Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик педагогика институти
Download 0.87 Mb.
|
Компьютер тарм хавфсизлиги (Маъруза)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мустаҳкамлаш учун саволлар
Кўп алфавитли шифрлар
Юқорида тасвирланган усуллардан фарқли равишда кўп алфавитли шифрларда шифрлаш учун бир нечта аралаш алфавитлар фойдаланилади. Улар дастлабки шифрланадиган хабар ҳарфларини алмаштиришда навбатма-навбат ишлатилади. Кўп алфавитли шифрларга Вижинер шифри, Энигма шифри, Жефферсон цилиндри ва бошқалар киради. Масалан, Вижинер шифридан фойдаланиш қуйидагича олиб борилади. 35 ҳарфдан иборат кирилл алвафитлари тўплами дастлабки алфавит ҳарфларини кетма-кет силжитиши натижасида шакллантирилади. Битта жадвалга келтирилган ҳамма алфавитлар мажмуи Вижинернинг шифрлаш жадвалини беради (17-расм). Ушбу ҳолда ҳам шифрлаш учун кодли сўз ишлатилади. Унинг ҳарфлари очиқ матн ҳарфларини алмаштиришда фойдаланиладиган конкрет алфавит танлашни аниқлайди. Бу ҳолда шифрлаш жараёни бир-бирига мос келувчи очиқ матн ва калит сўз ҳарфларининг номерларини 35 модул бўйича қўшиш каби ифодаланади. Вижинер шифрини шакллантириш мисолини юқорида фойдаланилган информацион хабар ва калит сўздан фойдаланиб кўриб чиқамиз. Дастлабки хабар "НЕГИЗ" калит сўзидан фойдаланиб блокларга бўлинади. Бизнинг дастлабки очиқ матнимиз ушбу ҳолда 5 блокка бўлинади. Вижинер жадвалининг биринчи устунидан Н ҳарфи (калит сўзнинг биринчи ҳарфи) билан бошланадиган қатордаги алфавитни танлаймиз (17-расм). Шифрматннинг биринчи ҳарфи шу қатор ва очиқ матннинг биринчи ҳарфи билан бошланувчи устун кесишмасида ётади (Н ва М кесишмасида Ь). Кейинги ҳарф калитнинг иккинчи ҳарфи - Е билан бошланувчи қатор ва очиқ матннинг иккинчи ҳарфи билан бошланувчи устун кесишмасидан топилади (бу ҳарф Е). Шунга ўхшаш қолган ҳарфларнинг шифрлаш амалга оширилади. Натижада, дастлабки очиқ матн символларига сон жиҳатдан мос келувчи қуйидаги шифрматн ҳосил бўлади: ЬЕЙФР ЎғУЭЗ РЕқЭТ НМЛФЗ СНқЕЁ Вижинер шифрининг криптомустаҳкам лигини ошириш учун ўзгарувчи калитдан фойдаланиш мумкин. Бундай калит сифатида хабарни жўнатувчи ва қабул қилувчига олдиндан маълум бирор матн қўлланилиши мумкин. р Цезарь шифрини таърифланг. Моноалфавит (мезони) ҳақида гапириб беринг. Кўп алфавитли шифрларга нималар киради ? Вижинер шифри ҳақида гапириб беринг. Жефферсон цилиндри ва мезонини қисқача ифодалаб беринг. Энигма шифри таърифланг. Сирли квадратнинг мақсади нималардан иборат? Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling