Ўчирувчи намуна – бу файлдан бўшаган жойга ёзувчи бир қанча битлар кетма-кетлиги. Хотиранинг ҳар бир қисми бўшатилгандан сўнг, хотирадан маълумот ўчирилгандан сўнг, хавфсизлик бошқарувчиси (администратори) автоматик равишда бу бўшатилган ўринга битлар кетма-кетлигини ёзиш фаолиятини олиб боради ва бунинг натижасида ўчирилган маълумотлар физик сақлаш муҳитидан ҳам батамом йўқотилади.
Тўлалик белгиси - бу хотиранинг ёзиш учун жўнатилган, лекин ҳали ёзиб улгурилмаган (ёзилмаган ёки фойдаланилмаган) участкаларини ўқишдан қайтаради. Фойдаланилган хотира адресига юқори чегара қўйилади ва хотира участкасининг тўлиб қолган белгиси ўрнатилади. Бу фавқулодда фойдаланиладиган (камдан-кам учрайдиган киришли) кетма-кет файлларни ҳимоялаш учун ишлатилади. (бу файллар - таҳрирлагичларнинг якунловчи файллари, компиляторлар, компоновшиклар ва ҳ.). Индексли ва бўлинувчи кетма-кет файллар учун бу усул «жойлаштираётиб ўчириш» деб номланади, хотиранинг уни жараён учун ажратаётган пайтда тозаланади.
Системани бузиш - бу рухсатсиз кириш параметрлари билан, яъни фойдаланувчи номи ёки пароли билан система ичига қасддан суқилиб кириш. Системани бузиш бу фаол системага тўла равишда қасддан қилинган таъсир бўлиб, одатда, интерактив режимда юз беради. Фойдаланувчи исми сир бўлмасада, "ўлжа" сифатида асосан парол танланади. Паролни очиш турлича бўлиши мумкин: эҳтимолли паролларни танлаб кўриш, бошқа фойдаланувчи паролидан фойдаланилган "Маскарад", имтиёзларга эга бўлиш ва ҳ. Шунингдек, кириши программасининг хатоларидан фойдаланган ҳолда ҳам системани бузиш мумкин. Шунда қилиб бузишда ҳимоялаш вазифаси асосан кириш программасининг зиммасига юклатилади. Паролни ва номни киритиш алгоритми, уларни шифрлаш, паролларни сақлаш ва ўзгартириш қоидаларида хато бўлмаслиги керак. Системани бузишга қаршилик кўрсатиш ҳам мумкин, масалан, паролни нотўғри киритишга бўлган уринишлар сонини блокировка ёрдамида ёки бузилиш содир бўлганда операторни хабардор қилиш орқали чеклаш.
Шунингдек хавфсизлик администратори системанинг фаол фойдаланувчиларини доим назорат қилиб туриши лозим: уларнинг исми-шарифи, иш характери, кириш-чиқиш вақти ва ҳ. дан хабардор бўлиб туриш керак. Бундай ҳаракатлар системани бузилганлиги тўғрисидаги фактни олиш ва аниқлаштириш ҳамда зарур чора-тадбирларларни қўллашда катта ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |