи машиналарда маълум миқдорда бензин бўлса-да, гаражлар ҳам шу категориядаги ишлаб чиқаришлар жумласига киради. Г категорияга ёнилғи (шу жумладан, газ) ёқиладиган ёки ёнилғидаги ёнмайдиган моддаларга ишлов бериладиган ишлаб чиқаришлар киради. Ёнмайдиган моддаларга қиздирилган ёки суюқлантирилган ҳолатда ишлов берилади ва бунда нур энергия ажралади. Бундай ишлаб чиқаришларга иссиқлик электростанцияларидаги қозонхоналар, темирчилик цехлари, электр ва газ билан пайвандлаш ишлари, кўчма электр станциялари ва шу кабилар киради. Юқори вольтли лабораториялар ва ҳажм бирлигида 60 кг гача мой бўлган аппаратли тақсимлаш қурилмалари ҳам шундай ишлаб чиқаришлар қаторига киради. Д категорияга ёнмайдиган моддаларга деярли совуқлайин ишлов бериладиган ишлаб чиқаришлар, масалан, ёнмайдиган суюқликлар ҳайдаладиган насос станциялари, сабзавотлар, сут, балиқ ва гўшт маҳсулотларига ишлов бериш цехлари, биологик ёки техникавий усулда иситиладиган иссиқхона ва парниклар киради. Газ билан иситиладиган парник ва иссиқхоналар бунга кирмайди, улар Г категорияга киради. Е категорияга кирадиган ишлаб чиқаришларда суюқ фазасиз ёнувчи газлар ва портловчи чанглар шундай миқдорда ишлатиладики, бунда улар ҳажми хона ҳажмининг 5 %идан кўп бўлган ҳаво билан аралашиб портловчи аралашмалар ҳосил қилади. Бунда портлаш технологик жараён шартларига кўра фақат кейинги ёнишсиз содир бўлади. Бу категорияга, масалан, аккумуляторлар хоналари, водородли ёки ацетиленли баллонлар омборини киритиш мумкин. Ҳар қандай корхоналарда ана шу олтита категория асосида хоналар тегишли маҳсулот ва хом ашёлар учун белгиланган тартибда ажратиб берилиши шарт. Бу яшаш худудларидаги ёнғин хавфсизлиги бўлимлари рўйхатидан ўтказиб қўйилиши зарур. Электр жиҳозларининг конструкциясига қўйиладиган талабларга кўра, барча хона ва ташқи қурилмалар ёнғин ва портлаш хавфи бўйича синфларга ажратилади. Хоналардаги ёки ташқи қурилмалардаги ёнувчи моддалар ишлатиладиган ёки сақланадиган зоналар ёнғин жиҳатидан хавфли зоналар дейилади. Хоналардаги ёки ташқи қурилмалардаги газ ёки буғларнинг ҳаво ёхуд кислород билан портловчи аралашмаси, шунингдек, ёнувчи чанг ёки толаларнинг ҳаво билан аралашмалари эримаган ҳолатга ўтганда портловчи аралашмалар ҳосил бўладиган зоналар портлаш жиҳатидан хавфли зоналар дейилади. Агар портловчи аралашманинг ҳажми хона бўш ҳажмининг 5 %идан кўп бўлса, хавфли зона бутун хонани эгаллаган ҳолдаги, яъни бутун хона портлаш жиҳатидан хавфли ҳисобланади. Агарда портловчи аралашманинг ҳажми хона бўш ҳажмининг 5 %идан кўп бўлмаса, ёнувчи газлар ёки осон алангаланувчи суюқликларнинг буғлари ажралиб чиқиши мумкин бўлган технологик аппаратдан горизонталига ва вертикалига 5 м чегарасидаги зона портлаш жиҳатидан хавфли зона ҳисобланади. Шуларга кўра портлаш ва ёнишга хавфли моддалар очиқ аланга, қиздиргич кабилардан маълум масофада сақланишига эътибор берилади. Такрорлаш учун саволлар: Ёнувчи маҳсулотларнинг таркибига кўра ёниш қандай турларга бўлинади? Ёниш жараёни тарқалиш тезлигига кўра ёниш қандай турларга бўлинади? Моддаларнинг ёниш жараёни бошланишининг қандай дастлабки шароитлари бор? Ёнувчи моддаларнинг қандай турлари бор ва уларни ташишда нималарга эътибор бериш керак? Ёнувчи чанглар деганда нима тушунилади? Таянч сўз ва иборалар: 1.Ёниш жараёни. 2.Ёнғин. 3.Ёниш муҳити. 4.Ёнувчи модда 4.Портлаш 5.Детонацион ёниш Download 1.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling