Сифатли шифрлаш критерияси (мезони)
Узатилаётган маълумотларнинг мазмунини яширишга қаратилган шифрлаш процедураси 5-расмда кўрсатилган. Узатиш жараёни ҳар бири иккита кириш ва битта чиқишга эга бўлган иккита алгоритм - Е (Encipherment) ва D (Decipherment)дан фойдаланади. Е шифрлаш алгоритмида дастлабки матн k калитдан фойдаланиш билан y шифрланган матнга ўзгартирилади. Сўнгра D дешифрлаш алгоритмида y матн k калит ёрдамида қайта тикланади.
5-расм. Маълумот узатишдаги шифрлаш ва дешифрлаш схемаси.
Матнни ўзгартириш учун иккита ўзаро тескари функция ягона калит билан ишлатилади: шифрлаш учун – y=Ek(x) ва дешифрлаш учун – x=Dk(y); бу ерда k - E ва D функцияларнинг параметри.
Алгоритмни мутлақ яширишни таъминлаш асосий мақсад ҳисобланмайди, чунки у очилган ҳолатда янги алгоритм ишлаб чиқишга тўғри келади. Шундай қилиб, шифрнинг ишончлилиги “алгоритм маълум” деган эҳтимоллик билан баҳоланади. Агар калит очилган бўлса, алгоритм ҳам очиқ ҳисобланади, чунки процедура дешифрланган, D функция маълум. Агар k калит очилмаган бўлса, дастлабки матнни шифрланган ҳолатдан қайта тиклаб бўлмайди. Амалда дешифрловчи (криптоаналитик) шифрланган матн таркибидагига нисбатан анчагина кўп информациядан фойдаланади. У шифрланган матнларни узоқ вақт давомида йиғиши ва уларнинг хусусиятларини ўрганиши мумкин. Гоҳида дастлабки матннинг алоҳида қисмини тиклашга ва ортиқчалик хусусиятлари, форматлар ҳамда символли кодлаш усуллари ҳақида информация олишга муваффақ бўлинади. Амалий криптографияда, дастлабки матнда ортиқчалик мавжуд, деган эҳтимоллик ишлатилади. Криптография ва криптоанализ асосида “кодланган матн матндан табиий тилда олинган” деган эҳтимоллик ётади. Компьютер матнлари кўпроқ ортиқчаликка эга, чунки ҳарф ва сонлар 8-битли байтлар билан ифодаланган ASCII коди символларидан ташкил топган. Ҳар бир байтда одатда, битта, узун матнларда эса икки ёки учта ортиқча бит пайдо бўлиши мумкин.
Кўпчилик анализ усулларида дастлабки матнни маълум ва криптоаналитик дастлабки унга мос шифрланган матннинг узун кетма-кетликларидан фойдаланиши мумкин, деб тахмин қилинади. Агар фақат матнлар қисмидан фойдаланилса, вазият оғирлашади, лекин амалда бундай ёндашувнинг муваффақиятли қўлланишига мисоллар ҳам учрайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |