Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти


Электр қурилмаларидан хавфсиз фойдаланиш учун қўйиладиган умумий талаблар


Download 1.99 Mb.
bet60/86
Sana07.04.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1337553
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   86
Bog'liq
1ХФХ МАЪРУЗА

Электр қурилмаларидан хавфсиз фойдаланиш учун қўйиладиган умумий талаблар

Электр қурилмаларидан фойдаланиш учун электр токи, улардан фойдаланишга доир бўлган хавфсизлик техникаси қоидаларини мукаммал билиш ва унга амал қилиши керак. ГОСТ 12.1.019-79 - «Меҳнат хавфсизлиги стандарт тизимлари. Электр хавфсизлиги. Умумий талаблар» бўйича электр хавфсизлиги электр қурилмалар конструкциялари билан, ҳимоя воситалари ва техник усуллари, ташкилий ва техникавий тадбирлар билан таъминлаши керак.


Электр хавфсизлигини таъминловчи ҳимоя воситалари ва техникавий усулларини аниқлашда қуйидаги омиллар ҳисобга олинади:
- номинал кучланиш, электр қурилмаси ишлаши учун зарурий ток тури ва частотаси;

  • электр таъминоти усуллари, турлари(ўрнатиб қўйилган манбаами, автоном манбаами ва ҳок.);

  • электр энергия билан таъминлашдаги нейтраллик режаси(изоляцияланган, ерлантирилган, нейтраль);

  • ташқи муҳит шартлари(юқори хавфли, хавфли, юқори бўлмаган хавфли).

ГОСТ 12.1.013-78га биноан электр хавфсизлик даражалари бўйича ташқи шароитларни ҳисобга олган ҳолда меҳнат шароитлари кўриб чиқилган:

  1. Кишиларнинг электр токидан юқори хавфли жароҳатланиш шартлари(сабаблари):

  • намлик мавжудлиги – буғ ёки конденсирланган намликлар майда томчи сингари ажралиб чиқиши натижасида нисбий намликнинг 75 % дан ортиб кетиши кузатилади(ювиш хоналари, иссиқ цехлар);

  • ток ўтказувчи чангларнинг мавжудлиги – машина ва аппаратлар ичига, ўтказгичларга ўтириб қолган технологик ва турли хил чанглар (ун ишлаб чиқаришдаги, кўмирхона, омборхона ва бошқа жойлардаги чанглар), ўртача ишлаб чиқариш шароитларида булар совишга ва изоляцияга тусқинлик қилиши кузатилади аммо ёнғин ёки портлаш келтириб чиқармайди;

  • ток ўтказувчи асос(таглик)лар мавжудлиги (металли, тупроқли, темирбетонли, ғиштли);

  • юқори ҳарорат - йил фасллари ва иссиқлик нурланишларига боғлиқ бўлмаган ҳолда ҳарорат узоқ муддат 35оС, қисқа муддатли 40оС бўлиши;

  • инсоннинг бир вақтнинг ўзида бир томондан бинонинг ерга маҳкамланган металл конструкцияли қисмига, икинчи томондан электр қурилманинг металл корпусига тегиб туриши.

  1. Кишиларнинг электр токидан хавфли жароҳатланиш шароитлари:

  • зах (ёмғир, қор, бинонинг ичида жойлашган намлик билан қопланган шифт, пол, девор, буюм);

  • кимёвий актив (фаол) муҳит;

  • бир вақтнинг ўзида икки ва ундан ортиқ юқори хавфли шароитларнинг мавжудлиги.

  1. Кишиларнинг юқори хавфли бўлмаган жароҳатланиш шароитлари:

  • хавф ва юқори хавфларни келтириб чиқарувчи омилларнинг мавжуд эмаслиги (яъни юқори бўлмаган хавфларнинг мавжудлиги).

Электр қурилмаларидан фойдаланишда турли бахтсиз ҳодиса келиб чиқиши мумкинлигини билган ҳолда улардан фойдаланишда юқори хавфли ҳолатлар бўйича кузатув ишлари амалга оширилади. Шу билан бирга ҳимоя воситалари ва техникавий усуллар электр хавфини келтириб чиқармайдиган бўлишини таъминлаш зарур. Агар электр хавфсизлигига доир бирор камчилик сезилса, электр билан ишлаш таъқиқлангани ҳолда бу камчиликларни бартараф этишга киришилади.



Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling