Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги навоий давлат кончилик институти


Download 1.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/40
Sana15.02.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1201949
TuriМонография
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   40
Bog'liq
Рашидов Монография-2021 (26.01.2022)




Изоҳ:( 5) 
- ҳозирги пайтда эркин иқтисодий зоналарида ушбу шарт-шароит муваффақиятли ишлайди. 
( 4) -
ҳозирги пайтда эркин иқтисодий зоналарида ушбу шарт-шароит муваффақияти паст ишламоқда. 
( 3) -
ҳозирги пайтда эркин иқтисодий зоналарида ушбу шарт-шароит муваффақиятсиз ишламоқда. 
Ушбу қиёсий таҳлилдан мақсадимиз ривожланган давлатлар 
тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, мамлакатимизда ташкил этилиши мумкин 
бўлган эркин иқтисодий зоналардаги шарт-шароитларни ва инвестиция жалб 
этиш бўйича олиб борилган ишларнинг қиёсий баҳосини шакллантиришдир.
Шу ўринда алоҳида эътибор қаратишимиз лозим бўлган жиҳат бу-хорижий ва 
миллий инвесторларнинг фаолиятини рағбатлантирувчи ва ҳуқуқларини 
кафолатловчи самарали бошқарув тизими асосида шаклланган қулай 
инвестицион муҳитни яратишдир. 


101
III БОБ. МИНТАҚА ИҚТИСОДИЁТИНИ ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ 
ЗОНАЛАР ФАОЛЛИГИ АСОСИДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
§
3.1. Минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда эркин иқтисодий 
зоналарни бошқариш структурасини такомиллаштириш 
Бугунги глобаллашув даврида эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш 
тажрибасини ўрганиш лозимлигини, бу борада илмий назарияларнинг замон 
талабидан келиб чиққан ҳолда бойитиб боришни давр талаб қилади. Ушбу 
соҳадаги жаҳон тажрибасини ўрганиш эркин иқтисодий зоналарни бошқариш 
минтақа 
иқтисодиётини 
ривожлантиришдаги 
ўрнини 
оширишни 
таъминлайдиган замонавий менежмент ва бизнес ахлоқига асосланган юқори 
сифатга эга бошқарув тизими зарурлигини кўрсатди. Таҳлилларимиз эркин 
иқтисодий зоналарни ташкил этиш, уларнинг мақсадларини тўғри танлаш ва 
фаолиятида маҳаллий ва марказий давлат органларининг ўрнини аниқ 
белгилаш, фаоллигини рағбатлантириш лозимлигидан далолат беради. Айрим 
хориж мамлакатларида марказий давлат органлари (саноат вазирлиги, молия 
вазирлиги, давлат қўмитаси, махсус бошқарма ва бошқалар) ЭИЗ фаолиятини 
бошқаришда асосий ўринни эгаллашган. Чунки улар мамлакатда кенг 
кўламли лойиҳаларни амалга оширишда ҳамда ташқи иқтисодий 
муносабатлар бобида етарли тажрибага эгалар. Масалан, Хитой ва АҚШда 
эркин иқтисодий зоналар бутунлай ҳукумат бошқарувида. ЭИЗларнинг сони, 
эгаллаган майдони ва улардаги ишлаб чиқариш ҳажмларининг ўсиб 
бораётганлигини инобатга олиб, бизнинг мамлакатимизда ҳам бу 
йўналишдаги фаолиятни бошқаришни мувофиқлаштирувчи махсус тузилма 
яратиш лозим. Мазкур тузилма маҳаллий ҳукумат органлари билан 
ҳамкорликда назорат ишларини олиб бориши мақсадга мувофиқдир. Баъзи 
бир давлатларда бу бошқарув вазифасини божхона қўмитаси, солиқ қўмитаси 
ва бошқа органлар бажаришади. 
Ҳозирги кунда мамлакатимизда эркин иқтисодий зоналар дирекцияси 
фаолияти маҳаллий ва марказий давлат органларида ташкил этилган махсус 


102
кенгашлар томонидан бошқарилади. Бу орган Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг “Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари 
фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар 
тўғрисида” 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сон қарори билан ташкил 
этилган бўлиб, эркин иқтисодий зоналарнинг фаолиятига бевосита аралашиш 
ҳуқуқига эга эмас. Лекин, эркин иқтисодий зоналарнинг фаолиятига маълум 
доирада таъсир кўрсата олади. Айрим мамлакатларда бу вазифаларни 
бажаришда асосий устун маҳаллий давлат органлари ҳисобланади. Ушбу 
мамлакатлардаги эркин иқтисодий зоналар муваффақияти минтақани 
самарали бошқараётган маҳаллий ҳукуматлар ишига кўп жиҳатдан 
боғлиқдир. Бирлашган Араб Амирлигидаги “Джабел-Али” эркин иқтисодий 
зона тажрибаси бунга мисол бўлиши мумкин.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 
бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ 
мамлакатимизда эркин иқтисодий зоналар, технопарклар ва кичик саноат 
зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш, янгиларини ташкил этиш 
борасида олиб борилаётган ишлар муҳим аҳамият касб этмоқда. Бундан 
ташқари, давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 26 октябрдаги “Эркин иқтисодий 
зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ эркин иқтисодий зоналар учун 
янада қулай шарт-шароитлар яратилди. Аммо, 2018 йил сентябрь ва октябрь 
ойлари давомида ўтказилган “Ўзбекистон Республикасида эркин иқтисодий 
зоналарнинг самарали фаолият юритиши ҳамда уларга қулай шароитлар 
яратиш” лойиҳаси доирасида “Тараққиёт стратегияси” маркази экспертлари, 
Швейцариянинг “PeaceNexus” халқаро жамғармаси ва “Roland Berger” 
консалтинг компанияси мутахассислари “Навоий” ва “Ангрен” ЭИЗларида 
тадқиқот олиб боришди. Улар ўрганишлар давомида маҳаллий ва хорижий 
инвесторлар ҳамда зоналар яқинида истиқомат қилувчи 50 дан ортиқ 
шахслардан интервьюлар олиб, 8 та баҳс мунозарали учрашувлар ўтказди. 
Тадқиқот давомида маълум қилинганидек, эркин иқтисодий зоналар фаолияти 


103
талаб даражасида эмас, уларнинг ваколати қоғозда қолиб кетмоқда. 
Шунингдек, ушбу зоналарнинг бошқарув тизими жуда ҳам мураккаб. Бу ўз 
навбатида инвесторларнинг бизнес фаолиятини бошлашга кўп вақт 
сарфлашига сабаб бўляпти, қолаверса, қоғозбозлик ишбилармонлар шаштини 
пасайтирмоқда. Ҳаттоки, тадқиқот давомида уларнинг аксарияти сармоя 
киритганига афсус қилаётганини маълум қилишган. Лойиҳанинг маҳаллий 
консултанти Зиёдулло Парпиев фикрича: “Навоий” ва “Ангрен” ЭИЗлар 
фаолиятидаги асосан ижтимоий-иқтисодий ва экологик соҳаларни ўрганиб 
чиқдик. Бу икки зонада муҳандислик-коммуникация тузилмаси талаб 
даражасида эмас. Бизнес режа ва ҳужжатларни тўплаш талаби керагидан 
ортиқ даражада мураккаб, расмиятчиликга йўл қўйилган. Маҳаллий бошқарув 
хокимиятлари тизимида инвесторлар билан ишлаш бўйича “ягона дарча” 
ташкил этилмаган, лекин бу борада уринишлар бўлган. Шу сабаб инвесторлар 
тегишли қарорлар ортидан югуриш ва ойлаб кутишларга мажбур бўлмоқда. 
Маъмурий кенгаш-вазирлик, орган ва ташкилотлар балансида бўлган бино ва 
ер участкаларини ажратиш бўйича тегишли қарор чиқариш ҳуқуқига эга эмас. 
Яъни инвесторлар бу каби ер ва биноларни олиш учун тўғридан-тўғри 
республика кенгашига мурожаат қилиши лозим. 5 млн АҚШ долларидан 
ортиқ бўлган инвестицион лойиҳаларни мувофиқлаштириш вазирлик ва 
ташкилотлар, шунингдек, Республика кенгаши қарори билан амалга 
оширилади. Яъни 5 млн.АҚШ долларидан кўпроқ инвестиция киритишга 
тайёр бўлган ишбилармонларни тезлаштирилган шартларда рўйхатдан 
ўтказиш ўрнига, кўп поғонали ҳужжатбозлик талаб этилмоқда. Зоналарга 
тегишли ягона веб сайт тизимлаштирилмаган, инглизча варианти 
яратилмаган
1

Яъна бир муҳим жиҳат, эркин иқтисодий зоналар ҳудудида инвестиция 
лойиҳасини амалга ошириш бўйича қарорлар президент ҳузуридаги Лойиҳа 
бошқарув миллий агентлигининг “Лойиҳалар ва импорт контрактларини 
1
https://uzreport.news/politics/peacenexus-uzbekistonda-investorlar-tegishli-arorlar-ortidan-yugurish-va-oylab-
kutishlarga 


104
комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУКнинг ижобий хулосаси мавжуд 
бўлганда қабул қилинади. Марказ томонидан эркин иқтисодий зоналар 
ҳудудида 
лойиҳаларни 
жойлаштириш 
бўйича 
инвестиция 
буюртманомаларини кўриб чиқиш хулоса бериш жараёни билан бирга 30 
календар кундан ошмаслиги лозим. Бу ҳолат, бир ой давомида инвесторни 
кўплаб шубҳа-гумонлар ичида қолдирмоқда. Шунинг учун ҳам эркин 
иқтисодий зоналаримиз учун бошқарув моделини ишлаб чиқиш муҳим 
аҳамиятга эгадир. Бу борада изланишларимиз натижасида қуйидаги бошқарув 
моделини таклиф қиламиз. 
Ҳозирги кунда эркин иқтисодий зоналаримизда 2017 йил 10 апрелдаги 
Вазирлар Маҳкамасининг 196-сон қарори 5- иловасига асосан ушбу тузилма 
амалда: 

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling