Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик педагогика институти
Download 0.87 Mb.
|
Компьютер тарм хавфсизлиги (Маъруза)
Криптография ҳақида
“Криптография” термини даставвал “ёзилган нарсани яшириш” маъносини англатган. Дастлаб у ёзув пайдо бўлган вақтда тилга олинган (Kanh, 1967). Ҳозирги вақтда криптография деганда ҳар қандай шаклда: дискда сақланаётган маълумот ёки информацион тармоқ бўйлаб узатилаётган хабарлар шаклидаги информациянинг мазмунини яшириш тушунилади. Шу билан бирга уни программа таъминотида, графика ёки нутқда, рақамлар билан кодланиши мумкин бўлган ҳамма жойда қўллаш мумкин. Криптография фақатгина махфийликни таъминлашдан бошқа кенг қўлланилиш соҳасига эга. Аниқроқ қилиб айтганда криптографияда фойдаланиладиган усуллар информация ҳимояси билан алоқадор бошқа кўпгина иловаларда ҳам фойдаланилиши мумкин. Криптография берухсат фойдаланишлардан ҳимоя қилиш билан информациянинг махфийлигини таъминлайди. Тўлов ҳисобларини электрон почта тармоғи орқали жўнатишда ҳисоб ўзгартирилиши ёки унга қалбаки ёзувлар қўшилиши мумкин. Бу ҳолда хабарнинг бутунлигини (тўлалигини) таъминлаш зарур. Амалиётда ҳисоблаш тармоғига ёмон мақсадда киришни мутлақ ишонч билан олдини олиш мумкин эмас, лекин бу кириш далилининг (фактининг) ўзи тўғри аниқлаб олиниши (илғаб олиниши) мумкин. Хабарнинг бутунлигини текширишнинг бу жараёни хабар ҳақиқийлигини ўрнатиш деб юритилади. Криптограф вўа ияда фойдаланиладиган усуллар кам ўзгартиришлар билан хабар ҳақиқийлигини ўрнатишга қўлланилиши мумкин. Шунга ўхшаш маълумотлар ҳамда хотирада сақланувчи программалар бутунлиги таъминланиши мумкин. Хабарнинг ҳисоблаш тармоғи орқали бузилишсиз ўтганини билиш билан бирга унинг автор орқали жўнатилганига ҳам ишонч ҳосил қилиш лозим. Жиддий алдаш ҳолатларининг кўпчилиги бир фойдаланувчининг ўзини бошқа бир киши қилиб кўрсатиши билан алоқадор. Хабарни узатишни амалга оширувчи шахснинг ҳақиқийлигини тасдиқловчи ҳар хил усуллар мавжуд. Пароллар билан информация алмашиши анчагина универсал, лекин бу жуда содда процедура бўлиб, паролга рухсати бўлган шахс ундан фойдалана олади. Агарда эҳтиёткорлик чораларига риоя қилинса пароллар самарадорлигини ошириш мумкин; уларни криптографик усуллар билан ҳимоя қилиш мумкин, лекин криптография паролларни узлуксиз ўзгартиришни талаб этади. Криптография соҳасидаги ютуқлардан бири - рақамли сигнатура (имзо) - бутунликни махсус хусусиятлар билан хабар тўлдириш ёрдамида таъминлаш усули. Бу қачонки хабар авторига тегишли очиқ калит маълум бўлгандагина текширилиши мумкин. Ушбу усул махфий калитлар ёрдамида бутунликни текшириш усулларига нисбатан эътиборли ютуқларга эга. Криптографиянинг қўлланилиш усулларидан бир нечтасини кўриб ўтамиз. Алоқа тармоғидан фойдаланиб ўйин ташкил этишда мумкин бўлган алдашдан қутулиш учун информация ҳимоясини таъминлаш қизиқиш туғдиради. Бошқа мисол: бир-бирига ишонмайдиган иккита шерик ўртасида шартнома бўйича тўлов. Программа воситаларига келганда, бу ерда, криптографик усуллар махфийликни таъминлаш, бутунликни текшириш ва маълумотлар ҳақиқийлигини ўрнатиш учун фойдаланилади. Узатиладиган хабар мазмунини яшириш учун ўзгартиришнинг икки типи: кодлаш ва шифрлаш қўлланилади. Кодлаш учун тез-тез фойдаланиладиган иборалардан ташкил топган кодли китоб ёки жадваллар фойдаланилади. Декодлаш учун ҳам худди шундай китоб ёки жадвал талаб қилинади. Кодли китоб ёки жадвал ихтиёрий криптографик ўзгартириш мисолини беради. Кодлаш информацион технологиясига мос келувчи талаблар қаторли маълумотларни рақамга ва аксинча ўзгартиришдан ташкил топган. Кодловчи китобни ташқи хотира қурилмаларида юқори фойдаланишда амалга ошириш мумкин, лекин бундай тез ва ишончли криптографик системаси ташкил этиш усулини омадли ҳисоблаб бўлмайди. Яна бир камчилиги шундан иборатки, агар китобдан қачондир берухсат фойдаланиш амалга оширилса, у ҳолда янги кодлар китобини ташкил этиш ва уни ҳамма фойдаланувчиларга тарқатиш лозим бўлади. Криптографик ўзгартиришнинг иккинчи типи шифрлаш бўлиб, у ўз ичига дастлабки матнни фойдаланиб бўлмайдиган шаклга (шифрланган матнга) символлар орқали ўзгартириш процедура (алгоритми)ни қамраб олган. Ўзгартиришнинг бу типи информацион технологияга мос келади. Бу ерда процедураси (алгоритми) ни ҳимоя қилиш аҳамиятли ҳисобланади. Криптографик калитни қўллаган ҳолда шифрлаш процедурасининг ҳимоясига бўлган талабни камайтириш мумкин. Ушбу ҳолда ҳимоя фақат калитгагина тегишли бўлиб қолади. Агарда калитдан нусха олингани сезилса, уни алмаштириш мумкин. Бу эса кодловчи китоб ёки жадвални алмаштиришдан кўра осонроқ кечади. Шунинг учун информацион технологияда кодлашга нисбатан шифрлашдан кенг фойдаланилади. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling