Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти


Зилзилалар (ер кимирлашлари) тавсилоти тўғрисида тушунчалар


Download 1.99 Mb.
bet72/86
Sana07.04.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1337553
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   86
Bog'liq
1ХФХ МАЪРУЗА

1. Зилзилалар (ер кимирлашлари) тавсилоти тўғрисида тушунчалар.
Ер кимирлаши, бу ер ости кудратли тектоник кучлар ва энергия хисобига пайдо бўладиган сейсмик ходисалардир. Ер ости ички энергияси сейсмик тулкин узунасига ёки кундаланг тарзда таркалиб, бунинг натижасида ер кобиги катламларининг бузилиши (шикастланиши) кузатилади. Тебраниш таъсир кучи купинча ер остининг 20-30 км, баъзан 100 км чукурлигидан чикади.
Тебраниш тулкининг таъсир қилиш кучи одатда балларда улчанади. Ўзбекистонда 12 балли шкала кабўл килинган. Ер силкиниш, унинг табиатига кура турлича бўлади.
1. яъни ер каъридаги тог жинслари кучиши жараёнида вужудга келадиган тектоник ер кимирлаши.
2. Вулконлар отилиши натижасида пайдо бўладиган вулконли ер кимирлаши.
3. Тог жинслари жойлашган катламлар орасидаги бушликларда ишкор хосил бўлиши ва унинг таъсирида емирилиш жараёнлари окибатида хосил бўладиган ер силкинишлари учрайди.
Сайёрамизда ер кимирлаш деярли хар куни хар хил даражада руй беради. 1 йилда 1000 мартагача ер силкинишлари содир бўлиб, шундан 8-10 таси ута хавфлидир. Таъсир қилиш даражасига караб силкинишлар, кучсиз (3 балгача), урта (4 бал), кучли (5 бал), жуда кучли (7 бал), вайрон килувчи (8-10 бал) ва нихоят халокатларга олиб келувчи (11-12 балгача) турлари мавжуд.
Шу нарса маълумки, юкорида таъкидлаганимиздек, ер кимирлашлари куп талофатларга сабаб бўлади. Катта зарар келтириди, вайрон килади, одамларни халок килади. Масалан: Японияда 1923 йилнинг 1- сентябрида руй берган бир неча секундли ер кимирлаши, 19 ой давом этган “Рус-Япон уруши” га караганда 5 марта куп зарар келтирган. Бунда 127000 уй тула, 126000 уй кисман емирилган. 447000 уй ёниб кетган, сув тулкини 868 иморатни емирди, 8000 пароход, кема ва баржаларни сувга чукиб кетган. 143000 киши яраланган, улар орасида улганлари хам куп бўлган. Кейинги йилларда узаро хамкорлик мамалакатларида бир неча кучли ер кимирлашлари кузатилди.

  • 6 октябр 1948 йили Ашхабод шахрида 9 балли ер кимирлаб, бунда 50000 киши халок бўлган.

  • 26 апрел 1966 йили Тошкент шахрида 8 балли ер кимирлаб, бунда 5000 киши.

  • 7 декабр 1988 йили Арманистонда 9 балли ер кимирлаб, бунда 65000 киши халок бўлди, 80000 киши яраланди.

  • 1989 йили январ ойида Тожикистонда 8 балли ер кимирлаб, 12000 киши халок бўлди.

  • 1975 ва 1984 йилларда Бухоронинг “Газли” шахрида 9-10 балли ер кимирлашида Бухоро-Урал газ кувури узилиб кетган. Ер кимирлаш окибатида бутун шахар қишлоқлар вайрон бўлиб, улардаги ахоли яшайдиган уйлар, мактаблар, завод-фабрикалар, фермалар бузилишлари натижасида одамлар курбон бўлди, яраланди, хайвонлар кирилди, табиий бойликларга катта зарар етказди, моддий бойликлар йуколди.


Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling