Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик педагогика институти


Download 0.87 Mb.
bet48/50
Sana16.06.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1501237
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   50
Bog'liq
Компьютер тарм хавфсизлиги (Маъруза)

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

  • Турский А., Панов С «Защита информации при взаимодействии корпоративных сетей в Интернет», ФиС, Москва, 2003 г.

  • Кошелев А.»Защита сетей и firewall» КомпьютерПресс, 2000 г.

  • Оливер .В.Г. «Новые технологии и оборудование» ,СПб:BHV-Санкт –Петербург,2000 г.

  • Брассар. Ж. «Современная криптология» ,Москва, «Полимед», 1999 г.

  • Петров А. «Криптографические методы защиты» ,Москва,ДМК, 2000 г.

  • Романец Ю.В., Тимофеев П.А. «Защита информации в современных компьютерных системах» , Москва, Радио и связь, 1999 г.



16-Маъруза
Бир ва кўп алфавитли шифрлар (2 соат)
Ўқув модуллари

  1. Бир алфавитли шифрлар

  2. Кўп алфавитли шифрлар

Аниқлаштирилган ўқув мақсадлари.Талаба бу мавзуни тўла ўзлаштиргандан сўнг:



    • Мураккаб ўрин алмаштириш шифрлари ҳақидаги тамойилларни билади;

    • Ўрнига қўйиш шифрлари асосий принципларини бўлакларга бўлиб, таъриф бера олади;

    • Бир алфавитли шифрлар фойдаланиш хусусиятларинини талқин эта олади;

    • Блокли шифрлар қайси синфга мансублигини тасаввур эта олади;

    • Кўп алфавитли шифрлари кўриниши ўртасидаги ўзаро алоқадорликни аниқлайди, боғланишларни таҳлил қила олади.

Таянч сўз ва иборалар:
Ўрнига қўйиш шифрлари, Мураккаб ўрин алмаштириш шифрлари, Кўп алфавитли шифрлар, Блокли шифрлар .


Бир алфавитли шифрлар
Бир алфавитли шифрга мисол сифатида Цезарь шифрини кўрсатиш мумкин. Бунда дастлабки очиқ матннинг ҳар бир ҳарфи саноқ бўйича лотин алфавитининг учинчи ҳарфи билан (циклик силжишни ҳисобга олиб) алмашади. Бундай шифрни очиш мумкин бўлган калитни танлаш йўли билан амалга оширилади. Калит сифатида маъноли матн ҳосил бўлгунича хабардаги ҳарфларни силжитиш катталиги фойдаланилади.
Оддий моноалфавит ўрнига қўйишда А алфавитга тааллуқли mi матннинг ҳар бир белгиси шифрматннинг В алфавитига тааллуқли тегишли мос h белги алмаштирилади. А ва В алфавитлар орасидаги мувофиқлик кодли жадваллар ёки ифодалар ёрдамида берилади. Масалан, умумлашган “Цезарь шифри”дан фойдаланишда А ва В алфавитлар орасидаги алоқани ўрнатувчи ифода қуйидаги кўринишга эга бўлади:
F(hi)=(F(mi)=h)modK,
бу ерда К - алфавитдаги белгилар сони;
h - доимий силжитиш катталиги.
Алфавитларнинг ҳар бир белгисига тегишли сон қўйилади. Шифрматнга ўтиш h доимий сонни қўшиш натижасида амалга оширилади. Бу усулда алфавитни h позициядаги қўзғалмас сонга силжитишга шифрлаш эквивалент бўлиб ҳисобланади. Агар hқ1 бўлса, масалан, кирилл алфавити учун А ҳарфи Б га, Б ҳарфи В га, Я ҳарфи А га ва ҳоказо алмаштирилади (16-расм).

А

Б

В

Г

Д

Е

Ё

Ж

З

И

Й

К

Л

М

Н

О

П

Р

С

Т

У

Ф

Х

Ц

Ч

Ш

Ъ

Ь

Э

Ю

Я

Ы

+

Ђ

Ќ

Б

В

Г

Д

Е

Ё

Ж

З

И

Й

К

Л

М

Н

О

П

Р

С

Т

У

Ф

Х

Ц

Ч

Ш

Ъ

Ь

Э

Ю

Я

Ы

+

Ђ

Ќ

А

Й

Ц

У

К

Е

Н

Г

Ш

Ы

З

Х

Ъ

Э

Ж

Д

Л

О

Р

П

А

В

Ђ

Ф

Я

Ч

С

М

И

Т

Ќ

Ь

Б

Ю

Ё

Ы

1-=атор - дастлабки алфавит;
2-=атор - алфавитни бир щарфга циклик силжитиш;
3-=атор - аралаш алфавит.

16-расм. Бир алфавитли шифрга мисол.


Мисол сифатида юқорида кўриб ўтилган “МАЖЛИС ЭРТАГА ЎТКАЗИЛАДИ” информацион хабарини шифрлаймиз.


Шифрлашдан сўнг қуйидаги кўринишга эга янги хабарни оламиз:
НБСЗМ ЮСУБДА ҚУЛБИЙМБЕЙ
Бундай шифрнинг ишончлилигини ошириш учун аралаш алфавитдан фойдаланиш мумкин (16-расм). Дастлабки маълумот бундай алфавит қўлланилгандан сўнг қуйидаги кўринишни олади:
ЖЙШЭЛ ТРАЙКҚ БАЪЙЎЗЭЙЕЗ
Бироқ, алфавитдаги ҳарфларнинг эҳтимолли ўрин алмаштиришлар сони 35! бўлишига қарамасдан, моноалфавит ўрин алмаштириш шифрлари юқори мустаҳкамликка эга эмас ҳамда ҳисоблаш техникаси ёрдамида улар тез очилиши мумкин.



Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling