Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик педагогика институти


Download 0.87 Mb.
bet47/50
Sana16.06.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1501237
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   50
Bog'liq
Компьютер тарм хавфсизлиги (Маъруза)

Берилган матн


Ырин алмаштиришдан сынг

10-расм. Жадвал ёрдамида шифрлаш


Калит сўз устунлар ўрнини алмаштириш қоидасини беради. Ҳосил бўлган иккинчи жадвал биринчисидан бутунлай фарқ қилади.
Ушбу шифрнинг асосий камчилиги ундаги паст криптомустаҳкам лик ҳисобланади. Шифрланган матнни кўпайтувчиларга ажратиб (вариантлар кўпчиликни ташкил этмайди), шифрлашда фойдаланилган кодли сўзнинг эҳтимолли узунлигини осон аниқлаб олиш мумкин.
Юқорида ҳосил қилинган шифрланган матннинг криптомустаҳкам лигини ошириш учун уни яна бир бор шифрлаш мумкин. Шифрлашнинг бу усули “икки марта ўрнини алмаштириш” номи билан машҳур. Бу усулнинг маъноси қуйидагича. Биринчи шифрлашдан олинган матн иккинчи марта бошқа ўлчамдаги жадвал (қатор ва устунлар сони бошқача танланади) ёрдамида шифрланади. Бундан ташқари, битта жадвалда қаторлар, бошқасида эса устунлар ўрнини алмаштириш мумкин. Берилган матн билан жадвални “зигзаг”, "илонсимон”, “спиралсимон” усуллар бўйича тўлдириш мумкин.
“Сирли квадратлар” номли оддий ўрин алмаштириш шифридан ўрта асрлардаёқ фойдаланишган (11-расм).
Сирли квадратлар деб, ҳамма томонлари тенг, 1 дан бошлаб натурал сонлар билан тўлдирилган жадвалга айтилади. Тўлдирилган сонлар қўшилганда устун бўйича ҳам, қатор бўйича ҳам бир хил сон ҳосил бўлиши керак (бизнинг мисолда бу сон - 34). Берилган матн “ФАЙЛ қАБУЛ қИЛИНДИ”.
Сирли квадратни тўлдиришда берилган матндаги номерланган ҳарфлар жадвалга кўчирилади. Масалан, 1 рақами матндаги Ф билан, 10 рақами қ билан ва ҳоказо алмаштирилади. Очиқ матн жадвалга кўчирилгандан сўнг жадвал қатор бўйича ўқилади ва натижада ҳарф ўринлари алмашган шифрматн ҳосил бўлади.
Мустаҳкамлаш учун саволлар:

  1. Жадвал ёрдамида шифрлашни таърифланг.

  2. Сифатли шифрлаш критерияси (мезони) ҳақида гапириб беринг.

  3. Оддий ўрин алмаштириш шифрларига нималар киради ?

  4. Маълумот узатишдаги дешифрлашга нималар киради ?

  5. Шеннон модели бўйича маълумотларни шифрлаш мезонини қисқача ифодалаб беринг.

  6. Сирли квадратнинг мақсади нималардан иборат?




Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling