Мустаҳкамлаш учун саволлар :
Маълумотлар муҳофазаси нимани англатади ?
Диск ва каналларни резервлаш тушунчасини изоҳланг.
Тасодифий таъсирлар тушунчасини айтиб беринг.
Узлуксиз энергия манбаларини қандай турларини биласиз?
Фойдаланилган сайтлар рўйхати
www.securityfocus.com-портал: материалы по безопасности
www.sans.org-Институт SANS: статьи по безопасности, проекты
www.xforce.iss.net-база данных уязвимостей, материалы по безопасности
www.packetfactory.net-сайт разработчиков библиотеке
blacksun.box.sk/ tutorials.html-аспектам сетевой безопасности работў с сетевўх сервисов.
3-4-МАЪРУЗАлар
Қасддан қилинган таъсирларнинг турлари ҳамда улардан информацияни ҳимоялаш усуллари
(4 соат)
Ўқув модуллари
Системага қасддан қилинган таъсирлар тушунчаси.
Рухсатсиз кириш (фойдаланиш)
Информацияни ҳимоя қилувчи системаларнинг моделлари.
Аниқлаштирилган ўқув мақсадлари.Талаба бу мавзуни тўла ўзлаштиргандан сўнг:
Маълумотларни муҳофаза қилиш ҳақидаги тамойилларни билади;
Система хавфсизлигининг асосий принципларини бўлакларга бўлиб, таъриф бера олади;
Система ташкил этувчиларининг бутунлиги – система хусусиятларинини талқин эта олади;
Информациянинг ишончлилиги принципларини қайси синфга мансублигини тасаввур эта олади;
Система ташкил этувчисидан фойдаланувчанлиги ўртасидаги ўзаро алоқадорликни аниқлайди, боғланишларни таҳлил қила олади.
Таянч сўз ва иборалар:
Маълумот хавфсизлиги, информация ишончлилиги, ҳимоя моделлари, система хавфсизлиги, фойдаланувчи, критик информация, нокритик информация
Системага қасддан қилинган таъсирлар – бу система иш жараёнининг бир маромда келишига атайдан қилинган тўсқинлик, шунингдек унинг ташкил этувчиларини ўғирлаш, ўзгартириш ёки бузишга қаратилган уринишлардир. қуйида маълумотларни муҳофаза қилишга қасддан қилинган таҳдидларнинг таснифи ва қисқача тавсифи келтирилган. Бу тасниф хавфсизлик администратори тез-тез дуч келадиган қасддан қилинган таъсирларнинг асосий турларини ажрата олиш ва улардан ҳимояланиш усулларидан фойдаланиш учун керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |