Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик педагогика институти


Download 0.87 Mb.
bet39/50
Sana16.06.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1501237
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   50
Bog'liq
Компьютер тарм хавфсизлиги (Маъруза)

Тармоқ мониторинги воситалари
Тармоқ мониторинги воситалари тармоқ унумдорлигини доимий таҳлил қилиш учун мўлжалланган. Бундай воситаларда асосий эътибор тармоқ статистикасини йиғишга қаратилган. Аниқ хатоларни ёки носозликларни аниқлаш учун хизмат қиладиган ташхислаш (диагностик) асбобларидан фарқли равишда тармоқ мониторинги воситалари тармоқ иши ҳақида доимий маълумот йиғиш учун фойдаланилади. Бу ташхислаш асбоблар ёрдамида тармоқ статистикасини йиғиб бўлмайди, дегани эмас. Мониторинг воситалари эса хато қаерда пайдо бўлганини аниқлаш имконини бермайди. Бундай қурилмаларнинг ҳар бирида тармоқнинг самарали ишини қўллаб-қувватлаш учун қурилма структурасида ўз ўрни бор.
Тармоқ мониторинги қуйидаги функцияларни таъминлаши керак:
-кадрларнинг изидан бориш - кузатиш частотаси (тармоқ бўйича бир секундда узатиладиган кадрлар сони ва юкланиш коэффициентининг ҳақидаги жорий қийматни чиқариш);
-бу қийматларнинг вақтга боғлиқлик графигини чиқариш;
-электрон жадваллар форматида тармоқ ишининг статистикасини чиқариш;
-ҳар бир ишчи станция бўйича тармоқ статистикасини чиқариш;
-МАС - адреслар ва станция номларининг боғланиш имкониятини амалга ошириш;
-кўпликдаги ва ягона низолар ҳақида маълумот чиқариш;
-тармоқда фойдаланилаётган протоколни аниқлаш;
-пакетларнинг ушлаб қолиниши ва унинг натижалари сақланишини бажариш;
-аниқ пакетлар типини таҳлил қилиш учун пакетлар ушлаб қолинишида фильтрлашни амалга ошириш;
Шундай қилиб, тармоқ мониторинги воситалари тармоқда бўладиган ҳар қандай ўзгаришни режалаштириш учун зарур ҳамма информацияни чиқариши керак.
Информацияни криптографик ҳимоя қилиш воситалари
Криптография - информацияни бегоналар томонидан ўқилишини ҳимоя қилиш ҳақидаги фандир. Ҳимояга шифрлаш орқали эришилади, яъни бу шундай ўзгартиришки, унда ҳимоя қилинган кириш маълумотларини махсус информация - калитни билмасдан туриб очиш мушкул. Калит деганда криптосистеманинг сир сақланаётган осон ўзгартирилувчи қисми тушунилади. Криптосистема - тескари ўзгартиришлар калити ёрдамида танланадиган оила бўлиб, у ҳимоя қилинаётган очиқ матнни шифрограммага ва яна аксига ўзгартиради. Шифрлаш усуллари камида қуйидаги иккита хусусиятга эга бўлгани маъқул:
-қонуний қабул қилувчи тескари ўзгартиришни бажариши ва хабарни расшифровка қила олиши мумкин;
-хабарни ушлаб қолиши мумкин бўлган рақиб - криптоаналитикка. У дастлабки хабарни маълум воситалар ва вақт сарфисиз қайта тиклай олмайди.


Мустаҳкамлаш учун саволлар:

  1. Криптосистема нима?

  2. Шифрлаш усуллари хусуситларини сананг.

  3. Криптография фани ҳақида сўзлаб беринг.

  4. Файл-сервер ва ишчи станцияларни тушунтиринг.




Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling