Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик педагогика институти


Download 0.87 Mb.
bet36/50
Sana16.06.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1501237
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   50
Bog'liq
Компьютер тарм хавфсизлиги (Маъруза)

Тармоқлараро экран фильтрлари. Булар ҳам тармоқ экранларига ўхшаш, аммо улардан фарқли равишда тармоқлараро экран фильтрлари глобал тармоқларда қўлланилади. Масалан, Интернет халқаро тармоғига чиқиш имконига эга бўлган ҳисоблаш тармоғини Интернетдан бўладиган ҳужумлардан ҳимоя қилиш учун тармоқлараро экран фильтрлари икки тармоқ туташган жойга уланади (3-расм).

3-расм. Тармоқлараро экраннинг уланиш схемаси.


3. Протоколларни криптлаш (шифрлаш) қурилмаси (ПКқ). Бундай қурилмалардаги ҳимоя принципи станциялар орасида узатилаётган пакетларни шифрлаш йўли билан ўзгартиришга асосланган. Бу қурилмалар сервер ва станциялар орасига кетма-кет уланади. Уларда шифрлаш ва дешифрлаш калитларини киритиш учун махсус пульт мавжуд.
ПКқ тўғридан-тўғри файл-сервернинг чиқиш йўлига уланади. Дейлик, файл-сервер эшиклари қулфланган алоҳида бинода жойлашган. Файл-сервердан чиқадиган кабел бўйича “таниб бўлмас даражада бузилган” пакетлар узатилади. Бузғунчи бу бузилган текстни илғай оладиган тармоқ адаптери (Network adapter)ни топа олмайди. Матнни ўқиш учун биргина имконият – пакетларни криптлаш қурилмасига эга бўлиш ва даврий равишда ўзгариб турадиган дешифрлаш калитини билиш лозим.
Катта тезкорликка эга магистрал линияларини шифрлашда информация оқими бўйича (потоклаб) шифрлаш системасидан фойдаланилади. SEC-17 қурилмаси 256 Кбит/с дан 2304 Кбит/с гача бўлган шифрлаш тезлигини таъминлайди, унинг калити 72 та ўн олтилик рақамлардан ташкил топган; SEC-15 қурилмаси 1034 тадан ортиқ статик алоқадор бўлмаган калитларга эга бўлиш имкониятини беради. Потоклаб шифрлаш принциплари MSDS MARCRYP шифрлаш аппаратура қурилмаларида фойдаланилади. CSD 807 потоклаб шифрлаш қурилмасининг калит кетма-кетлиги генераторида 31-разрядли силжитувчи регистр, SDE 100 қурилмаси генераторида эса иккита силжитувчи регистр қўлланилади.
Стандарт шифрлаш аппаратураларига DES алгоритмига асосланган Cidex-HX қурилмасини киритиш мумкин. Шифрлаш тезлиги 56 Кбит/с дан 7 Мбит/c гача. DES 1000 автоном шифрлаш блоки ҳам кўп сонда ишлаб чиқарилмоқда, унда ҳам DES шифрлаш процедурасидан фойдаланилади, шифрлаш тезлиги - 38,4 Кбит-с дан 710 Кбит-с гача. Савдо-сотиқ билан фаолият кўрсатувчи ҳар хил секторларда шифрлаш-дешифрлаш процессори FACOM 2151A ишлатилади. У ҳам DES алгоритмига асосланган бўлиб, тезлиги 2,4 Кбит-c дан 19,2 Кбит-с гача.
Мустаҳкамлаш учун саволлар:

  1. Протоколларни криптлаш (шифрлаш) қурилмасини изоҳланг.

  2. Тармоқлараро экран фильтрлари қандай тармоқда қўлланилади ?

  3. ЛҲТ ҳимоясининг аппарат усулларини тушунтириб беринг.

  4. Маълумотларни криптографик усулда ҳимоя қилиш принципларини тушунтиринг.

  5. тармоқ ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқларига нималар киради ?


Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling