Ташиш масофаси ошиб борган сари самосвал ва ўзи
ортувчи автомобилларни
қўллаш афзаллиги камайиб боради, чунки уларнинг юк кўтарувчанлиги, қўшимча
механизмлар ўрнатилиши ҳисобига, универсал бортли автомобилдан бирмунча
кам (масалан, КрАЗ-256Б самосвалининг юк кўтарувчанлиги 11 т,
универсал
бортли КрАЗ-225 автомобилиники эса 12 т), ўзи навбатида,
ташиш учун
сарфланувчи умумий вақтдаги орти-тушириш операциясига сарфланувчи вақт
улуши ҳам камаяди. Юқорида айтилганларга кўра, универсал бортли ва самосвал
автомобилларини ишлатишнинг шундай ташиш масофаси борки,
унда уларнинг
иш унуми ўзаро тенг бўлади. Бундай масофа тенг баҳоли масофа деб аталади.
Демак, универсал бортли, самосвал ѐки ўзи ортувчи
автомобилларни танлашда
асосий эътибор юқорида келтирилган тенг баҳоли масофани аниқлашга
қаратилган.
Баъзи бир математик ўзгартиришлардан сўнг:
,
.
.
б
т
о
б
т
б
т
t
q
t
q
V
l
км(65)
Универсал бортли автомобилни самосвал (ўзи ортувчи) автомобил билан
таққослаб танлашда тенг баҳоли масофа (65) формулага биноан топилади. Агар
ташиш масофаси топилган тенг баҳоли масофадан катта бўлса, универсал бортли
автомобиллардан, агар кичик бўлса, самосвал (ўзи ортувчи) автомобилдан,
фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: