Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик педагогика институти
Download 0.87 Mb.
|
Компьютер тарм хавфсизлиги (Маъруза)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Абонентли (оконечное) шифрлаш
Каналли шифрлашда алоқа канали орқали узатилаётган барча информация (шу билан бирга хизматчи информация) ҳимоя қилинади. Бу усул қуйидаги хусусиятларга эга:
битта канал учун шифрлаш калитини очиш бошқа каналлардаги информациянинг бузилишига олиб келмайди; хизматчи хабарлар, хабарларнинг хизматчи майдонини ўз ичига олган ҳолда, барча узатилаётган информация ишончли ҳимояланган; барча информация маълум оралиқ узеллар, ретрансляторлар, шлюзлар ва ҳ. узелларда очиқча узатилади; бажарилаётган операцияларда фойдаланувчи иштирок эта олмайди; ҳар бир жуфт узеллар учун ўзининг калити талаб қилинади; шифрлаш алгоритми етарли даражада маҳкам бўлиши керак ва шифрлаш суръатини каналнинг ўтказувчанлик қобилияти даражасида таъминлаши лозим (акс ҳолда хабарларнинг тутилиб қолиши рўй беради ва натижада, системанинг блокировкаси ёки ишлаш унумдорлигининг етарлича камайишига олиб келади); аввалги хусусият шифрлаш алгоритмини аппарат усулда амалга ошириш заруратига олиб келади, ва бунинг натижасида системанинг ташкил этилиши ва хизмат кўрсатилиши харажатларининг ошишига олиб келади; Абонентли (оконечное) шифрлаш иккита амалий объектлар ўртасидаги узатилаётган маълумотларнинг махфийлиги ва ишончлилиги таъминлаш имкониятини беради. Бошқача айтганда, узатувчи маълумотларни шифрлайди, қабул қилувчи эса шифрланган маълумотни дешифрлайди. Бу усулнинг қуйидаги хусусиятлари бор: фақатгина хабарнинг мазмунигина ҳимояланади, барча хизматчи информациялар эса очиқлигича қолади; узатувчи ва қабул қилувчидан бошқа ҳеч ким информацияни тиклаш имкониятига эга эмас (агар фойдаланилаётган шифрлаш алгоритми етарлича мустаҳкам бўлса); узатиш маршрути муҳим эмас, ҳар қандай каналда информация ҳимояланган ҳолда қолади; ҳар бир жуфт фойдаланувчи учун ягона калит талаб қилинади; фойдаланувчи шифрлаш ва калитларни таққослаш процедурасини билиши керак. У ёки бу шифрлаш усулининг ёки уларнинг комбинациясининг танланиши таваккаллар таҳлилининг натижаларига боғлиқ. Бунда савол қуйидагича қўйилади: қайси бири нозикроқ: бевосита алоҳида алоқа каналими ёки турли каналлар орқали узатилаётган хабарнинг мазмуними? Каналли шифрлар тезроқ (бошқа бундан ҳам тезроқ алгоритмларни қўллаш мумкин), фойдаланувчи учун равшан, камроқ калитларни талаб қилади. Абонентли шифрлаш нисбатан ихчамроқ, сайланма тарзда фойдаланилиши мумкин, бироқ бунда фойдаланувчининг иштирок этиши талаб қилинади. Ҳар қандай аниқ бир шароитда бу масала индивидуал равишда ечилади. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling